Якшанба, 22.12.2024, 13:52
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2009 » Феврал » 15 » Гулнора Олтиева: Зулмнинг охири йўққа ўхшайди
21:38
Гулнора Олтиева: Зулмнинг охири йўққа ўхшайди

Гулнора Олтиева: Зулмнинг охири йўққа ўхшайди.

 

8-10-феврал кунлари қизим Феруза, дунёнинг энг дахшатли турмаси бўлган, Жаслиқ УЯ64/71 калониясида учрашиб келди. Қизимнинг айтишича дадасининг аҳволи жуда оғир, соғликлари жуда ёмонлашган. Қаҳратон қишда, совуқ ва зах бўлган карсерга, яланг ойоқ ташлашган. Шу ҳам етмагандай карсерга кириб ҳам қийноқлар ўтказишган. Уйдирма баҳоналар билан 10 кун карсерга ташлашга қарор чиқариб, 14-15 кунлаб карсерда сақлашган. Турмуш ўртоғим Юсуф Жумаевни биринчи отряд бошлиғи Қаҳрамон Принаров аёвсиз калтаклаб, юрагининг устига ва бошига кўп маротаба тепган.

-Сен президент душманисан –деб доимий қийноқларга солишар эканлар. Қизим Жаслиққа икки маротаба борганида  кўрсатмасликларига сабаб ҳам қаттиқ қийноқлар оқибатида соғлиги ёмонлашгани бўлган . Қизимнинг минг километрдан ортиқ жойдан, дадамга деб олиб борган, озиқ овқат махсулотларини олиб қолганлар аммо дадасига беришмаган.

Ҳозирги кунда, Жаслиқ УЯ 64/71 дахшатли аҳволга келиб, унинг олдида  сон-саноқсиз ота-оналар ўз боларини кўриш учун, ёш болалар эса оталарини кўриш учун кунлаб навбатда турар, минг афсуски баъзилари кўриб, базилари кўролмай қон йиғлаб қайтишар эканлар. Чунки Жаслиқдаги ноинсоний, оғир, шафқатсиз қийноқлар оқибатида,  у йердаги махбуслар майб- мажруҳ, жинни бўлиб бўлган.

Жаслиқдан қайтаётган ота-оналарнинг айтишича, болалари мажруҳ, туперклос, спид касалликлари юқтирилган, қийноқлар ҳаддан ошиб, озиқ-овқат қилиб супурги уруғини қайнатиб беришар экаканлар.

Жаслиқдан кўнгли вайрон бўлиб қайтган қизимни, Бухорода ҳам диктатуранинг ёвузлиги кутиб турарди.

Қизим Феруза дадасининг изидан кетганда, қизим яшаётган, ўғлим Алишерга тегишли бўлган уйни (Бизга тегишли бўлган бошқа барча уйлар ноқонуний, ҳукумат томонидан тортиб олинган) талаб, эшик деразаларини синдириб, ҳонавайрон ҳолга келтирганлар.

Бизнинг оиламизга бошланган таъқиблар, зулмлар кундан кунга кучаймоқда. Турмуш ўртоғим Юсуф Жумаевнинг ҳаёти эса ҳар лаҳзада хавф остида қолмоқда.

 

12.02.09

Просмотров: 982 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей