Сешанба, 23.04.2024, 19:28
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2009 » Феврал » 21 » Эҳ, Обама, Обама…
19:15
Эҳ, Обама, Обама…
Эҳ, Обама, Обама…
Uznews 20.02.09  – Демократ Барак Обама рахбарлик қилаётган АҚШнинг янги маъмурияти чиқарган Ўзбекистондан Афғонистонга юклар транзити учун фойдаланиш тўғрисидаги қарори контрпродуктивдир, дея ҳисоблайди, “Бўхронлар гуруҳи”.

Ўзбекистон АҚШга ҳарбий бўлмаган юкларни Афғонистонга жўнатиш учун ўз инфраструктурасини ажратишга келишгани тўғрисида, кеча Душанбеда Пентагон вакили билдирди.

Бироқ агар АҚШ бу хизматдан фойдаланса, таҳин ўзбек диктатори Ислом каримов ўзининг Афғонистондаги мақсадларига эришигда фойдаланади, бу эса жиддий муаммоларга олиб келади, дея ҳисоблайди, “Халқаро бўхронлар гурухи ” медиа дастури директори Эндрю Строляйн.

«Каримов режими ҳалқаро ҳамжамият Афғонистонда кураш олиб бораётган айнан шундай экстремизмнинг ўчоғидир», - деди Строляйн.

Андижонда ўз халқига қарши қирғин уюштирган Каримов билан 2005 йили якун топган, ҳарбий ҳамкорликнинг тикланиши, афғон лидерлари учун ёмон бир ўрнакдир, дея ҳисоблайди Строляйн.

Бу шунингдек Ўзбекистоннинг ичида, Ислом Каримовнинг мустабид ва ёвуз тузумида яшаётган миллонлаб ўзбекларда, дунё террорга тупурган деган таассурот қолдиради.

«Бу икки жиҳатни умумий тарзда йиғаркан, биз АҚШ одамларни борган сари экстремизмга чорлаётган вазиятни раҳбатлантирмоқда деган таассурот қолади», - дейди Строляйн.

Uznews.net
Просмотров: 824 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей