Мазкур муассасага борган жамиятимизнинг Тошкент вилояти бўлими раисини Дилмурод Саййид билан учраштиришмади, бироқ телефонда гаплашишга рухсат имконият яратиб беришди. Ҳуқуқ ҳимоячиси ўзининг Самарқанд вилояти Жомбой туманида бир неча фермерларнинг ишончли вакили сифатида маҳаллий раҳбарларнинг қонунбузарликларини фош этган, уларга нисбатан жиноят иши қўзғатишга эришган. Афтидан, бу ҳодиса ана шу иш билан боғлиқ бўлса керак, дейди Дилмурод Саййиднинг ўзи.
Айни соатларга қадар уни тутиб турган Департамент вакиллари Самарқанд вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан иборат тезкор гуруҳ келишаётганини, уни Самарқандга олиб кетишини айтишмоқда. Ўзбекистон инсон уқуқлари “Эзгулик” жамияти матбуот хизмати мазкур ҳодиса юзасидан қўшимча ахборотларни бериб боради.
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамият
Human Rights Society of Uzbekistan “EZGULIK”
Tashkent-11, Navoiy ko’chasi, 7/
418
tel.
E-mail: vasila.iva@gmail.com Website:
http://www.ezgulik.org
Пресс-релиз №6, 22.02.2009 йил