Жума, 29.03.2024, 03:05
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » Архив янгиликлари
АҚШ Президенти сифатида Барак Обама ўз ваколатининг дастлабки кунида бир неча қарорлар берган, унинг таъбирича, бу қарорлар ҳукуматдаги ошкоралик ва шаффофлик даври бошланганидан дарак беради.

 Бу қарорлар Оқ Уйдаги етакчи ходимларга тўланадиган маошларнинг қисқартирилиши ёки ўзгаришсиз қолдирилишини назарда тутади.

 Янги президент масъул ходимларнинг кимлардандир совға-саломларлар олишини тақиқлаган.

Просмотров: 788 | Дата: 22.01.2009 | Рейтинг: 0.0/0

Андижонликларни ўлдириш давом этмоқда. Қийноқлар остида…
Uznews 20.01.09  – Андижонда қийновлар остида 33-ёшли Хошимжон Қодиров ўлдирилди, у 2005 йилги Андижон воқеалари иштирокчиси эди. Уч йилдан ортиқ у қочқинликда яшади, кейин уни, 2008 йилнинг охирида ўз яқинларини яширинча кўриб келиш учун борганида ушлашди.

Андижон қирғинидан кейин дафн 13.05.2005 й.


Собиқ бизнесмен, уч фарзанднинг отаси Хошимжон Қодировнинг жасадини, 2008 йилнинг 23 ноябрида, унинг Андижон турмасига ташланганидан 20 кун ўтгач келтириб топширишди.
Просмотров: 787 | Дата: 21.01.2009 | Рейтинг: 0.0/0

Ўзбекистонда диктатура ўлимга махкум…

Ўзбекистонда хокимият(власть) ва мухолифат ўртасидаги мунособатлар Ўзбекистон жамиятининг келажагини,қолаверса сиёсий, иқтисодий,социал жиҳатлардан қандай жамият бўлишини белгилайди десак муболаға бўлмайди.Ўзбекистонда мухолифат Михаил Горбачевнинг ошкоралик сиёсати туфайли сиёсий саҳнага чиқиш имкониятига эга бўлди.

Просмотров: 1644 | Дата: 19.01.2009 | Рейтинг: 0.0/0

Ғазодаги вайроналиклар миқёси ойдинлашаётир

Исроил ҳам, "Ҳамас" гуруҳи ҳам оташкесим эълон қилганларидан кейин Исроилнинг уч ҳафталик ҳужумлари юзага келтирган Ғазо бўлгасидаги вайронагарчиликларнинг тўла манзараси аёнлашмоқда.

БМТ мулозими Жон Гингнинг айтишича, ҳужумлар бошланганидан буён ярим миллион инсон сувсиз ўтирипти, жуда кўп сондаги одамлар электр қувватисиз қолганлар.

Просмотров: 875 | Дата: 19.01.2009 | Рейтинг: 0.0/0

Мартин Лютер Кинг орзуси рўёбга чиққан кун

"Менинг шундай орзуим борки, бир кун келиб, 4 кичик фарзандим уларга терисининг рангига қараб эмас, балки улар эга бўлган хусусиятлар моҳияти асосида баҳо бериладиган мамлакатда яшайдилар. Менинг орзуим борки, бир кун келиб, бу халқ барча одамлар тенг бўлиб яратилган, деган ҳақиқат исботга муҳтож эмаслиги борасидаги ўз ақидасининг асл маъносига амал қилади. Бугун менинг ОРЗУИМ бор",

Просмотров: 841 | Дата: 19.01.2009 | Рейтинг: 0.0/0

« Кулок »ни топдим-у, кимнинг  кулоги эканлигини билолмадим.

 Мен кушнимни  1989 йилдан буён танийман. У  билан Навбахор хужалигида куп йиллар бирга  ишладик. 2000 - йил мен  фермерлик билан шугулландим    2004 йил хоким ва бошка рахбарларга буйсунмаганлигим учун фермерлик еримни  тортиб олишди. (Мен уз хаётим давомида бошимдан кечирганларимни ва фермерлигимни тортиб олиш давридаги вокеалар тугрисида  якин кунларда албатта ёзаман) Шундан сунг мен Хукук химоячилари сафига утдим. 2005 йиллар эди. Бир куни кишлогимиз участковой нозири Шамсиев Аъзам мени излаб келиб  кушнимнинг шахсий машиналарга солярка сотаётганлигини куриб колди. -Кушнингиз солярка сотаяптими? -деб мендан суради ва улар томонга юра бошлади. Мен Аъзамнинг йулини  тусдим. -Аъзам тухта, мен учун келдингми, бошкаларга тегма.
Просмотров: 1209 | Дата: 18.01.2009 | Рейтинг: 0.0/0

Аввал сиëсат¸ сўнгра иқтисод...

Халқаро майдондаги энг нуфузли молия нашри бўлмиш "The Wall Street Journal" газетаси Ўзбекистондаги иқтисодий ночорлик ортида сиëсий сабаблар ëтганини айтади.

16.01.2009
Ҳурмат Бобожон

"Heritage" жамғармаси ҳамда "The Wall Street Journal" нашри жаҳондаги иқтисодий эркинлик бўйича эълон қилган янги рейтингда Ўзбекистон яна рўйхат тубига яқинроқдан жой олди.

"Иқтисодий эркинлик индекси", деб номланган йиллик ҳисоботда Ўзбекистон бу сафар ҳам иқтисоди эркин бўлмаган давлатлар қаторидан жой олди -  180 давлат орасида Ўзбекистонга 148 - ўрин берилди.
Просмотров: 897 | Дата: 18.01.2009 | Рейтинг: 0.0/0

Қозоқ ёшлари Исроил ҳаракатларига қарши

Исроилнинг Қозоғистондаги дипломатик ваколатхонаси олдида йиғилган қозоқ ёшлари Исроил армиясининг Фаластин тинч аҳолисига нисбатан тутаётган сиёсатини қоралаб чиқдилар.

17.01.2009
Комила Собирова

16 январ куни Исроилнинг Олмаотада жойлашган консуллик бўлими олдида қозоғистонлик ёшларнинг Ғазо минтақасида содир бўлаётган воқеаларга қарши норозилик акцияси бўлиб ўтди.

Просмотров: 823 | Дата: 18.01.2009 | Рейтинг: 0.0/0

Водийда қама-қама авжга чиқмоқда

Мустақил матбуотнинг йўқлиги ва халқаро ноҳукумат ташкилотларининг мамлакатдан ҳайдаб чиқарилгани¸ Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари вазиятининг янада ëмонлашувига хизмат қилмоқда

12.01.2009
Нодира

Сўнгги икки йил ичида биргина Наманган вилоятида диний айб билан қамалган фуқаролар сонининг 100 нафардан ошгани айтилмоқда.

Просмотров: 799 | Дата: 18.01.2009 | Рейтинг: 0.0/0

Европа cуди терроризмда айбланаётган Ўзбекистон фуқаросининг экстрадициясини тўхтатишни талаб қилмоқда


Европа Суди 2009 йил 13 январь куни Россия Федерацияси расмийларига Ўзбекистон фуқароси Мурод Йўлдошевнинг экстрадициясини тўхтатиш тўғрисида кўрсатма берди. Ўзбекистон расмийлари уни 2005 йил Андижон қўзғолонига алоқаси борликда айбламоқдалар, дея хабар беради “Фуқаровий кўмак” қўмитаси.
Просмотров: 877 | Дата: 16.01.2009 | Рейтинг: 0.0/0

Британия Ташқи ишлар вазири Дэвид Милибандга кўра, "террорга қарши уруш" ғояси янглиш ва хато бўлган.

Бу Британиянинг энг юқори даражали дипломати томонидан Президент Буш сиёсати борасида қилинаётган энг кескин танқиддир.

Би-би-си мухбирига кўра, жаноб Милибанднинг баёноти Президент Буш сиёсатидан юз ўгиришни англатади.

Просмотров: 772 | Дата: 15.01.2009 | Рейтинг: 0.0/0

Маррей:'Сиёсат хато бўлгани англаб етилаётганига шукур қиламан'

Британиянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Крейг Маррей террорга қарши уруш ва унинг Марказий Осиёда қандай амалга оширилгани борасидаги кескин танқидлари лавозимидан четлатилганди.

 Жаноб Маррей ўзининг "Самарқанддаги қотиллик" китобида АҚШ ва Британиянинг террорга қарши кураш йўлида, ўз таъбирича, Ўзбекистондаги диктатура билан ҳамкорлик қилгани ва ундан қийноқлар йўли билан йиғилган маълумотларни қабул қилгани қаттиқ қоралаганди. Би-би-си Крейг Маррейни суҳбатга тортган ва энди Британия террорга қарши уруш "нотўғри" дейиш билан Марказий Осиёдаги сиёсати ҳам хато бўлганини тан олганини англатадими деб сўраган:

Просмотров: 859 | Дата: 15.01.2009 | Рейтинг: 0.0/0

Қирғизлар Исроил хуружига қарши

Намойиш иштирокчилари кўтариб олган бу ёзув ўзбекчага таржима қилинганда: "Исроиллик қонхўрларнинг қилиғи бошдан-оёқ фашизм, инсониятга қарши жиноятдир", деган маънони англатади.
13.01.2009
Элмурод

Исроилнинг Ғазода давом эттираëтган урушига қарши Бишкекда ўтказилган эҳтиросли норозилик намойишида юздан ортиқ одам иштирок этди.

12 январ куни Бишкекдаги Горкий хиёбонига йиғилган юздан ортиқ норозиларга етакчилик қилган “Ақл, одоб, руҳ ва иймон” жамияти раиси Дуйшен ҳожи Абдулла ўғлининг айтишича, норозилар Қирғизистон президенти ва ҳукуматига мурожаат қилиб, халқаро ҳамжамият билан бир қаторда Исроилнинг Ғазодаги амалиётларини тўхтатиш ишига ҳисса қўшишга чақирди.
Просмотров: 802 | Дата: 14.01.2009 | Рейтинг: 0.0/0

Тутқунликдаги журналист яна биттага кўпайди

Қабристон жимлигига менгзаш жимликни ҳукумат учун кўнгилсиз хабарлар билан бузишга уринган журналистларнинг аксари¸ Ўзбекистонда темир панжара ортига ташланмоқда.
14.01.2009
Абдулла Искандар

Сешанба куни журналист ва ëзувчи Кушодбек Усмонов Андижон вилояти Асака тумани ички ишлар хизмати ходимлари томонидан безориликда айбланиб¸ ҳибсга олинди.

64 ëшли журналистга нисбатан ўтган йилнинг октябрида Ўзбекистон республикаси ЖК нинг 277 моддаси (безорилик) билан жиноят иши очилганлиги айтилади.

Журналистнинг ҳибсга олиниши борасида Москвадаги Экстремал журналистика маркази хавотир билдиради.
Просмотров: 921 | Дата: 14.01.2009 | Рейтинг: 0.0/0

Матбуот эркинлиги учун қора ҳафта

Туркманбошининг шахсий қамоқхонаси¸ деб таърифланган Туркманистон¸ Қурбонғули Бердимуҳамедов ҳумкронлиги остида ҳам¸ дунëдаги энг репрессив режим бўлиб қолаëтир.
14.01.2009
Сарвар Усмон

Ўтган ҳафта Марказий Осиёнинг уч мамлакатидаги тўрт мустақил журналист маъмурлар таъқибини бевосита ўз танасида ҳис қилиб кўрди.

Туркманистон парламенти сайловидан кўп ўтмай Янги йил кириб келди ва у сайловни ёритган икки туркман журналисти учун ўта оғир бошланди.

Озодлик радиоси туркман хизматининг Лебоп вилоятидаги мухбири Ўсмон Холлиев жорий ой бошида қўлга олиниб, қисқа муддат ҳибсда ушлаб турилди ва ўшандан буён уни қамоғида сақланаяпти, дейиш мумкин.
Просмотров: 814 | Дата: 14.01.2009 | Рейтинг: 0.0/0

Қамоқдаги "беспредел"

Сиëсий ва диний айб билан қамалган тутқунлар учун Ўзбекистон қамоқхоналари борса-келмас оролига айланиб бормоқда.
14.01.2009
Садриддин

Ўзбекистонда сиёсий ва диний айбловлар билан қамалганлар қамоқхонанинг ўзида қайта маҳкамага тортилиб, уларга берилган йил устига яна йил қўшиб берилмоқда.

Бундай воқеалардан ҳатто тутқунларнинг яқинлари ҳам бехабар қолмоқдалар.

Ўзбекистон ЖКнинг 159-моддаси (Конституциявий тузумга тажовуз қилганлик) билан 1999 йилда 9 йилга озодликдан маҳрум этилган бу маҳкумнинг ҳам, унинг отасининг исмини ҳам келтира олмаймиз. Чунки:
Просмотров: 828 | Дата: 14.01.2009 | Рейтинг: 0.0/0

Меъëрга айланаëтган қуллик

Кузатувчилар фикрича, хорижга иш излаб кетган ўзбекистонлик мигрантларнинг асоратга тушиб қолишларига уларнинг ҳуқуқий саводсизлиги ҳам сезиларли таъсир кўрсатмоқда.
14.01.2009
Меҳрибон

Ҳозирги кунда Россия ва Қозоғистонга ишлаш учун борган биргина хоразмлик мардикорлардан 132 тасининг паспорти олиб қўйилиб, ўзлари қул ўрнида ишлатилмоқда.

Хоразмдаги “Нажот” инсон ҳуқуқлари ташкилоти раҳбари Ҳайитбой Ёқубовнинг Озодликка билдиришича, айни пайтда Россия ва Қозоғистонда ишлаётган юздан зиёд хоразмлик паспорти йўқлиги учун уйига қайта олмаяпти.
Просмотров: 859 | Дата: 14.01.2009 | Рейтинг: 1.0/1

ҲРУ: "Ҳукумат бедодлиги камаймаëтир"

Ҳюман Райтс Уотч ташкилоти ўз ҳисоботида янги АҚШ маъмуриятидан дунë бўйлаб демократия ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қадриятига қайтишни сўради.
14.01.2009
Фаррух Юсуфий

Freedom House ташкилоти Ўзбекистонни инсон эркинликлари энг кўп бўғилаëтган давлатлардан деб эълон қилганининг эртасига Human Rights Watch гуруҳи ҳам айни хулосани қўлловчи ҳисоботини эълон қилди

"Ўзбекистон ҳукуматининг инсон ҳуқуқларига оид муносабати 2008 йилда ҳам аянчлилигича қолди.

Ҳукумат мустақил фуқаровий жамият фаоллиги ва диний эътиқодни бостириш ҳамда 2005 йил Андижон хунрезлиги учун масъулиятни рад этишда давом этди.
Просмотров: 809 | Дата: 14.01.2009 | Рейтинг: 0.0/0

Ўзбекистон демократик кучларининг ўзбек тилида эшиттиришлар берадиган
"Озодлик" (RFE/RL ) радиосининг Ўзбек хизмати фаолияти юзасидан

Б А Ё Н О Т И

Нусхалари׃

Америка Қўшма Штатлари Конгрессига;
Америка Қўшма Штатлари Конгресси молиялаштирувчи Халқаро эшиттиришлар
бошқармаси(
BBG)га;
RFE/RL
( "Озодлик") радиоси директорига

Биз - Ўзбекистонда ва хорижда фаолият юритишга мажбур бўлган
демократик ташкилот вакиллари қуйидагиларни баён этамиз:
Просмотров: 1855 | Дата: 12.01.2009 | Рейтинг: 2.7/3

Салафийлар баҳсга сабаб бўлди

Тожикистон масжидларида Салафия оқими вакиллари энди бошқалар ажралиб турувчи шаклда намоз ўқимайдиган бўлди.

09.01.2009
Гулнора Равшан

Тожикистон Олий суди қарори билан Cалафия диний оқимининг мамлакат ҳудудида таъқиқланиши жамоатчилик ўртасида қизғин баҳсларга сабаб бўлмоқда.

Мухолифатдаги Тожикистон Ислом уйғониш партияси расмийси Сайидумари Ҳусайни Олий суднинг бу қароридан ташвишда эканини айтди.
Просмотров: 1095 | Дата: 11.01.2009 | Рейтинг: 0.0/0

 ЎЗБЕКИСТОН  ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ  АССОЦИАЦИЯСИ

Б А Ё Н О Т И

                                                                                

Биз, Ўзбекистон ҳуқуқ ҳимоячилари ўтган вақт ичида «Ўзбекистон ҳукумати раҳбарларининг Европа давлатлари  билан  алоқаларни яхшилашга  ҳаракати сифатида  ҳуқуқ ҳимоячиларига  тазйиқларни камайтирди» деган фикрдан тамоман йироқмиз. Аксинча,  улар мамлакат ичкарисида фаолият юритаётган саноқлигина ҳуқуқ ҳимоячиларини ҳам йўқотиш мақсадида эканликлари кундан-кун ойдинлашиб бормоқда. Бундай дейишимизга етарлича асосимиз бор.
Просмотров: 840 | Дата: 11.01.2009 | Рейтинг: 0.0/0

Исроил Ливандан ракета ҳужумига тутилди

 

Ливандан Исроил шимолига қарата отилган ракеталар Ғазо бўлгасидаги ҳарбий амалиётлар кўламининг кенгайишига оид хавотирларга сабаб бўлмоқда.

 

Ракета ҳужумлари Исроил ўтган тунда Ғазо бўлгасидаги жангари "Ҳамас" гуруҳи фойдаланган биноларга қарши олтмишта ҳаво ҳужуми уюштириши ортидан кузатилган.

Просмотров: 815 | Дата: 09.01.2009 | Рейтинг: 0.0/0

Ўзбек муҳожирлари сони миллионларга етган

Ўзбек ҳукуматини узоқни кўролмаган иқтисодий сиёсат юритишда айблаган инсон ҳақлари фаолларига кўра, ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг сони миллионларга етган.

Мустақил Инсон ҳуқуқлари ташаббус гуруҳи олиб борган тадқиқот хулосасида айтилишича, мамлакатда яшаш ва ишлаб чиқариш кучларининг ривожланиши учун етарлича шароитлар яратилмагани боис, миллионлаб ишчи кучи хорижга чиқиб кетмоқда.
Просмотров: 819 | Дата: 09.01.2009 | Рейтинг: 0.0/0

Норвегиянинг Ставангер шахрида Исроил харакатига қарши нозолик намоиши бўлиб ўтди


Просмотров: 833 | Дата: 08.01.2009 | Рейтинг: 0.0/0

ЕИ жангларни тўхтатишга чақирди

05.01.2009
Европа Иттифоқининг Яқин Шарққа борган делегацияси Исроил ва Ҳамас ўртасидаги жангларни тўхтатишга чақирди.

Бу ҳақда Қоҳирада иттифоқнинг жорий раиси бўлмиш Чехия Ташқи ишлар вазири Карел Шварценберг баён қилди.

Франция Ташқи ишлар вазири Бернар Кушнер Ғазо Минтақасида “гуманитар вазиятнинг кескинлашганидан” чуқур таассуф билдирди.

Европа Иттифоқи делегацияси Қуддус, Рамаллоҳ ва Амманга ҳам боради.

Франция Президенти Николя Саркозининг душанба куни Яқин Шарққа бориши кутилмоқда. Париж раҳбари бошқа давлатларни ҳам Ғазода сулҳга эришиш ташаббусига қўшилишга чақирмоқда.
Просмотров: 760 | Дата: 07.01.2009 | Рейтинг: 0.0/0

« 1 2 ... 4 5 6 7 8 ... 32 33 »
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей