Ҳуқуқ ҳимоячиларининг деразасини таъмирлагани учун 159-модда Uznews 20.02.09 20:22
– Тошкентдаги ҳуқуқ ҳимоячилари офисида панжара ўрнатиш учун ёлланган
икки нафар ишчи, конституцион тузумга тадовуз қилишда айбланмоқда,
эндиликда уларга қарши шаҳар милицияси овга отланган.
”Ўзбекистон ҳуқуқ ҳимоячилари Альянси” томонидан уларнинг Тошкентдаги
офиси деразаларига панжара ўрнатиш учун ёлланган икки нафар оддий
ҳизматчига Ўзбекистон конституцион тузумига тажовуз ва ваҳобийлик
оқимига мансублик айблови қўйилмоқда.
Улардан бирининг 18 феврал куни ушланишининг боиси, ҳуқуқ ҳимоячиси
Елена Урлаеванинг билдиришича, гўёки унинг ёнидан президент Ислом
Каримовни халқаро жиноятлари учун судлаш талаби ёзилган варақа
топилгани бўлган.
Дилмурод (фамилияси номаълум) исмли ишчи, Урлаеванинг сўзларига кўра,
ўша куни Тошкент ички ишлар бошқармасининг террорчиликка қарши кураш
бўлими ҳодимлари томонидан тергов қилинган.
Терговчилар уни «антиконституцион фаолиятда ва вахобизмда» айблашган.
Тергов версиясига кўра, Дилмуроднинг айби, ҳукуқ ҳимоячилари имзолаган
манифестни тарқатгани бўлган.
Келаси куни, соқчилар қуршовида, кишанланган ҳолда «жиноят жойига»,
яъни айбланувчининг таниши квартирасига олиб боришган, гўёки у, ўша
ерда ҳуқуқ ҳимоячиларининг чақириғини кўрсатган. Конвойнинг қайсидир
босқичида, кишанланган Дилмурод қочишга муваффақ бўлган, ва ҳозир унинг
қаердалиги ҳуқуқ ҳимоячиларига маълум эмас. Олинаётган ахборотларга
кўра, афтидан бу ҳуқуқ тартибот идораларига ҳам маълум эмас.
Дилмуроднинг ҳибсга олиниши ва қочгани ҳақида Елена Урлаевага унинг
шериги Али Саидалиев маълум қилган, улар биргаликда панжара ўрнатишлари
лозим эди. У шунингдек, энди унга қарши овлаш бошланганини билдирган,
милиционерлар унинг ҳотинини тергов қилишган.
Елена Урлаеванинг айтишича, қочоқлар билан алоқа бугун эрталаб йўқолган, уларнинг кейинги қисмати ҳеч кимга маълум эмас.
Ўзбекистон президентини судга бериш талабномасини тайёрлаганларнинг
ўзлари ҳозирча ҳуқуқ тартибот ходимлари эътиборидан четда қолишмоқда.
«Бу, мени эмас, балки мен билан алоқада бўлган ва ёрдам сўраб мурожаат
қилган одамни таъқиб қилишлари билан боғлиқ илк ҳодиса эмас. Шундай
таассурот қоладики, ҳукумат ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат қилган
шаҳсларнинг, бошқа шундай ҳаракат қилмасликларини истаб, тахдид
солмоқда», - дея ҳисоблайди Елена Урлаева.
Uznews.net
|