Uznews 20.02.09–АҚШни "Манас" базасидан қувгач Кирғизистон яна "тешик тоғора" олдида
қолиши мумкин. Мамлакат рахбариятининг ҳато қилаётганини ҳамма
гапираяпти ва бу энг аввало минтақадаги бошқа мамлакатлар – Тожикистон
ва Ўзбекистоннинг АҚШ ва НАТОнинг транзит юкларини ўтказишга аллақачон
розилик билдиришганида яққол кўринаяпти.
Бетартиб ва бошвоқсиз, бироқ жонли ва эркин кичкина Қирғизистон, Марказий Осиёда ўзининг муносиб ўрнига эга.
Қирғизларнинг эркин ва бўйсунмас иродаси туфайли, СССР қулаганидан
кейин, минтақанинг бошқа ҳудудларидан фарқли, Қирғизистонда диктатура
мустаҳкамланмади. Аллақачон "демократия оролчаси" дея атай бошланган
мамлакат ахолиси бошқалардан эркинроқ яшай бошлашганди.
Агар қирғизлар биринчи навбатда ўзларидаги қутураётган иблис
–коррупцияни енганларида, хамда яқин ва узоқ катта давлатлар билан
муносабатда "олтин ўрталиқ"ни топганларида эди, бу «оролча» хозиргача
яшаётган бўларди.
Бироқ, 2005 йилнинг баҳорида "лола инқилоби" тўлқинида мамлакат
тепасига келган президент Қурманбек Бакиев Қирғизистоннинг бу орзусини
йўққа чиқарётганлигини, бугун тақдирнинг ҳазили деб айтиш мумкин.
Гап ҳатто Америка базасида ҳам эмас, балки Бакиев хукуматининг бу каби
ҳал қилувчи қарорларни қандай қабул қилишидадир. Кўринадики, уларни
мамлакат келажаги, манфаатлари унинг дунёда тутган ўрни, таҳсири,
ҳалқнинг фаровонлиги қизиқтирмайди. Бошқа ҳар нарса бўлиши мумкин –
фақат булар эмас. Шунчаки – оний очкўзлик ва ақлсизлик.
Америкаликларни куваётган Қирғизистон, АҚШ унга база учун тўлаётган
пулдангина эмас, балки дунё мамлакатлари кўзи ўнгида ўз обрў эътибори,
нуфузидан маҳрум бўлаяпти.
Натижада, у мамлакат ичида иқтисодий инқироз, қашшоқлик ва ишсизлик
билан, ундан ташқарида эса, қалбида, Ўрта Осиёликларга нисбатан,
гастербайтерларни бурчак бурчакларда ўлдираётган рус тақирбошларидаги
каби нафрати бўлган сурбет ва шовинистик Владимир Путиннинг Россияси
билан яккаланиб қолади.
Бошқа томонда эса Қирғизистонни ўзбек диктатори, қирғизларга гўё бир
ожиз жонивор каби қаровчи, ўткир сув муаммосини фақат куч ва босим
орқали ҳал қилишни кўзлаётган Ислом Каримов хам топташга тайёр.
Ўзбекистон шу йилнинг қишида Қирғизистонга сотаётган газ нархини хар
минг куб метрини 180-190 доллардан 240 га оширгани етмагандай,
қирғизлардан сувни электроэнергия учун сарфламаслик ва уни
Ўзбекистондаги суғориш мавсуми учун сақлашни талаб қилмоқда.
Россия ва Ўзбекистон каби "Катта акалари" билан келишувга эришиш учун
мамлакатда АҚШ каби кучли давлатнинг туриши муҳим эди. Бунинг фойдаси
яққол кўриниб турар, сиёсий, иқтисодий, ҳарбий ва маориф сохаларига бу
фойданинг нафи тегар эди.
Бироқ аниқки, Бакиев бу даражада фикрлашдан ожиз. Агар АҚШ унинг
навбатдаги товламачилигига эътибор бермаса, унинг кичик мамлакатини
жуда яқин орада дунёда буткул унутишади.
Бунинг хато эканлигини Бакиев қўшниларининг харакатларига боқиб тушуниб
олса бўларди. Бор йўғи уч ярим йил муқаддам америкаликларни лаънатлаб,
АҚШ 2005 йил 13 майида Андижонда террорчилик амалиёти уюштирди дея
иддао этган Ислом Каримов, яна уларни ўз имамлакатига чорламоқда.
Тожикистон эса Америка харбий базаларини ўз мамлакатига жойлаштириш имкониятини, осмондан чалпак ёғиши каби бахоламоқда.
Кеча Душанбеда АҚШ транспорт қўмондонлиги моддий техника таъминоти делегацияси ҳозир бўлди.
Тожиклар Билан музокаралар якунида делегация рахбари контр-адмирал
Марк-Харничек: «Тожикистон ўзининг темир йўл ва автомобил йўлларидан
Афғонистонга ҳарбий бўлмаган юклар транзитидан фойдалаиш учун руҳсат
этган» дея баёнот берди.
Харничек шунингдек, АҚШ ҳафтасига Тожикистон орқали, 2007 йили Панж
дарёси орқали қурилган кўприк орқали, 50 дан 200 га қадар катта
ҳажмдаги контейнерларни ўтказишга келишган.
Шунингдек контр-адмирал Харничек бу каби келишув Ўзбекистондан ҳам олинганлигини билдирган.
АҚШнинг Тожикистондаги элчиси Трейси Жекобсон АҚШ тез орада Душанбедан
Афғонистонга ҳаво маршрутларини амалга ошириши мумкинлигини истисно
қилмаяпти.
Uznews.net