Якшанба, 22.12.2024, 13:26
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2009 » Феврал » 15 » Бобур ғазалига мухамма
21:03
Бобур ғазалига мухамма

Саиджаҳон Равоний:

ЯНГИ МАШҚЛАР

***

Бобур ғазалига мухаммас

 

Қув ёрон дейди: “Сени йитмоқ керак,

Сендин улус меҳрин совутмоқ керак”,

Ки аламни гаҳи жим ютмоқ керак,

Ўзни кўнгул айш ила тутмоқ керак,

Бизни унутқонни утутмоқ керак.

 

Дилкаш ёринг учун боғда гул териб,

Эл-улусга фаровонлиғ келтуриб,

Ғанимларга бошни эгмай, тўш кериб, 

Айшу тараб гулбуниға сув бериб,

Ғусса нихолини қурутмоқ керак.

 

Қон кечгай гоҳ гам-аламидин кўнгул,

Панд ебон суйган одамидин кўнгул,

Тузалмас табиб малхамидин кўнгул,

Тийрадурур зухд дамидин кўнгул,

Ишқ ўти бирла ёрутмоқ керак.

 

Олам урза турлиғ одам кўптурур,

У ён шодлиғ, бу ён мотам кўптурур,

Лек мозийдин яна олам кўп турур,

Ҳар нимаға ғам ема – ғам кўптурур,

Айш била ўзни овутмоқ керак.

 

Эй Равоний, бил, бебаходур кўнгул,

То тирик, ёнса-да, баходир кўнгул,

Авайла, сийнада танходур кўнгул,

Қўйма машаққат аро, Бобур, кўнгул,

Ўзни фароғат била тутмоқ керак.

***

Бобур ғазалига мухаммас

 

Кўзни очсам, шўро ўрда соз кўринди,

Ҳар ён фаол тарғибчи устоз кўринди,

Ўтиб аста вақт ақлим саёз кўринди,

Улки, манга ёри дилнавоз кўринди,

Жаврни кўрсатти: кўпу оз кўринди.

 

Бир хур ишқида бўлдим Мажнун-у Тохир,

Фарқ этмадим лек на шиша, на жавохир,

Дилда чин ишқ аммо бўлди, шукр, зохир,

Бўлди бошим паст пайбўсида охир,

Гарчи бурун асру сарафроз кўринди.

 

Ахли вафо берди дош, ўйнамади ҳеч,

Дахрийлар қув отди тош, ўйламади ҳеч,

Турлиғ оқим қўйди қош, ўламади ҳеч,

Сенинг учун улки, бош ўйнамади ҳеч,

Санга ажойибки, ишқибоз қўринди.

 

Кўп эруркан жаҳонда асру бенаво,

Ўзин этғон таянч деб осмонга даъво,

Бари бўлур охири хароб-у расво,

Ишк борида салоху тавбаю тақво –

Борчаси, таҳқиқ бил, мажоз кўринди.

 

Таассуф чекма, эй Равоний, кил ғурур,

Чин ишқдин бағринг кўп ёниб, ўртанур,

Ибрат бил хамюртни шонлиғ мусофур,

Душмани жон ўлди не қилай, сенга, Бобур,

Улки манга ёри дилнавоз кўринди.

***


АНДИЖОН

15.02.2009

 

Просмотров: 985 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей