Якшанба, 22.12.2024, 13:33
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2009 » Феврал » 19 » Ирмоқчилар маҳкамаси якунига етмоқда
17:57
Ирмоқчилар маҳкамаси якунига етмоқда

Ирмоқчилар маҳкамаси якунига етмоқда

 

"Ирмоқ" журналининг 5 нафар ходими устидан кечаётган маҳкамада прокурор айбланувчиларга нисбатан 8 йилдан 12 йилгача қамоқ жазоси берилишини сўраган.

 

Тошкентда нашр этилган "Ирмоқ" журналининг уч ходими ва Интеллектуал лойиҳалаш марказининг икки ходими Ўзбекистонда фаолияти ман қилинган "Нурчилик" диний оқими ғояларини тарғиб этишда айбланмоқдалар.

 

Жиноий ишлар бўйича Тошкент шаҳар маҳкамаси ҳаками Фарҳод Йигиталиев раислигида ўтган пайшанба кунги маҳкама жараёнида давлат айбловчиси судланувчи Баҳром Ибрагимовга 12 йил қаттиқ режимли, қолган айбланувчилардан икки нафарига 10, яна иккитасига 8 йилдан одатий колонияда жазо белгилашни сўраган.

 

Бешовлон ўтган йилнинг сентябр ойида Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик хизмати томонидан ҳибсга олиниб, уларга нисбатан "Нурчилар" диний оқимига аъзоликда жиноят иши қўзғатилганди.

 

Улар Ўзбекистон Республикаси Жиноий Кодексининг 244-моддаси бўйича айбланишмоқда. Мазкур модда жамоат хавфсизлигига таҳдид соладиган диний-радикал ташкилотлар тузиш, жамоат хавфсизлигига хавф солувчи материлларни тарқатишни кўзда тутади.

 

Айни маҳкама жараёнини яқиндан кузатиб келаётган Ўзбекистондаги “Эзгулик” инсон ҳуқуқлари жамиятининг билдиришича, давлат айбловчисининг сўровига ҳимоячиларнинг муносабати бир хил бўлмаган.

 

Ҳимоячилардан икки нафари айбланувчиларни оқлаб, маҳкама залидан озод этишни, қолганлари эса, уларнинг тақдирларини суд ҳукмига ҳавола этишни сўрашган.

 

Бешовлон устидан жорий йилнинг январ ойида бошланган маҳкама жараёнида якуний ҳукмнинг эртага - жума куни эълон этилиши кутилмоқда.

 

Шу ҳафта бошида улар билан бирга ҳибсга олинган “Етти иқлим” газетасининг икки журналисти устидан ҳам маҳкама жараёни бошланганди.

 

Икковлон ҳам Ўзбекистон Республикаси Жиноий Кодексининг 244-моддаси билан айбланишмоқда.

 

Ҳар иккала нашр ҳам ягона муассислар ҳомийлигида 2007 йилнинг феврал ойидан бошлаб чоп этила бошланган.

Просмотров: 781 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей