Пайшанба, 18.04.2024, 20:27
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2009 » Феврал » 18 » Қийноқларга қарши курашда қўшниларнинг илгарилаши
18:06
Қийноқларга қарши курашда қўшниларнинг илгарилаши
Қийноқларга қарши курашда қўшниларнинг илгарилаши
Uznews 17.02.09 – Қозоғистон ва Қирғизистон БМТнинг қийноқларга қарши Конвенцияси Факультатив протоколини ратификация қилишди, бу қарор ЕИни «МАдаги қийноқларга қарши» икки йиллик лойихаси натижасида амалга ошди. Ўзбекистон ва Туркманистон бу лойиҳада иштирок этмаяпти.

Қозоғистон ва Қирғизистон ўз мамлакатлари тергов ҳибсхоналари ва бошқа жазони ўташ муассасаларидаги маҳкумлар ва судланувчиларга нисбатан қийноқлар қўллаш амалиётини тугатиш учун олға қадам ташлашди. Ўтган ҳафтада улар қийноқларга қарши БМТ Женева Конвенцияси Факультатив протоколини ратификация қилишди.

Эндиги навбатда Тожикистон турибди, «Марказий Осиёда қийноқларга қарши кураш» Евроиттифоқ лойихаси ташкилотчилари ва унинг ижрочилари - «Фридом Хаус, Европа» вакилларидир.

Лойиха ютуқлари ҳақида гапираркан, Қозоғистондаги кўпчилик ҳуқуқ ҳимоячилари қувонч билан, қийноқлар мавзуси мамлакатда ортиқ табу бўлмаслигини билдиришди. Қийноқлар ҳақида жамоатчилик орасида айтила бошланди, ушбу муаммо оммавий ахборот воситаларида мухокама этила бошланди.

Таниқли қозоғистонлик ҳуқуқ ҳимоячиси Евгений Жовтис жамоатчилик мониторинг гуруҳларига жазони ўташ муассасаларини, шунингдек, қариялар ва ногиронлар уйлари, етимхоналар, руҳий касалликлар шифохоналари ва ҳарбий қисмларни бориб кўришларига рухсат этиш тўғрисидаги Қозоғистон ҳукуматининг ушбу қарорини алоҳида баҳолади.

Айни пайтда, «Марказий Осиёда қийноқларга қарши кураш» лойихаси статистикасига кўра, қийноқлар муаммоси Қозоғистон учун долзарблигича қолмоқда. Лойиха амал қила бошлаган вақтдан буён 765 қийноқ ҳолати қайд этилган, шундан 586 та ҳолат Қозоғистонда, Тожикистонда - 92 ва Қирғизистонда – 87 ҳолат қайд этилган.
Просмотров: 828 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей