Пайшанба, 25.04.2024, 21:58
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » Архив янгиликлари

“ЭЗГУЛИК” ФАОЛИ ДИЛМУРОД САИДОВ ҲИБСГА ОЛИНДИ

Бугун, 22 февраль соат 17.50 да Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Тошкент вилояти бўлими фаоли, журналист Дилмурод Саййид (Саидов) Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги солиқ, валюта ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўлими Тошкент шаҳар бошқармаси тезкор вакиллари томонидан ҳисбга олинди. “Эзгулик” жамияти Тошкент вилояти бўлими раиси Абдураҳмон Ташановнинг таъкидлашича, Дилмурод Саййид Самарқанд вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг талаби билан ҳибсга олинган ва айни пайтда Бошқарманинг вақтинчалик сақлаш муассасида ушлаб турилибди.
Просмотров: 851 | Дата: 23.02.2009 | Рейтинг: 0.0/0

Янги китоб׃ “Ўзбекча-Инглизча Мукаммал Луғат”

АҚШда Ўзбекча-Инглизча мукаммал луғатнингбиринчи томи нашрдан чиқди. Йирик энциклопедик ҳажмда бўлган бу китоб 724 саҳифадан иборат бўлиб, “Аҳарфидан Нҳарфига қадардир. Китобнинг иккинчи томи ҳам бу йил нашрдан чиқади.

Қувончлиси шундаки, бу китобнинг асосий муаллифи таниқли ўзбек олими Жаҳонгир Маматовдир. Илгари ҳам АҚШ да бир қанча илмий китоблар нашр этган юртдошимизнинг навбатдаги бу улкан иши нафақат Америкада балки бутун дунёда ҳам бугунга қадар шу йўналишда яратилган китобларнинг энг йиригидир.

Просмотров: 2396 | Дата: 23.02.2009 | Рейтинг: 0.0/0

Жиззахда нафақахўрлар намойиши

Ўзбекхон. Тошкентдан “Туронзамин” учун
Бугун, яъни 20 феврал куни, соат 11-00 лар атрофида, Жиззах вилоят хокимияти олдида нафакахурлар намойиши булиб утган. Намойиш ярим соат давом этган. 20 кундан бери нафакасини вактида ололмаётган 45-50 якин нафакахурлар, яъни, кари чолу-кампирлар ва ногиронлар Жиззах вилоят почта биносидан вилоят хокимият биноси тамон юриш килиб намойиш утказганлар.

Просмотров: 853 | Дата: 23.02.2009 | Рейтинг: 0.0/0

Ҳуқуқ ҳимоячиларининг деразасини таъмирлагани учун 159-модда
Uznews 20.02.09 20:22 – Тошкентдаги ҳуқуқ ҳимоячилари офисида панжара ўрнатиш учун ёлланган икки нафар ишчи, конституцион тузумга тадовуз қилишда айбланмоқда, эндиликда уларга қарши шаҳар милицияси овга отланган.

”Ўзбекистон ҳуқуқ ҳимоячилари Альянси” томонидан уларнинг Тошкентдаги офиси деразаларига панжара ўрнатиш учун ёлланган икки нафар оддий ҳизматчига Ўзбекистон конституцион тузумига тажовуз ва ваҳобийлик оқимига мансублик айблови қўйилмоқда.
Просмотров: 929 | Дата: 21.02.2009 | Рейтинг: 0.0/0

Эҳ, Обама, Обама…
Uznews 20.02.09  – Демократ Барак Обама рахбарлик қилаётган АҚШнинг янги маъмурияти чиқарган Ўзбекистондан Афғонистонга юклар транзити учун фойдаланиш тўғрисидаги қарори контрпродуктивдир, дея ҳисоблайди, “Бўхронлар гуруҳи”.
Просмотров: 824 | Дата: 21.02.2009 | Рейтинг: 0.0/0

Қачонки президент очкўз ва ақлсиз бўлса
Uznews 20.02.09–АҚШни "Манас" базасидан қувгач Кирғизистон яна "тешик тоғора" олдида қолиши мумкин. Мамлакат рахбариятининг ҳато қилаётганини ҳамма гапираяпти ва бу энг аввало минтақадаги бошқа мамлакатлар – Тожикистон ва Ўзбекистоннинг АҚШ ва НАТОнинг транзит юкларини ўтказишга аллақачон розилик билдиришганида яққол кўринаяпти.
Просмотров: 807 | Дата: 21.02.2009 | Рейтинг: 0.0/0

Ёшлар орасида силга чалинганлар кўп

Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти тарқатган маълумотда айтилишича, Ўзбекистонда ҳар юз минг кишидан 77 нафари сил касалига чалинган.

Меҳрибон 21.02.2009

Просмотров: 1416 | Дата: 21.02.2009 | Рейтинг: 0.0/0

Қозоқлар намойишга чиқди

Олмаотадаги норозилик тадбири иштирокчилари бундан буён Қозоғистон ҳукумати юритаётган иқтисодий сиёсатга ишонмасликларини айтдилар.

Комила Собирова 21.02.2009

Просмотров: 750 | Дата: 21.02.2009 | Рейтинг: 0.0/0

Аъзам Турғуновнинг аҳволи оғир

Ҳуқуқ ҳимоячиси Аъзам Турғуновнинг яқинлари сўзларига кўра, у қамоқхонадаги оғир шароит туфайли саломатлигини йўқотган.

Садриддин 21.02.2009

Просмотров: 817 | Дата: 21.02.2009 | Рейтинг: 0.0/0

'Афғонистонга янги таъминот йўлаги очилди'


АҚШ қўмондонининг билдиришича, Ўзбекистон ва Тожикистон Афғонистондаги НАТО қўшинларига ҳарбий бўлмаган юкларни ўз ҳудудлари орқали етказиб берилишига рози бўлишган.

 

 

Контр-адмирал Марк Ҳарничекнинг айтишича, Тожикистон ўз темир йўллари ва автомобил йўлларидан фойдаланилишига рухсат берган.

 

Унга кўра, Ўзбекистон ҳам ҳарбий бўлмаган юкларни ўз ҳудуди орқали Афғонистонга олиб ўтилишига рози бўлган.

Просмотров: 719 | Дата: 20.02.2009 | Рейтинг: 0.0/0

Ирмоқчилар маҳкамаси якунига етмоқда

"Ирмоқ" журналининг 5 нафар ходими устидан кечаётган маҳкамада прокурор айбланувчиларга нисбатан 8 йилдан 12 йилгача қамоқ жазоси берилишини сўраган.

 

Тошкентда нашр этилган "Ирмоқ" журналининг уч ходими ва Интеллектуал лойиҳалаш марказининг икки ходими Ўзбекистонда фаолияти ман қилинган "Нурчилик" диний оқими ғояларини тарғиб этишда айбланмоқдалар.

Просмотров: 755 | Дата: 19.02.2009 | Рейтинг: 0.0/0

 “Нур” диний оқимига мансубликда айбланган судланувчиларга ҳукм ўқилди

Newsuz.Com веб-сайтининг хабар беришича, Ўзбекистонда нурчилар диний оқимига мансуб дея ҳибсга олинган бир гуруҳ кишиларга суд ҳукми ўқилди. Улар Ўзбекистон Жиноят кодексининг 244-1-моддаси иккинчи қисми “в” бандига мувофиқ 6 йилдан 6,5 йилгача озодикдан маҳрум этилдилар.

Нашрнинг хабар беришича, сўнгги пайтларда Ўзбекистонда нурчилар ҳаракатига қарши кураш кучайган. Бунга мисол сифатида кеча, 16 февраль куни ЎзТВ орқали “Зулматга етакловчи нур” деб аталган фильмнинг намойиш этилганини ҳам келтириш мумкин.

Просмотров: 998 | Дата: 18.02.2009 | Рейтинг: 0.0/0

«Мачитга бормасликка сўз бераман…»

Ўзбекистондаги масжид
 

Uznews – Андижон вилоят ҳокимлиги шу кунларда барча ўрта мактаб ўқувчиларини ёзма равишда, масжид, интернет-кафе ва ўйин клубларига бормаслик мажбурияти ҳақида тилхат ёздириб олмоқда.

«Андижон шаҳар ... № сонли мактаб директорига. Мен, тўртинчи синф ўқувчиси ……………., , масжид, интернет-кафе ва ўйин клубларига бормаслик мажбуриятини олганлигимни билдираман.

кун, вақт, имзо».

Просмотров: 846 | Дата: 18.02.2009 | Рейтинг: 0.0/0

Обид Қори Назаров: «Портлашларга бизнинг алоқамиз йўқ»

Тошкент 16 феврал 1999 й. портлашларидан кейин
 

Uznews.net – Ҳукумат томонидан Тошкентда 1999 йилнинг 16 февралида содир бўлган портлашларда айбланган, таниқли ўзбек уламоси Обид Қори Назаров, ўн йил муқаддам содир бўлган воқеаларнинг на ўзи на унинг сафдошлари алоқадор эмаслигини айтиб, ўзига қўйилган айбларни инкор этади.
Просмотров: 1064 | Дата: 18.02.2009 | Рейтинг: 0.0/0

«Хизбутчи» тағин судда: «ҳаммаси оғриқли даражада таниш…»
"Жаслиқ" диний маҳкумлари, 2003 й.
 

Uznews 18.02.09 – Ўзбек Фемидаси «Хизбут-Тахрир» ташкиоти аъзоларини такрор жазолай бошлади. Кеча Тошкент вилоятида илгари бир марта судланган ”хизбутчи” устидан тағин шундай суд бошланди.
Просмотров: 833 | Дата: 18.02.2009 | Рейтинг: 0.0/0

Қийноқларга қарши курашда қўшниларнинг илгарилаши
Uznews 17.02.09 – Қозоғистон ва Қирғизистон БМТнинг қийноқларга қарши Конвенцияси Факультатив протоколини ратификация қилишди, бу қарор ЕИни «МАдаги қийноқларга қарши» икки йиллик лойихаси натижасида амалга ошди. Ўзбекистон ва Туркманистон бу лойиҳада иштирок этмаяпти.
Просмотров: 830 | Дата: 18.02.2009 | Рейтинг: 0.0/0

Бишкек ўзбек қочқинларидан безди

2005 йил май ойидан буён юзлаб ўзбек қочқинларига очиқкўнгиллик билан Қирғизистондан бошпана бериб келган қирғиз расмийлари сўнгги ойлар давомида бу қочқинларни рўйхатга олиш ишини пайсалга сола бошладилар.

Просмотров: 816 | Дата: 18.02.2009 | Рейтинг: 0.0/0

Мамадали Маҳмудов аҳволи ночор

Шифокорлар Чирчиқдаги қамоқхонада жазо ўтаётган Мамадали Маҳмудовнинг ошқозонида яра ва ўсимта борлигини аниқлашган.

Просмотров: 1061 | Дата: 18.02.2009 | Рейтинг: 0.0/0

Тошкентда навбатдаги маҳкама жараёни

 

Ўзбекистонда чоп этилувчи "Етти иқлим" газетасининг икки нафар ходими устидан маҳкама жараёни бошланган.


Журналист Даврон Тожиев ва Шавкат Алимовлар устидан маҳкама жараёни Жиноий ишлар бўйича Тошкент шаҳар маҳкамасида очилган.

 

Бу ҳақда Ўзбекистондаги "Эзгулик" инсон ҳуқуқлари жамияти хабар берган.

Просмотров: 990 | Дата: 18.02.2009 | Рейтинг: 0.0/0

Илк Тошкент портлашларига 10 йил тўлди


Ўзбекистонда ҳар қандай ўзгача фикрлиликни бўғишга янада кенг йўл очган ва 10 дан ортиқ кишининг умрига зомин бўлган феврал портлашларига 10 йил тўлди.

 

Расмий Тошкент мазкур портлашларда "Ўзбекистон Исломий Ҳаракати" ва "Эрк" демократик партияси аъзоларини асосий айбдорлар қилиб кўрсатганди.

Просмотров: 910 | Дата: 18.02.2009 | Рейтинг: 0.0/0

Нега Ўзбекистонда диктатура ўрнатилди?


Абдужалил Бойматов,
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти секретариатининг аьзоси.

1989 йилларда “Бирлик” Халқ Харакатининг митингларида,кўчада намойиш қилиб юришларда қатнашган пайтларимда ва айниқса Совет Иттифоқи парчаланиб мустақил Ўзбекистон сиёсий мустақилликка эришганида мен 10-15 йиллар ичида эркин, демократик жамият қуришда анча олға силжийди деб ўйлагандим.

Просмотров: 934 | Дата: 18.02.2009 | Рейтинг: 0.0/0

Гулнора Олтиева: Зулмнинг охири йўққа ўхшайди.

 

8-10-феврал кунлари қизим Феруза, дунёнинг энг дахшатли турмаси бўлган, Жаслиқ УЯ64/71 калониясида учрашиб келди. Қизимнинг айтишича дадасининг аҳволи жуда оғир, соғликлари жуда ёмонлашган.

Просмотров: 923 | Дата: 15.02.2009 | Рейтинг: 0.0/0

Юсуф Жумага қарши ‘қийноқлар давом этмоқда

 Ўзбекистонда қамоққа ташланган шоир Юсуф Жуманинг яқинлари унга нисбатан қийноқларнинг давом этаётганини айтишган.

 

Маҳбус билан учрашган қизи Феруза Жуманинг билдиришича, Қорақалпоғистондаги қийноқлар билан ном чиқарган "Жаслиқ" қамоқхонасида қамоқ муддатини ўтаётган Юсуф Жума ўтган декабр ойида жазо ҳибсхонасига ҳам ташланган.

Просмотров: 741 | Дата: 15.02.2009 | Рейтинг: 0.0/0

Саиджаҳон Равоний:

ЯНГИ МАШҚЛАР

***

Бобур ғазалига мухаммас

 

Қув ёрон дейди: “Сени йитмоқ керак,

Сендин улус меҳрин совутмоқ керак”,

Ки аламни гаҳи жим ютмоқ керак,

Ўзни кўнгул айш ила тутмоқ керак,

Бизни унутқонни утутмоқ керак.
Просмотров: 923 | Дата: 15.02.2009 | Рейтинг: 0.0/0

« 1 2 3 4 5 6 ... 32 33 »
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей