Якшанба, 22.12.2024, 13:20
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2009 » Феврал » 20 » 'Афғонистонга янги таъминот йўлаги очилди'
17:48
'Афғонистонга янги таъминот йўлаги очилди'

'Афғонистонга янги таъминот йўлаги очилди'


АҚШ қўмондонининг билдиришича, Ўзбекистон ва Тожикистон Афғонистондаги НАТО қўшинларига ҳарбий бўлмаган юкларни ўз ҳудудлари орқали етказиб берилишига рози бўлишган.

 

 

Контр-адмирал Марк Ҳарничекнинг айтишича, Тожикистон ўз темир йўллари ва автомобил йўлларидан фойдаланилишига рухсат берган.

 

Унга кўра, Ўзбекистон ҳам ҳарбий бўлмаган юкларни ўз ҳудуди орқали Афғонистонга олиб ўтилишига рози бўлган.

 

Ва Вашингтон ҳафтасига 50 тадан 200 тагача контейнерни Ўзбекистондан Тожикистон орқали қўшни Афғонистондаги қўшинларга етказишни режаламоқда.

 

Аммо, Ўзбекистон тарафи ҳалигача мазкур хабар юзасидан муносабат билдиргани йўқ.

 

Қирғизистон кутилмаганда Америка қўшинлари таъминоти учун муҳим бўлган "Манас" ҳаво базасини ёпиш ҳақидаги қарорини эълон қилиши ортидан Америка Қўшма Штатлари Ақғонистондаги қўшинлари учун янги таъминот йўлларни излаётганди.

 

Мазкур хабар Қирғизистон Президенти Қурманбек Бакиев Американинг "Манас" ҳарбий базасини ёпиш ҳақидаги қонунни имзолаган пайтга тўғри келган.

 

Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига кўра, бир неча кун ичида Америка Қўшма Штатларининг Қирғизистондаги элчихонасига бу борадаги расмий билдиришномани топширилади.

 

Қирғизистон парламенти узоқ давом этган мубоҳасалардан сўнг ўз ҳудудидаги АҚШ ҳарбий ҳаво базасини ёпишни ёқлаб овоз берганди.

 

Бироқ, АҚШ Мудофаа вазири Роберт Гейтс айни борадаги музокаралар ҳамон очиқлиги ва Қўшма Штатлар база учун кўпроқ пул бериш масаласини кўриб чиқиши мумкинлигини айтганди.

 

"Манас" Афғонистондаги НАТО амалиётлари учун ниҳоятда муҳим бўлиб, Американинг Марказий Осиёдаги ҳарбий ҳозирлигини таъминлаётган ягона базаси эди.

 

Америка Афғонистондаги Толибон гуруҳи қайта бирлашаётганидан ташвишда ва жорий ҳафта Афғонистонга қўшимча 17 минг қўшин жўнатишга ваъда берган.

 

Бу билан Афғонистондаги АҚШ қўшинлари сони 50 мингдан ортади.

Просмотров: 747 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей