Якшанба, 19.09.2021, 08:15
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2009 » Феврал » 18 » «Мачитга бормасликка сўз бераман…»
18:23
«Мачитга бормасликка сўз бераман…»
«Мачитга бормасликка сўз бераман…»

Ўзбекистондаги масжид
 

Uznews – Андижон вилоят ҳокимлиги шу кунларда барча ўрта мактаб ўқувчиларини ёзма равишда, масжид, интернет-кафе ва ўйин клубларига бормаслик мажбурияти ҳақида тилхат ёздириб олмоқда.

«Андижон шаҳар ... № сонли мактаб директорига. Мен, тўртинчи синф ўқувчиси ……………., , масжид, интернет-кафе ва ўйин клубларига бормаслик мажбуриятини олганлигимни билдираман.

кун, вақт, имзо».

Айни шундай ёки тахминан шунга ўхшаш тилхатларни бугун Андижон вилоятидага барча ўрта умумтаълим матаблари ўқувчилари ўз ўқитувчилари талабига кўра ёзиб беришмоқда, ўқитувчилар ўз навбатида юқори ташкилотларидан муайян кўрсатмани олишган.

Бу нарса афтидан, мактабларда дарслар бўлаётган бир пайтда мачитга қатнаётган болаларнинг сони ошаётгани билан боғлиқ.

Бу ҳақда, қисман, вилоят ҳокимлигида, ҳоким Аҳмад Усмоновнинг шахсан ўзи ўтказган мажлисда айтилди. У жумладан, аёллар ва болалар орасидаги жиноятларнинг ошаётгани, ҳуқуқ тартибот идораларининг бир қатор йўналишлардаги кўрсаткичлари пасайиб кетгани ҳақида гапирди.

Бироқ, болаларнинг масжидга қатнашлари огоҳлантириш ва пўписалардан иборат бўлсада, хукумат катталар билан пачакилашиб ўтиргани йўқ.

Ишончли манбалардан олинган маълумотларга кўра, фақат шу йилнинг ўзида Андижон вилоятининг ўзида 20 нафар атрофида ички ишларда ишлаётган мансабдор шахслар ишларидан хайдалишган.

Уларнинг ишдан кетишларига бахона турлича, бироқ сабаби битта – масжидларга боришгани.

Uznews.net
Просмотров: 754 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2021
Архив записей