Пайшанба, 18.04.2024, 11:34
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2009 » Феврал » 18
 “Нур” диний оқимига мансубликда айбланган судланувчиларга ҳукм ўқилди

Newsuz.Com веб-сайтининг хабар беришича, Ўзбекистонда нурчилар диний оқимига мансуб дея ҳибсга олинган бир гуруҳ кишиларга суд ҳукми ўқилди. Улар Ўзбекистон Жиноят кодексининг 244-1-моддаси иккинчи қисми “в” бандига мувофиқ 6 йилдан 6,5 йилгача озодикдан маҳрум этилдилар.

Нашрнинг хабар беришича, сўнгги пайтларда Ўзбекистонда нурчилар ҳаракатига қарши кураш кучайган. Бунга мисол сифатида кеча, 16 февраль куни ЎзТВ орқали “Зулматга етакловчи нур” деб аталган фильмнинг намойиш этилганини ҳам келтириш мумкин.

Просмотров: 996 | Дата: 18.02.2009 | Рейтинг: 0.0/0

«Мачитга бормасликка сўз бераман…»

Ўзбекистондаги масжид
 

Uznews – Андижон вилоят ҳокимлиги шу кунларда барча ўрта мактаб ўқувчиларини ёзма равишда, масжид, интернет-кафе ва ўйин клубларига бормаслик мажбурияти ҳақида тилхат ёздириб олмоқда.

«Андижон шаҳар ... № сонли мактаб директорига. Мен, тўртинчи синф ўқувчиси ……………., , масжид, интернет-кафе ва ўйин клубларига бормаслик мажбуриятини олганлигимни билдираман.

кун, вақт, имзо».

Просмотров: 844 | Дата: 18.02.2009 | Рейтинг: 0.0/0

Обид Қори Назаров: «Портлашларга бизнинг алоқамиз йўқ»

Тошкент 16 феврал 1999 й. портлашларидан кейин
 

Uznews.net – Ҳукумат томонидан Тошкентда 1999 йилнинг 16 февралида содир бўлган портлашларда айбланган, таниқли ўзбек уламоси Обид Қори Назаров, ўн йил муқаддам содир бўлган воқеаларнинг на ўзи на унинг сафдошлари алоқадор эмаслигини айтиб, ўзига қўйилган айбларни инкор этади.
Просмотров: 1062 | Дата: 18.02.2009 | Рейтинг: 0.0/0

«Хизбутчи» тағин судда: «ҳаммаси оғриқли даражада таниш…»
"Жаслиқ" диний маҳкумлари, 2003 й.
 

Uznews 18.02.09 – Ўзбек Фемидаси «Хизбут-Тахрир» ташкиоти аъзоларини такрор жазолай бошлади. Кеча Тошкент вилоятида илгари бир марта судланган ”хизбутчи” устидан тағин шундай суд бошланди.
Просмотров: 831 | Дата: 18.02.2009 | Рейтинг: 0.0/0

Қийноқларга қарши курашда қўшниларнинг илгарилаши
Uznews 17.02.09 – Қозоғистон ва Қирғизистон БМТнинг қийноқларга қарши Конвенцияси Факультатив протоколини ратификация қилишди, бу қарор ЕИни «МАдаги қийноқларга қарши» икки йиллик лойихаси натижасида амалга ошди. Ўзбекистон ва Туркманистон бу лойиҳада иштирок этмаяпти.
Просмотров: 827 | Дата: 18.02.2009 | Рейтинг: 0.0/0

Бишкек ўзбек қочқинларидан безди

2005 йил май ойидан буён юзлаб ўзбек қочқинларига очиқкўнгиллик билан Қирғизистондан бошпана бериб келган қирғиз расмийлари сўнгги ойлар давомида бу қочқинларни рўйхатга олиш ишини пайсалга сола бошладилар.

Просмотров: 815 | Дата: 18.02.2009 | Рейтинг: 0.0/0

Мамадали Маҳмудов аҳволи ночор

Шифокорлар Чирчиқдаги қамоқхонада жазо ўтаётган Мамадали Маҳмудовнинг ошқозонида яра ва ўсимта борлигини аниқлашган.

Просмотров: 1059 | Дата: 18.02.2009 | Рейтинг: 0.0/0

Тошкентда навбатдаги маҳкама жараёни

 

Ўзбекистонда чоп этилувчи "Етти иқлим" газетасининг икки нафар ходими устидан маҳкама жараёни бошланган.


Журналист Даврон Тожиев ва Шавкат Алимовлар устидан маҳкама жараёни Жиноий ишлар бўйича Тошкент шаҳар маҳкамасида очилган.

 

Бу ҳақда Ўзбекистондаги "Эзгулик" инсон ҳуқуқлари жамияти хабар берган.

Просмотров: 988 | Дата: 18.02.2009 | Рейтинг: 0.0/0

Илк Тошкент портлашларига 10 йил тўлди


Ўзбекистонда ҳар қандай ўзгача фикрлиликни бўғишга янада кенг йўл очган ва 10 дан ортиқ кишининг умрига зомин бўлган феврал портлашларига 10 йил тўлди.

 

Расмий Тошкент мазкур портлашларда "Ўзбекистон Исломий Ҳаракати" ва "Эрк" демократик партияси аъзоларини асосий айбдорлар қилиб кўрсатганди.

Просмотров: 909 | Дата: 18.02.2009 | Рейтинг: 0.0/0

Нега Ўзбекистонда диктатура ўрнатилди?


Абдужалил Бойматов,
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти секретариатининг аьзоси.

1989 йилларда “Бирлик” Халқ Харакатининг митингларида,кўчада намойиш қилиб юришларда қатнашган пайтларимда ва айниқса Совет Иттифоқи парчаланиб мустақил Ўзбекистон сиёсий мустақилликка эришганида мен 10-15 йиллар ичида эркин, демократик жамият қуришда анча олға силжийди деб ўйлагандим.

Просмотров: 933 | Дата: 18.02.2009 | Рейтинг: 0.0/0

Copyright MyCorp © 2024
Архив записей