Якшанба, 22.12.2024, 13:07
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2009 » Феврал » 15 » Юсуф Жумага қарши ‘қийноқлар давом этмоқда’
21:26
Юсуф Жумага қарши ‘қийноқлар давом этмоқда’

Юсуф Жумага қарши ‘қийноқлар давом этмоқда

 Ўзбекистонда қамоққа ташланган шоир Юсуф Жуманинг яқинлари унга нисбатан қийноқларнинг давом этаётганини айтишган.

 

Маҳбус билан учрашган қизи Феруза Жуманинг билдиришича, Қорақалпоғистондаги қийноқлар билан ном чиқарган "Жаслиқ" қамоқхонасида қамоқ муддатини ўтаётган Юсуф Жума ўтган декабр ойида жазо ҳибсхонасига ҳам ташланган.

 

Бир неча бор уриниши ортидан отасининг кўришга муваффақ бўлган Феруза Би-би-си билан суҳбатда отаси ниҳоятда озиб-тўзиб қолгани, ўта аянчли аҳволда эканини айтган.

 

Унга маълум бўлишича, отаси Юсуф Жума арзимаган баҳона билан ўтган йилнинг декабр ойида 10 кундан ортиқроқ жазо ҳибсхонасида сақланган.

 

Шоир изолятор жуда совуқ эканига қарамасдан, ҳаттоки кийиш учун ўзига пайпоқ ҳам берилмагани, яланг бош тутиб турилганини айтган.

 

Ферузанинг билдиришича, отаси ҳеч бир сабабсиз жазо ҳибсхонасида калтакланган, хўрланган ва ҳақорат қилинган. Юсуф Жума, шунингдек, қамоқхонадаги қолган маҳбусларга қараганда ҳам ўзига кўпроқ азоб беришларини айтган.

 

Бухоро маҳкамасининг қарори билан шоир Юсуф Жума беш йиллик қамоқ жазосини манзил колонияси ёки очиқ ҳавода ўташи белгиланган.

 

Ферузанинг айтишича, отасини нима учун "Жаслиқ" қамоқхонасида ушлаб туришгани ҳақида расман на-да ҳимоячи ва на-да ўзларига қониқарли бир изоҳ берилган. Авф қўлланиши мумкинми-йўқлигига оид саволларига эса, буткул рад жавобини олишган.

 

51 ёшли шоир ва унинг ўғли Машраб Жумаев 2007 йилнинг декабр ойида президент Ислом Каримовнинг истеъфосини талаб этишлари ортидан ҳибсга олинишган эди.

 

Маҳкама Юсуф Жумани ҳокимият вакилига бўйсунмасликда айблаган. Унинг ўғли Машраб Жумаевнинг эса, қамокда бедарак кетгани айтилади.

 

Феруза акасининг тақдирини билиш учун шу пайтга қадар масъул идораларга қилган мурожаатлари бесамар якунланганини билдирган.

Просмотров: 771 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей