|
|
|
|
Главная » 2009 » Феврал » 18 » «Хизбутчи» тағин судда: «ҳаммаси оғриқли даражада таниш…»
18:09 «Хизбутчи» тағин судда: «ҳаммаси оғриқли даражада таниш…» |
«Хизбутчи» тағин судда: «ҳаммаси оғриқли даражада таниш…»
|
| "Жаслиқ" диний маҳкумлари, 2003 й. |
| Uznews 18.02.09 – Ўзбек Фемидаси «Хизбут-Тахрир» ташкиоти аъзоларини такрор жазолай
бошлади. Кеча Тошкент вилоятида илгари бир марта судланган ”хизбутчи”
устидан тағин шундай суд бошланди.
Ўзбекистон мустақил инсон ҳуқуқи ҳимоячилари ташаббус гуруҳи
(ЎМИХТГ)нинг махлум қилишича, кеча Тошкент вилоятининг Жиноят ишлари
бўйича Зангиота туман судида Ўзбекистонда тақиқланган исломий ташкилот
Хизбут таҳрирга аъзоликда айбланаётган 44 ёшли Абдукарим Мирзаев
судланди.
Мирзаевга унга таниш бўлган Жиноят кодексининг 159-моддаси –
«Конституцион тузумга тажовуз» айблови қўйилмода, бу модда билан у 1999
йили олти йилга озодликдан маҳрум этилган эди, бироқ у авфномага кўра
2001 йили муддатидан олдин озодликка чиқарилади.
ЎМИХТГ раҳбари Сурат Икромовга кўра, Мирзаевнинг ҳибсга олиниши ва
устидан суд жараеёнининг очилиши билан унинг ҳаёт тарзи ва фаолияти
ўртасида боғлиқлик йўқ. Шунчаки, пешанаси шўр бўлгани туфайли, у тағин
қатағон гўшт қиймалагичига тиқилди, у ерда ҳамиша янги гўшт талаб
қилинади, дейди ҳуқуқ ҳимоячиси.
Мирзаевнинг бу сафарги хибсга олиниш ҳолати, давом этади Икромов, унинг
мутлақо асоссиз айбланаётганини исбот этади. Мирзаев бирорта ноқонуний
ҳаракат содир қилиши мумкин эмас эди, чунки у анчадан буён Ўзбекистонда
яшамаган.
Маълум бўлишича, 2001 йили Мирзаев озодликка чиққанидан кейин, сиёсатни
унутиб, янги ҳаёт бошлашга уринганига қарамай, доимий милиция
кузатувида бўлган. У новвой бўлиб ишга киради. Бироқ милиция унга
тинчлик бермайди: амнистияга кўра озодликка чиққан «хизбутчи» - форма
кийган одам қўлида енгилгина ўлжадир, уларнинг қаердалиги маълум, барча
маълумотлари ишга тиркалган.
Ҳибсга олинишидан қўрққан Мирзаев Москвага кетади, у ерда ҳам новвойлик
қила бошлайди. Унинг сафарини ўзбек милицияси ўз айбини тан олиш ўрнида
қабул қилади ва унга қидирув эълон қилади. Кейин 2008 йилнинг ноябрида
Мирзаев илк бор Тошкентга ўзининг кекса, касалванд онасини кўришга
келганида, қўлга олинади.
ЎМИХТГнинг маълум қилишича, Мирзаевлар оиласида ягона маҳкум биргина
новвой Абдукарим эмас. Ундан ташқари жазони ўташ муассасида унинг икки
кичик укаси ва жияени ҳам бор: 37-ёшли Абдувохид 11 йилга, 33-ёшли
Абдулазиз - 18, 25-ёшли Ахмадилла – 5 йилга ҳукм қилинган.
Мирзаевларникига ўхшаган бундай оилалар, Ўзбекистон бўйлаб сон мингта,
дейди Сурат Икромов. Ахир президент Ислом Каримов ҳукумати ислом
экстремизми билан 10 йилдан ортиқ кураш олиб бормоқда.
Вақт тез ўтмоқда, унинг тезкорлигини, судланувчиларнинг барча оила
аъзолари ҳис қилмоқда, айтишларича, оталари баъзан оналари турмада
қолишаркан уларнинг болалари аллақачон катта бўлишган.
Вақтнинг тезкорлигини, бугун афтидан каримов қатағони меъморлари ҳам
бугун яхши англаб етаётган кўринишади. 90-йилларда ўн ва ундан ортиқ
йилларга судлашаркан улар, ўз душманларидан буткул қутулдик деб
ўйлашган эдт. Бироқ бугун, бир вақтлар мангу туюлган муҳлатлар охирига
етмоқда. Хўш, нима қилиш керак?
Ҳукумат бунинг оддий йўлини топди, ҳозирги кунда оммавий тартибда барча
пенитенциарной система муассасаларида диний мотивларга кўра
судланганлар устидан қайта судлар амалга оширилмоқда. Уларга икки
йилдан олти йилгача муддат қўшиб берилмоқда, айни пайтда, жазони ўташ
жойидаги режимнинг бузилиши каби бир хил айбнома босилмоқда, натижада
эса – улар ҳамон маҳкумликда қолишмоқда.
Бугун, Сурат Икромовнинг айтишича, у Жазони ижро этиш Бош бошқармаси
(ЖИББ) биросида бўлган ва у ерда ўз эрлари, ака укалари ва оталарининг
жазони ўташ муддатларини чўзиш масаласи юзасидан бошқарма қабулига
каришга ҳаракат қилаётган жуда кўплаб аёлларни учратган.
«Аёллар ўн ва ундан зиёд йиллардан буён ўз эрларини кутишмоқда, бироқ
ҳукумат, ҳатто улар “қўнғироқдан қўнғироққача ўтиришган” бўлишсада
қўйиб юбормаяпти. Бунинг қанчалик қонуний эканлиги ҳақида гапириб
ўтиришнинг ҳам хожати йўқ бўлса керак», - деди Сурат Икромов.
Ҳуқуқ ҳимоячисининг маълумотларига кўра, 1999 йилдан буён 12 000
мингдан зиёд шахс Ўзбекистонда диний экстремизмда айбланиб қамалган.
Афтидан, ҳукуматга аллақачон қамайдиган одам қолмаган бўлса керак,
айланиб келиб иккинчи бор қайта олдинги одамлар қамоқларга ташланмоқда.
Uznews.net
|
Просмотров: 859 |
Добавил: himoyachi
| Рейтинг: 0.0/0 |
|
|
Copyright MyCorp © 2024 |
|
|
|