Сешанба, 23.04.2024, 22:12
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2009 » Феврал » 18 » Обид Қори Назаров: «Портлашларга бизнинг алоқамиз йўқ»
18:15
Обид Қори Назаров: «Портлашларга бизнинг алоқамиз йўқ»
Обид Қори Назаров: «Портлашларга бизнинг алоқамиз йўқ»

Тошкент 16 феврал 1999 й. портлашларидан кейин
 

Uznews.net – Ҳукумат томонидан Тошкентда 1999 йилнинг 16 февралида содир бўлган портлашларда айбланган, таниқли ўзбек уламоси Обид Қори Назаров, ўн йил муқаддам содир бўлган воқеаларнинг на ўзи на унинг сафдошлари алоқадор эмаслигини айтиб, ўзига қўйилган айбларни инкор этади.

Обид Қори Назаров, Ўзбекистондан 1998 йили қамоққа олини ҳавфи остида чиқиб кетган, Тошкентдаги “Тўхтабой” жомеъ масжидининг собиқ имоми, 1999 йилги портлашлардан буён мамлакатда диний экстремизм ва терроризм бўйича эълон қилинган деярли барча суд ҳукмларида номи янграган шахсдир.

Қочқинликда юрган қори, ҳукумат версиясига кўра, ўз издошлари миясини экстремизм ғоялари билан тўлдирган, Ўзбекистондаги ваҳобийлик ҳаракатининг етакчиларидан биридир, ва у 1999 йилга келиб, 16 нафар шахсни ҳаётдан олиб кетган, юздан зиёд шахсларга турли тан жароҳатлари етказган Тошкентдаги портлашларнинг ташкилотчиларидан бири бўлди.

Бугун, ўн йил бурунги Тошкентда содир бўлган портлашлар тўғрисида Uznews.netга берган интервьюсида, бугунги кунда Европада яшаётган, Обид Қори Назаров, унга ва унинг издошларига нисбатан Ўзбекистон ҳукумати томонидан илгари сурилаётган барча айбловларни инкор этади.

Тошкентдаги портлашлардан кейин, Обид Қори Назаровнинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда бу воқеага алоқадорликда айбланмаган бирорта ташкилот қолгани йўқ, у ва унинг издошлари ҳам бундан мустасно эмас.

Бироқ, Обид Қорининг фикрига кўра, ҳақиқат шундаки, бу ҳалокатли терактлар президент Ислом каримовнинг шахсий раҳбарлиги остида амалга оширилган. Бу нарса барча мумкин бўлган ва бўлмаган мухолифларга қарши қатағонларга руҳсат олиш учун қилинган.

«Уларда (ҳукуматда) Миллий Ҳавфсизлик Ҳизмати томонидан ишланган режа бор эди, ва бу мамлакатдаги, хоҳ мусулмон бўлсин, хох сиёсатчи, хоҳ бизнесмен, тижоратчи бўлсин, эркин фикр шаклини йўқ қилишга қаратилган эди, - дейди Обид Қори».

Агар Тошкентда ҳақиқий терактлар содир этилганида эди, президент ўзининг кучишлатар вазирлари, ИИВ ва МҲҲ раҳбарларидан, нимага улар бунинг олдини олишмаганини сўраган бўларди. Бироқ Зокир Алматов (ИИВ) ва Рустам Иноятов (МҲҲ) аксинча рағбатлантирилишди ва Каримов томонидан яхши хизматлари учун тақдирланишди.

Ўзбекистон ҳукуматининг Тошкентдаги портлашлар ортида турганлиги, 1995 йилда имом Абдували Қориевнинг Тошкент аэропортида сирли йўқолиши ҳақида 2003 йили 1999 йилги терактларни уюштиришда айбланган 22 нафар шахснинг бири Зайнуддин Асқаров гапирган эди.

Ўша вақтгача нима учун Асқаровнинг олдига Тоштурмага журналистларнинг киритилиши жумбоқлигича қолмоқда. Айримлар, улар Асқаровнинг кўргазмалари эвазига ўзларининг версияларини қувватлашни мақсад қилган бўлишлари мумкин дея ҳисоблашади, улар маҳкум ҳақиқатни айтишга журъат қила олмайди дея ўйлашган..

Ўша 2003 йилнинг ноябрида «тоштурма»даги хонадан ўзбек ҳукуматини фош қилувчи сенсация янгради.

«Эрк» Демократик партияси, Ўзбекистон Ислом Ҳаракати (ЎИҲ)даги ”террорчилар”ни асосий фош қилувчиси сифатида кўрилган Зайнуддин Асқаров 1999 йилнинг июнида Олий Суддаги жараёнда уларнинг портлашларга алоқаси йўқлигини айтди.

Зайнуддин Асқаровнинг сўзларига кўра, Муродилла Қозиев раҳбарлигидаги Абдували Қори Мирзаевнинг издошларидан иборат гуруҳ, Қаримовни ўз устозларининг йўқолганлиги туфайли жазолашмоқчи бўлишган.

Бироқ Ўзбекистон МҲҲси портлашлардан икки ой илгари тайёрланаётган портлашлар ҳақида огоҳлантирилган. Уларни Туркманистонда 1998 йилнинг декабрида ҳибсга олинган ва Ўзбекистонга топширилган ёш имом Бахром Абдуллаев огоҳлантирган. Бироқ Ўзбекистон ҳукумати исломчиларга «яшил чироқ» беришни, кейин эса ўз йўлларини тозалашни афзал кўришган.

Обид Қори Назаровнинг сўзларига кўра, Зайнуддин Асқаровнинг кўргазмалари Ўзбекистонда террорчилик президент Каримов бошчилигидаги давлат институтларининг аралашувисиз мумкин эмаслигини тасдиқлайди.

Қуролли ташкилот сифатида мамлакат ташқарисида ҳаракат қилаётган Ўзбекистондаги Исломий ҳаракат эса, Обид Қорининг сўзларига кўра, агар Каримов Ўзбекистонда плюрализмни қабул қила олган тақдирда ҳеч қачон пайдо бўлмас эди.

«Агар Ўзбекистонда фикр билдириш имкони бўлганида эди, ЎИҲ пайдо бўлмас эди, – дейди Обид Қори. – Уларни мамлакатдан ҳайдашди, улар уруш бўлаётган Тожикистонда бўлишди, улар ким томонида туриб уришишлари кераклигини англашлари лозим эди. Уларга тожик исломчилари билан бирга жанг қилишга тўғри келди, тинчлик ўрнатилганида эса улар Афғонистонга кетишди».

Ҳаама нарсани чаппа қилиб ташлаган портлашлардан кейин аллақачон 10 йил ўтди, Ўзбекистонни келажакда нима кутади, ҳукумат позицияси эскичасига қолмоқда? – дегансаволга Обид Қори Назаров, Ўзбекистондаги вазиятнинг нормаллашуви учун барча сиёсий, жумладан бошқа давлатлардаги кучларнинг иштироки зарурдир деди.

Мусулмонларга келсак, Обид Қори Назаров уларга пассив ролни беради. У ва унинг издошлари Ўзбекистонда яхши кунлар келишини тилаб фақат ибодат қилишлари мумкинлигини айтади.

Uznews.net
Просмотров: 1063 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей