'Афғонистонга
янги
таъминот
йўлаги
очилди'
АҚШ
қўмондонининг
билдиришича,
Ўзбекистон
ва
Тожикистон
Афғонистондаги
НАТО қўшинларига
ҳарбий
бўлмаган
юкларни ўз
ҳудудлари
орқали
етказиб
берилишига
рози бўлишган.
Контр-адмирал
Марк
Ҳарничекнинг
айтишича,
Тожикистон ўз
темир
йўллари ва
автомобил
йўлларидан фойдаланилишига
рухсат
берган.
Унга кўра,
Ўзбекистон
ҳам ҳарбий
бўлмаган юкларни
ўз ҳудуди
орқали
Афғонистонга
олиб
ўтилишига
рози бўлган.