Якшанба, 22.12.2024, 13:12
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2009 » Феврал » 18 » Нега Ўзбекистонда диктатура ўрнатилди?
02:50
Нега Ўзбекистонда диктатура ўрнатилди?

Нега Ўзбекистонда диктатура ўрнатилди?


Абдужалил Бойматов,
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти секретариатининг аьзоси.

1989 йилларда “Бирлик” Халқ Харакатининг митингларида,кўчада намойиш қилиб юришларда қатнашган пайтларимда ва айниқса Совет Иттифоқи парчаланиб мустақил Ўзбекистон сиёсий мустақилликка эришганида мен 10-15 йиллар ичида эркин, демократик жамият қуришда анча олға силжийди деб ўйлагандим. Бундай ўйлашимга сабаблардан бири Совет Иттифоқи ва шу жумладан Ўзбекистон аҳолисининг фақат зулм остида яшаганлиги учун эркин, демократик жамиятда яшашга интилиши, яна бири эса Совет Иттифоқи даврида илм фан, саноат, қишлоқ хўжалиги анча ривожланганлиги, аҳолининг қарийб юз фоиз саводхонликка эришганлиги умид бағишларди. Афсуски, Ўзбекистон мустақиллигининг 17 йиллиги нишонланган бўлсада Ўзбекистонда эркин, демократик фаровон жамият қуриш орзу бўлиб қолмоқда. Ислом Каримов ҳукуматининг репрессив сиёсати туфайли мухолифат лидерлари ватанни тарк этишга мажбур бўлишди. Абдурахим Пўлатов, Баҳодир Чориев АҚШда, Мухаммад Солиҳ Туркияда, Толиб Ёқубов Францияда, кўплаб мухолифат вакиллари ва хуқуқбонлар қамоқда ёки муҳожиратда. Миллиёнлаб Ўзбекистонликлар Россия, Қозоғистон ва бошқа мамлакатларда меҳнат мухожирларидир.

Ўзбекистонда диктатура ўрнатилишида қуйидаги омиллар асосий рол ўйнади:

Ўзбекистонда диктатура ўрнатилишига асосий омиллардан бири Ислом Каримовнинг ўз шахсий манфаатини Ўзбекистон халқи манфаатидан устун қўйиши. Дархақиқат, Ислом Каримов 1990 йилнинг март ойида биринчи марта Ўзбекистон Коммунистик партиясининг биринчи секретари сифатида Ўзбекистон Олий Советининг сессиясида Ўзбекистон президенти бўлиб сайланган эди.1991 йилнинг декабр ойида Ўзбекистон сиёсий мустақилликка эришганидан сўнг Коммунистик партия замирида ташкил топган Халқ Демократик партиясидан номзоди кўрсатилиб яна президентликка сайланди. 2000 йилнинг декабрида бўлиб ўтган навбатдаги президент сайловларида Ислом Каримов “Фидокорлар” партияси томонидан номзоди кўрсатилиб 3-марта президентликка сайланди.2007 йилнинг декабрида эса Либерал демократик партия томонидан номзоди кўрсатилиб 4-марта президентликка сайланди. Албатта, Ўзбекистон мустақил бўлганидан кейин президентликка мустақил Ўзбекистон конституциясига биноан 3-марта сайланди.Сиртдан қараганда Ислом Каримовнинг 4 марта 4 турли партиялар томонидан номзоди кўрсатилиши Ўзбекистонда демократиянинг гуллаб яшнаётганлигини кўрсатади.Лекин хамма гап шундаки бу тўртала партия хам Ислом Каримов биринчи котиб бўлган (Коммунистик партия, Халқ демократик партиялари) ёки унинг кўрсатмаси билан тузилган (Фидокорлар партияси, Либерал демократик партия) қўғирчоқ партиялардир.Бу партиялар хукуматга хизмат қиладиган партиялардир.Бу партияларда ички демократия ҳам йўқ,яъни бу партияларнинг раҳбарияти хукуматнинг кўрсатмаси билан сайланган.Янги партияларнинг Ислом Каримов кўрсатмаси билан тузилиши ва бу партияларнинг Ислом Каримовни президентликка номзод қилиб кўрсатилиши бу Ўзбекистон халқи ва жаҳон ҳаммоатчилигини мамлакатда демократик ислохотлар ўтказилмоқда деб алдашдир. Ислом Каримовнинг рухсатисиз, халқнинг ташаббуси билан тузилган мухолиф партиялар - “Бирлик” халқ ҳаракати, ЭРК, “Озод дехқонлар” партиялари доим ҳукумат тайзиқи остида.Улар шу пайтгача рўйхатга олинмаган.

      Иккинчи сабаб - мухолиф партияларда ҳам ички демократиянинг йўқлиги сабабли уларда лидерлар алмашишининг кузатилмаганидир. Абдураҳим Пўлатовнинг “Бирлик” халқ ҳаракатининг 1988 йилдан 2003 йилгача ва шу йилдан шу номдаги партиянинг раиси бўлганига қарийб 20 йил бўлди. Муҳаммад Солиҳ эса ЭРК партиясининг 1990 йилдан бери раиси.Мамлакатда демократия бўлиши учун нафақат хокимиятдагилар конституцияга амал қилган ҳолда алмашиб туриши керак, балким партияларнинг раҳбарлари ҳам эркин, демократик сайлов йўли билан алмашиб туриши лозим. Дарҳақиқат, демократик партиялар демократик ҳокимият рўёбга келишини таъминлай олади. “Бирлик” ва ЭРК партиялари лидерлари учун улар доим ҳукуматнинг таъқибида бўлганликлари учун раҳбарлар алмашишига имконият, шароит йўқ дейишар. Лекин асосий мақсад эркин, демократик жамият қуриш бўлгани учун бу узр ўринсиздир.
Дарҳақиқат, Ислом Каримов тузган партиялар ва мухолифат тузган партияларда ички партиявий демократия бўлмаса, Ўзбекистон қандай қилиб демократик жамиятга айлана олади?

Биз Ислом Каримовни Ўзбекистон конституциясини ҳурмат қилмаганликда айблаймиз.Шу жумладан, нафақат ҳукумат партиялари лидерларини, балким мухолифат партиялари лидерларини ҳам ўз партияларининг уставларини ҳурмат қилмаганликда айблай оламиз.

             Учинчи сабаб - ўзбек халқининг ташвишлари ичида тўй маьракаларнинг устунлигидир. Бу ташвишлар инсон ҳуқуқлари, эркинлик ва демократияга жуда кам жой қолдиради.Совет Иттифоқи даврида ҳам, Ислом Каримов диктатураси даврида ҳам Ўзбекистон халқининг сиёсий, фуқаролик ҳуқуқлари чегланган ҳолда дабдабали, катта чиқимларни талаб қиладиган маьракаларга тўла эркинлик (балким атайлабдан) берилди. Лекин тан олиш керак, Совет даврида ўта дабдабали тўйлар ўтказган кишиларга нисбатан мустақил Ўзбекистондан фарқли равишда баьзи чоралар кўриларди (масалан ишдан бўшатиларди.)Албатта, бу маъракаларга сарфланадиган катта чиқимлар кўп оилаларда олий маьлумотли бўлиш ёки ижтимоий- сиёсий ҳаётда фаол қатнашиш имкониятини кескин камайтиради. Ўзбекистон халқининг эркин, демократик жамият қуриши учун бу дабдабали тўй маьракалардан воз кечилиши керак. Афсуски, Ўзбекистон раҳбарлари бу борада халққа ибрат бўла олмайдилар. Шу ерда премьер министр Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон ва унинг ташқарисида хам “машҳур” Салим Абдувалиевларнинг ўғилларини уйлантирганларида базмларда бир неча мингларча меҳмонлар қатнашганлигини интернет сайтларда ўқиган эдим. Диктатура ўрнатилишига жуда қўл келадиган ўзбек халқининг “пода” психологияси айниқса навбатда туриш маданиятининг жуда пастлигида яққол ифодаланган.(Бу айниқса Ўзбекистон аҳолисининг кўпчилигини ташкил қиладиган қишлоқ жойларда жуда яққол кўзга ташланади).Навбатда туриш бу бошқа инсонларни оддийгина ҳурмат қилишдир. Эркинлик, демократия эса инсонларнинг ҳуқуқларини ҳурмат қилиш асосига қурилади.Ўзбекистонда эса аҳолини қўяверинг, раҳбар лавозимдагиларда ҳам навбатда туриш маданиятини йўқ ҳисобида.Тўғрироғи, улар бу маданиятни ривожлантиришдан манфаатдор эмас.Улар ўзлари умуман навбатда турмаганлари баробарида, суньий навбатлар яратишиб, буни даромад манбаига айлантиришган. Албатта, коррупция ва порахўрлик диктатуранинг молиявий таянчидир.Бу таянчни йўқ қилмасдан эркин, демократик жамият яратиб бўлмайди.

         Тўртинчи сабаб - қўшни мамлакатларнинг: Афғонистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон,Туркманистоннинг эркин, демократик давлат эмаслигидир.
Бу сабаблар орасида биринчи сабаб асосийдир.Чунки, президент Ислом Каримов тасарруфида армия, миллий хавфсизлик хизмати (тўғрироғи, диктатор хавфсизлик хизмати), милиция , оммавий ахборот воситалари ва Ўзбекистоннинг молия тизимидир.

Шу сабабларга қарамасдан Ўзбекистон халқи эркин, демократик ва фаровон мамлакатда яшашга эришиши учун, қадамба қадам фуқаровий эркинликлар:ўзини эркин ифодалаш , ташкилотларга уюшиш, йиғилишлар ўтказиш (шу жумладан, тинч йўл билан ўз норозилигини билдириш), мамлакат ичкарисида ва бошқа мамлакатларга эркин бориб келиш каби хуқуқларни қўлга киритиши керак.Фуқаровий хуқуқларнинг таьминланиши сиёсий хуқуқларнинг таьминланишига олиб келади.Фуқаровий ва сиёсий хуқуқларнинг таьминланиши эса эркин ва демократик жамиятнинг қурилишини кафолатлайди.


12-февраль,2009-йил.

Просмотров: 986 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей