Шанба, 20.04.2024, 12:36
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » Архив янгиликлари

Чехиянинг CSA миллий авиакомпанияси Тошкент билан авиақатновни йўлга қўяди

12.03.2009
 Чехиянинг CSA миллий авиакомпанияси Тошкент билан тўғридан-тўғри авиақатновини йўлга қўйишни режалаштирмоқда.

Компаниянинг билдиришича, синов парвозларини жорий йил 21 июндан бошлаб 21 октябргача амалга ошириш режалаштирилган.

Прагадан парвозлар Тошкентга ҳафтанинг ҳар чоршанба ва якшанба кунлари, Тошкент-Прага парвозлари эса ҳафтанинг ҳар душанба ва пайшанба кунлари амалга оширилади.

Дастлабки маълумотларга кўра, бориш-келиш чиптасининг нархи 900  АҚШ доллари атрофида бўлади
Просмотров: 802 | Дата: 13.03.2009 | Рейтинг: 0.0/0

Икки журналист ҳукм кутмоқда

Ўзбекистонда кейинги йиллар ичи товламачиликда айбланиб¸ узоқ йиллик қамоққа ҳукм қилинаëтганлар орасида ҳуқуқ фаоллари ва мустақил журналистлар сони ошиб бормоқда.

Ҳурмат Бобожон 13.03.2009
Просмотров: 837 | Дата: 13.03.2009 | Рейтинг: 0.0/0

"Серый кардинал"нинг ўлими

Қирғиз мухолифати фикрича, Медет Садирқулов ҳукмдорлар тўғрисида керагидан ортиқ маълумотга эга бўлгани учун¸ атайин йўқ қилинган бўлиши мумкин.

Меҳрибон 13.03.2009
Просмотров: 869 | Дата: 13.03.2009 | Рейтинг: 0.0/0

Мурожатнома.

Ассалому алайкум ҳурматли Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг вакиллари, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочқинлар бўйича Олий Комиссарлиги ходимлари, Human Rights Watch. ташкилоти ходимлари, Инсон ҳуқуқлари бўйича ҳалқаро ташкилот раҳбарияти, Маркизий Осиё бўйича инсон ҳуқуқлари ҳимоя қилиш ташкилоти раҳбарияти, “Бирдамлик” ҳаракати раҳбарияти ва ўзбек мухолифатининг барча аъзолари.
Просмотров: 972 | Дата: 10.03.2009 | Рейтинг: 0.0/0

Интерполнинг Санкт-Петербург бўлими ходимлари 2007 йилдан буён қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқаросини ҳибсга олишган.

51 ёшли Ўринбой Эргашев ҳокимиятни ағдариш ҳамда радикал диний ташкилотларни тузиш каби жиноятларда гумон қилиниб, Ўзбекистон томонидан қидирувга берилганди.

Россия расмийлари Ўринбой Эргашевни Тошкентга экстрадиция қилишга ҳозирлик кўрилаётганини маълум қилишган. 

Айни вақтда ҳуқуқ ҳимоячилари Ўринбой Эргашевни Ўзбекистонга топшириш қарорига қарши норозилик билдиришмоқда.

Просмотров: 858 | Дата: 07.03.2009 | Рейтинг: 0.0/0

Мўътабар Тожибоева учун яна бир мукофот
Uznews 06.03.09  – 7 март куни ҳуқуқ ҳимоячиси Мўътабар Тожибоева АҚШ ҳукуматининг “Жасурлиги учун” мукофотинини олишга Париждан Вашингтонга учади. Бу эндиликда Тожибоевага унинг 2008 йилнинг ёзида озод этилганидан кейин берилган учинчи халқаро мукофотдир.

Фарғонадаги ”Ўтюраклар клуби” ҳуқуқ ҳимояси ташкилоти раҳбари 46 ёшли Мўътабар Тожибоевани тақдирлаш маросими, келаси ҳафтада АҚШ Давлат департаменти биносида ўтади.
Просмотров: 828 | Дата: 06.03.2009 | Рейтинг: 0.0/0

Би-би-си меҳмони-ёзувчи Набижон Боқийга савол йўлланг

Набижон Боқий Абдулло Қодирийнинг суд иши ва қатағон даврининг бошқа қурбонлари ҳақидаги "Қатлнома" асари билан китобхонларга яхши таниш.

Ёзувчи асарни ёзишдан олдин, Миллий Хавфсизлик Хизмати архивлардаги тарихий ҳужжатларни синчиклаб ўрганиб чиққанини айтади.

Hабижон Боқий "босмачилар" дея тамға олган Туркистон миллий озодлик ҳаракатининг Шарқий Бухоро ҳудудида фаолият олиб борган вакиллари ҳақида ҳам изланишлар олиб борган.

Просмотров: 1167 | Дата: 06.03.2009 | Рейтинг: 0.0/0

Ислом Каримовнинг Ўзбекистон халқига кўрсатаётган “каромати”.

Абдужалил Бойматов,
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти секретариатининг аьзоси.

Беморни даволаш учун аввал беморнинг қанақа касал билан оғриганлигини аниқлаш керак.Қуйида Ўзбекистон республикасининг давлат сифатида оғир касалга мубтало бўлгани ва бу беморнинг касалига қўйилган “диагноз” билан танишасиз.Ташхисни “Тинчлик фонди”(www.fundforpeace.org) қўйган.

Просмотров: 1021 | Дата: 05.03.2009 | Рейтинг: 5.0/1

Инқироз исломий банкларга унчалик таъсир кўрсатмади

Индонезия Президенти Сусило Бамбанг Юдхойоно исломий банкларни халқаро молия инқирози манзарасида жаҳон иқтисодида етакчи рол ўйнашга чақирди.

У бу ҳақда Жакартада ўтган Жаҳон Исломий Иқтисод Форумида гапирди.

Форумда дунёнинг 38 давлатидан сиёсатчилар ва бизнес вакиллари иштирок этишди.

Улар жаҳондаги иқтисодий инқироз, энергетика ва озиқ-овқат хавфсизлиги масалаларини муҳокама қилишган.

"Миссионерлик"

Индонезия президенти исломий банкларга "ғарбда миссионерлик вазифасини бажариш вақти етганини" айтди.

Просмотров: 950 | Дата: 05.03.2009 | Рейтинг: 0.0/0

Қирғизистонга намойишлар фасли келди

Қирғиз мухолифати лидерлари бу гал норозилик намойишларга қанча одам олиб чиқа олишлари мумкинлигини айтмаяптилар.

01.03.2009
Просмотров: 758 | Дата: 02.03.2009 | Рейтинг: 0.0/0

Ўзбек мардикори Европадан қайтмоқда

Прага полицияси маълумотига кўра, Чехиядаги ўзбек мардикорлари сони икки мингдан ошади.

Алишер Сиддиқ 22.02.2009
Просмотров: 930 | Дата: 02.03.2009 | Рейтинг: 0.0/0

Ўзбекистонда яна бир хусусий банк ёпилди

28.02.2009

Ўзбекистон Миллий банки “Парвина-банк” ёпиқ турдаги хусусий ҳиссадорлик-тижорат банкининг банк операцияларини ўтказиш учун лицензиясини олиб қўйди.

1994 йилда ташкил этилган “Парвина-банк” фаолиятининг тўхтатилишига мазкур банк вакилларининг миллий қонунчиликни бузганлари сабаб бўлгани хабар қилинмоқда.

Самарқанддаги “Парвина” молия-савдо-ишлаб чиқариш ширкати таркибига кирган “Парвина-банк”дан ўтган йилнинг июл ойида хорижий валюта операциялари ўтказиш учун берилган лицензия олиб қўйилганди.

Эндиликда Ўзбекистондаги тижорат банклари сони 29 тани ташкил этади, деб ёзади gazeta.uz.

Просмотров: 888 | Дата: 02.03.2009 | Рейтинг: 0.0/0

Марказий Осиëнинг оғриқли юраги

Тошкентда очилган халқаро фотокўргазма танқидчиларига кўра¸ кўргазмага қўйилган суратларда камбағаллик ва ҳақсизликдан қадди букилган ўзбекистонликлар турмуши акс этмайди.

Просмотров: 901 | Дата: 02.03.2009 | Рейтинг: 0.0/0

'Ўғлимга қарши далиллар сохталаштирилган'

 

Ҳозир 15 йиллик қамоқ жазосини ўтаётган ўзбекистонлик собиқ мулозим Эркин Мусаевнинг отаси ЎМХҚ раҳбари Рустам Иноятовга очиқ хат йўллаб, ўғлининг ишига эътибор қаратишини сўраган.

 

 


Просмотров: 653 | Дата: 01.03.2009 | Рейтинг: 0.0/0

'Ўғлимга қарши далиллар сохталаштирилган'

 

Ҳозир 15 йиллик қамоқ жазосини ўтаётган ўзбекистонлик собиқ мулозим Эркин Мусаевнинг отаси ЎМХҚ раҳбари Рустам Иноятовга очиқ хат йўллаб, ўғлининг ишига эътибор қаратишини сўраган.

Просмотров: 859 | Дата: 01.03.2009 | Рейтинг: 0.0/0

'Ўғлимга қарши далиллар сохталаштирилган'

 Ҳозир 15 йиллик қамоқ жазосини ўтаётган ўзбекистонлик собиқ мулозим Эркин Мусаевнинг отаси ЎМХҚ раҳбари Рустам Иноятовга очиқ хат йўллаб, ўғлининг ишига эътибор қаратишини сўраган.

Эркин Мусаев Мудофаа вазирлиги таркибида Ўзбекистоннинг Нато билан ҳамкорлик дастури раҳбари бўлиб, кейинчалик эса, БМТ билан ҳамкорликдаги гиёҳванд моддаларга қарши кураш ва чегараларни мустаҳкамлаш дастурларида ишлаган

Просмотров: 606 | Дата: 01.03.2009 | Рейтинг: 0.0/0

Швеция пойтахтида "Бирдамлик" акцияси бўлиб ўтади

Келаётган март ойининг биринчи ва иккинчи ҳафтасида Стокҳолм шаҳри марказидаги  Медбореплатс (Medborgeplats) да "Бирдамлик" ҳаракати ташаббуси билан ўзбек мухолифати вакилалри  ва муҳожирлари иштирокида икки ҳафталик норозилик акцияси бўлиб ўтади. Акциядан мақсад дунё жамоатчилигини ва халқаро ташкилотлар эътиборини Ўзбекистондаги сиёсий маҳбуслар аҳволига қаратиш ва сиёсий маҳбусларни озодликка чиқаришга  даъват этишдир.

Акция 2 март куни эрталаб соат 10 да бошланади. Унда иштирок этишни истовчилар қуйидаги манзилга мурожаат этишлари мумкин:

Теl: 0762177672 ,
 e-mail: avazuz63@yahoo.com
Tel:+31659076986
 e-mail: bahodiruz@yahoo.com

"Бирдамлик" Матбуот Маркази.
Просмотров: 877 | Дата: 28.02.2009 | Рейтинг: 5.0/1

Фаластинликлар ўртасида миллий ярашув музокаралари

Миср пойтахти Қоҳирада Фаластиндаги асосий партиялар вакиллари миллий ярашув музокараларини бошлашган.

Музокаралар улар ўртасидаги узоқ давом этган можарога барҳам беришга ва янги иттифоқчи ҳукуматни юзасидан келишувга хизмат қилишига
умид қилинади.

Келаси ҳафта Ғазо Бўлгасини қайта тиклаш учун маблағ тўплашга қаратилган халқаро анжуман ҳам режаланган.

Просмотров: 795 | Дата: 26.02.2009 | Рейтинг: 0.0/0

АҚШ Давлат департаменти: Ўзбекистон - авторитар давлат

 Америка Қўшма Штатлар Давлат департаменти котибаси Ҳиллари Клинтон 2008 йилга доир Инсон ҳуқуқлари ҳисоботини ошкор қилган.

 Клинтон хоним ўз фаолияти давомида жаҳон бўйлаб инсон ҳуқуқлари масаласига эътибор беришини айтган.

 Ҳисоботда Ўзбекистон борасида ҳам сўз боради.

 Ўзбекистон авторитар бир мамлакат сифатида талқинланади.

 Ҳисоботга кўра, Ўзбекистон конституцияси Президентлик тизими жорий этилгани, қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва адлия тизимлари мавжудлиги қоғозда қолмоқда.

Просмотров: 840 | Дата: 26.02.2009 | Рейтинг: 0.0/0

Ўзбекистон расмийлари машҳур Livejournal.Com блог-сервисига йўлни тўсиб қўйдилар

Ўзбекистон Инетернет-провайдерлари 19 февраль куни ўз истеъмолчиларини бутун дунё блоггерларининг ҳамжамияти – “Жонли журнал”га йўлни тўсиб қўйдилар.

Қайд этиш жоизки, “Жонли журнал”нинг Ўзбекистон ҳудудидаги блокировкаси деярли “Фарғона.Ру” ахборот агентлигига вирусли ҳужум билан бир вақтнинг ўзида бошланган. Бу ҳужум оқибатида серверимиз деярли бир кеча-кундузга ишдан чиққан.

Бу икки воқеа ўртасида ҳеч қандай боғлиқлик йўққа ўхшайди. Аммо “Жонли журнал” га киришга йўлнинг тўсилиши билан сайтимизга ҳужумнинг сабаби битта бўлишининг эҳтимоли мавжуд.



Просмотров: 892 | Дата: 25.02.2009 | Рейтинг: 0.0/0

«Қийнашга ҳақимиз бор!»

Гумондорни қийнаш

Uznews
24.02.09  – Ҳуқуқ ҳимоячилари ва матбуот асосан ўз эътиборини сиёсий маҳкумларга қилинаётган қийноқларга қаратади, айни пайтда эса барчани қийноқларга солишмоқда. Зўровонлик ва азоб бериш ёрдамида айбига иқрор қилдириш Ўзбекистон ҳуқуқ тартибот идоралари учун одатий тажрибага айланиб қолди.
Просмотров: 809 | Дата: 25.02.2009 | Рейтинг: 0.0/0

Жиззахнинг янги ҳокими – карате ишқибози
Uznews – Бугун Жиззах вилоятида ҳоким алмашди. Муса Анорбоев истеъфога кетди, унинг ўрнини ёш Махмуд Холбўтаев, ўзининг фемерларга нисбатан шафқатсизлиги билан танилган ва «ноу-хау» сифатида норозиларга қарши каратистлардан фойдаланиб келган шахс эгаллади.

Шу лавозимда салкам икки йил, 2007 йилнинг мартидан буён ишлаб келган Жиззах вилоят ҳокими Мусса Анорбоевнинг ишдан олиниши, Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёев иштирокида, тез ва бирдан амалга оширилди.

Жиззах вилоятидаги барча офатлар учун айбни Анорбоевнинг бўйнига қўйгач, Мирзиёев уни истеъфога жўнатди, кейин эса унинг ўрнига янги вилоят ҳокими – 37-ёшли Махмуд Холбўтаев, илгари ҳокимнинг қишлоқ хўжалик ишлари бўйича ҳоким муовини бўлиб келган шахсни тайинлади.
Просмотров: 897 | Дата: 24.02.2009 | Рейтинг: 0.0/0

Мажбурий кўчманчи тиланчилар
Uznews.23.02.09 – Қашшоқлик ва ишсизлик, умуман яшаш даражасининг пасайиб кетиши, нафақат малакали ишчилар ва мардикорларнинг, балки гадойларнинг ҳам Ўзюекистонни тарк этиб, бошқа мамлакатлардан тирикчилик қидиришга мажбур этмоқда. Шу зайл Тошкентнинг Бродвейида гадойлик қилувчи кимса Олмаотанинг Ипак Йўлида пайдо бўлди.

Бу Тошкентда 2004 йили бўлган эди. Кеч туша бошлаган эди, мен хотиним билан, тошкентликлар Бродвей деб атайдиган шаҳар марказидаги ҳиёбонда сайр қилардик.
Просмотров: 1008 | Дата: 24.02.2009 | Рейтинг: 0.0/0

«Вактики келиб, емокликни кусмоклиги бор»
Куни кеча Наманган илоятининг Норин тумани «Усимликларни химоя килиш» ташкилотининг ходимлари Н.Расулова, М.рахимова, М.Содиковларнинг Узбекистон Республикаси бош вазири Ш.М.Мирзиёев номига ёзган аризаларини , бизга Норинлик иктисод фанлари номзоди Расулжон Абдумажидов аризаларнинг илтимосига биноан ташкилотимизга олиб келиб бердилар.
Бизни ташкилотимизга аризани топширишларидан максад улар куплаб махаллий ва юкори ташкилотларга ариза ёзганликлари учун тазйикка учраганликларидур.
Аризада айтилишича- «Усимликларни химоя килиш» ташкилоти рахбари А.Туйчибоев ва унинг тарафдорлари томонидан жуда куплаб конунбузарликларга йул куйилмокда экан.
Жумладан аризада ёзилишича улар бир неча ойлардан бири маошларини ололмай юрган бир пайтда биомахсулот ишлаб чикариш учун 30 тонна АРПА олинган лекин бу махсулотни 10 тоннадан ортиги узлаштирилиб юборилган. Натижада Тула биомахсулот етиштирилмай фермерларни норозилигига учрамокдалар.
Просмотров: 1088 | Дата: 24.02.2009 | Рейтинг: 0.0/0

«БАХТ КУШИ» УЧИБ КЕТДИ.


Жиззах вилоятининг Зарбдор туманига карашли Бустон шахарчасидаги Ш.Рашидов номли № 1-мактабга шу туман хокими Ускан Азимов бундан сал кам бир йил мукаддам мактаб коллективи бошига «Бахт куши» кундириб кетаяпман деб Хужам Бекамовни мактабга директор килиб тайинлаб кетганди.
Афсуски тез орада Хужам Бекамов мактаб ва мактаб коллективининг бошига кунган «Бахт куши» эмаслиги маълум булди.
Бу «сир»нинг очилишига эса мактаб директори Хужам Бекамовнинг ноконуний хатти-харакатлари сабаб булди.
Просмотров: 1430 | Дата: 23.02.2009 | Рейтинг: 0.0/0

« 1 2 3 4 5 ... 32 33 »
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей