Шанба, 27.04.2024, 20:32
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » Архив янгиликлари

Ўзбеклар бир-бирини сотмоқда

Бундан юз йилларча аввал долзарб бўлган занжи қулнинг "Мен инсон ва биродарингиз эмасманми?" деган хитоби бугунги ўз миллатдошлари томонидан қулликка сотилаëтган ўзбеклар оғзидан янграмоқда.

Просмотров: 953 | Дата: 01.01.2009 | Рейтинг: 3.0/1

Ҳуқуқ ҳимоячилари ишдан четлатилди

31.12.2008 Садриддин

Янги йил арафасида Инсон Ҳуқуқлари Халқаро Жамияти  Жиззах вилоят бўлими раҳбари Зиёдилло Раззоқов ва шу ташкилот аъзоси Оллоназар Ҳасанбоев ўзлари ишлаб турган мактабдан бўшатилди.

Жиззахлик ҳуқуқ ҳимоячилари фикрича, улар чекка жойлардаги аҳвол ҳақида ОАВга интервьюлар берганлари учун бу буйруқ бевосита юқоридан берилган, ҳуқуқ ҳимоячиларининг ишдан бўшатилишига эса асос бўладиган ҳеч нарса йўқ.

Просмотров: 864 | Дата: 01.01.2009 | Рейтинг: 0.0/0

Яна фоҳишабозлик ҳақида

Нафақат фоҳишабозлик, қолаверса одам савдоси муаммоси бундан кейин янада мураккаблашади. Чунки бу масала бўйича қотил Каримов ҳукумати янги қонун қабул қилди. Агар, шу даврга қадар унинг фоҳиша қизлари ёш ўзбек қиз жувонларини норасмий савдога чиқараётган бўлса, энди уни расмийлаштирдилар¸ холос. Улар учун одам савдоси ҳозирда энг даромадли манбалардан бири бўлиб қолмоқда. Бу мақолага оид ўз фикр мулоҳазамни “ПОНАУЗ”га ва бошқа барча ўзбек матбуотига 26.12.2008да аввалги мулоҳазамни илова қилиб, юборган эдим. Афсуски, бугунга қадар уларнинг чоп этилгани номаълум.
Просмотров: 1138 | Дата: 31.12.2008 | Рейтинг: 0.0/0

Дониёр Тошмухаммедов. Янги йилга қолган армон.

 Мен учун ўзимни билганимдан буён ўтказган йилларим ичида энг даҳшатлиси  Андижон фожеасини бошдан кечирган 2005 йил бўлган эди. Аммо 2008 йил ҳам мен учун энг даҳшатли йиллардан бири  бўлиб бошимдан кечди.  Мен 2008 йилни кутиб олаётганимда адолатсизликка қарши  ёлғиз бош кўтарган, ҳақиқатни айтиб майдонга отилиб чиққан  ўзбекнинг буюк шоири Юсуф Жумаевга озодлик келтиради деган умид билан кутиб олгандим. 

Просмотров: 1344 | Дата: 31.12.2008 | Рейтинг: 0.0/0

“Кишини бахтли булиши 20 дона електрон хатга богликми

Ассаламу алайкум Хурматли Бродарлар!

Аллохга хамдлар ва мактовлар бўлсин. Ундан ёрдам сўраймиз. Нафсларимиз ёмонлиги ва амалларимиз хатоликларидан Аллохнинг панохига ўтамиз. Аллох кимни хидоят килса, уни хеч ким адаштира олмас ва Ул зот адаштириб кўйган кишини бирор кимса хидоят кила олмас.  Ёлгиз Аллохдан бошка ибодатга хакли бирор илох йўклигига гувохлик бераман. Унинг шериги йўк. Ва Мухаммад Ул зотнинг кули ва элчиси эканлигига гувохлик бераман.


“Эй мўминлар, Аллохдан кўркинглар ва тўгри сўзни сўзланглар! (Шунда Аллох) ишларингизни ўнглар ва гунохларингизни магфират килар. Ким Аллохга ва Унинг элчисига итоат этса,  улуг бахтга эришибди”. (Ахзоб сураси, 71-оят).

Просмотров: 1318 | Дата: 30.12.2008 | Рейтинг: 5.0/1

Қаршиликлар намойишга чиқди

23.12.2008 Меҳрибон

Ўзбекистон Россияга 14 миллиард куб метр газ сотишни режалаётган бир пайтда Қарши шаҳри газ таъминотида узилишлар пайдо бўлмоқда. Қарши шаҳрининг Қарши маҳалласида яшовчи аёллар марказий кўчалардан бирини тўсиб қўйиб¸ газ таъминотидаги узилишларга ўз норозиликларини билдирдилар.

Маълум бўлишича, жорий йилда аҳолининг айни кўринишдаги норозилик акцияси Қарши шаҳрида иккинчи бор ўтказилмоқда.

Қаршиликларнинг Озодликка билдиришича, ўтган ҳафта охирида бўлиб ўтган норозилик тадбирида фақат аёллар иштирок этганлар.
Просмотров: 864 | Дата: 30.12.2008 | Рейтинг: 0.0/0

Янги ҳижрий сана бошланди

Ой тақвимига асосланмиш ҳижрий тақвим учун сана аввали қилиб Ҳазрат Муҳаммад алайҳиссалом ва маккалик мусулмонларнинг Мадинаи Мунавварага (Ясрибга) кўчиш йили олинган.
30.12.2008
Нодира

Дунё давлатларида Григориан тақвими бўйича кириб келаётган янги 2009 йилни ҳозирлашга тайёргарлик кўрилаётган бир паллада дунё мусулмонлари ҳам ўз янги йилини қарши олди.

28 декабр куни Ҳижрий-қамарий сана бўйича 1430 йил кириб келди. 29 декабр ойи эса Ислом оламида йил боши саналган Муҳаррам ойининг биринчи куни.


Просмотров: 892 | Дата: 30.12.2008 | Рейтинг: 0.0/0

ДАДАХОН ҲАСАН ҲАЁТИ БИЛАН БОҒЛИҚ ҲАНГОМАЛАР (1)
Дадахон чет элдан қайтиб келгач, уни кўргани ва суҳбатлашгани Фарғоналик “Саққол хожи” лақабли “Эрк”чи Абдусалом Эргашев тез-тез кела бошлади...

-Маккада Тоҳирни кўрибсиз-а, муфтий Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф хазратлари билан учрашибсиз-а? –дея Дадахонни қизғин суҳбатга тортабошлади у.

 Хофиз билардики, хожи ундан “гап” олмоқчи. Унинг кўзлари ҳам буни тасдиқлаб турарди....

-Мен ўша сиз яшаган уйда 15 кун ётиб, умра қилиб келдим,-деди у фахр билан.

Демак, хожи у ерларга топшириқ билан борган, Дадахон хақида сўраб-суриштирган, бу ерда хам сўраб-суриштираяпти.

Ўша “соққол хожи” Дадахонга 11октябр куни соат 10-11ларда уйда туринг мен паспортингизни олиб сизга виза очтириб келаман умрага бирга борамиз,-деган эди.

Ўша 11-октабр сешанба куни Қўқондан Охунжон Бойхонов ва Хамдам Сулаймоновлар хам Саудия Арабистонидан келган бир мехмонни олиб соат 10-11 ларда хофизнинг Олтиариқдаги хонадонига мехмонга борамиз деб ваъда қилишган эди.

 Дадахон дастурхон чиройли бўлсин деб соат 9 ларда Марғилонга бозор қилгани жўнади ва хадеганда қайтиб келавермади. Соат 10 да Марғилоннинг ўзида хофизни ушлашиб қамоққа олишди.

Дадахонни эртаси куни Марғилон шахар прокуратурасига санкция олиш учун олиб келишганда, Дадахон прокуратура эшиги олдида турган умр йўлдоши Каромат кенайидан  сўради:

-Кеча уйга Қўқондан, Фарғонадан ҳеч ким келдими?

-Йўқ, хеч ким келмади!-деб жавоб берди кеннайи.
Просмотров: 957 | Дата: 30.12.2008 | Рейтинг: 0.0/0

Дадахон Ҳасан: Нидоларим

Дўстим Ризо Обид! Сира иккиланмай ушбу "нидолар" имни ушбу сўзбошим билан  нашр этаверинг ҳаммасига ўзим жавоб бераман. Телефонда менга ҳабар беришларича, баъзи бир ўзбек тилини аллақачон унутиб қўйган латтабошлар мени соф ўзбек тилида ёзган мақолаларимга шубҳа билан қараяпти экан. Улар дунёни- воқийликни ўз қаричлари билан ўлчаяпти шекилли. Бу ер Ўзбекистон бу ер хориж эмас. Ўша чаласавод чала ўзбеклар Ватанда ҳамма минг фоиз Солини тарафдори деб ўйлайдилар шекилли. Ҳамма уни қачон президент бўлиб келар экан деб кўзи учиб турибди деб ўйлаётганга ўхшайдилар  қўҳнор ҳаёл қилишаётганга ўхшайдилар. Ватанда Солига шу қадар салбий муносабатда бўлувчилар йўқ деб биладилар шекилли ватанда эса соли аллақачон кун тартибидан тушиб қолган.(агар у кун тартибга қўйилган бўлса ) Анави Қашқадарёлик мўғулга айтинг мени Фарғонача адабий тилда ёзганларимга шубҳа билан қарагунча ўзбек тилини қайта ўрганиб саводини чиқариб олсин. Қайта тоза ўзбекка айлансин. Мен ўз ёзганларимда албатда Туркча ифодаларни ишлатаман чунки мен ўзбек турклариданман Онадўлида яшаганман Туркчани яхши биламан

Просмотров: 1072 | Дата: 30.12.2008 | Рейтинг: 0.0/0

Ҳуқуқ ҳимоячиси фирибгарликда айбланмоқда

Сирдарё вилоят прокуратураси ҳуқуқ ҳимоячисини ноқонуний тарзда бошқа бировнинг 200 минг сўм пулини ўзлаштириб олганликда айбламоқда.
29.12.2008
Нодира

Сирдарёлик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Карим Бозорбоев фирибгарликда айбланмоқда.

Ҳуқуқ ҳимоячиси эса буни ўз фаолияти учун кўрсатилаётган босим сифатида баҳолайди.

Сирдарё вилояти прокуратураси Бозорбоевни ўз ҳамшаҳари Муқимжон Маратбоевни алдаб, 200 минг сўм пулини олган, дея гумон қилмоқда.
Просмотров: 739 | Дата: 30.12.2008 | Рейтинг: 0.0/0

Янги йил табриги

Хориждаги дўстлар, хаммаларингизни кириб келаётган янги йил билан самимий табриклайман. Янги йилда хаммаларингизга соғ-саломат бўлишларингизни ва мурод-у мақсадларингизга етишларингизни тилайман. Ҳамдардлигим тариқасида ушбу шеъримни қабул қилгайсизлар.

Саиджаҳон Равоний. Андижон.

*****

Уйимга қайтаман эртами ё кеч

Мусофир юртларда кезсам, найлайин,
Бошимдан кечирдим кунларни қийин,
Ёнимда қолмайди гоҳида тийин,
Уйимдан кетишни истамасдим ҳеч,
Уйимга қайтаман ертами ё кеч.


Просмотров: 863 | Дата: 29.12.2008 | Рейтинг: 5.0/1

"Ҳаммасига ўзбек эркаклари айбдор!"
Абдулла Искандар

Истамбулнинг Осиë қисмида жойлашган Қозикўй тумани¸ Ўсмон оға маҳалласидаги уч қаватли уйда фоҳишалик қилаëтган ўзбек аëллари полиция томонидан қўлга олинди.

Қўлга олинганлар орасида озарбайжон ва туркман қизлари ҳам борлиги айтилмоқда.

Бу хабар Туркиядаги нуфузли "Миллият" газетасида босилди. Газетадаги мақолага кўра¸ фоҳишафурушлик билан Эрдўғон Сори деган турк яширинча шуғулланган.
Просмотров: 1541 | Дата: 28.12.2008 | Рейтинг: 4.5/2

Ҳоким ва милиция фермерни тугатмоқда
Садриддин

Кузатувчиларга кўра, жиззахлик ҳокимлар фермерлар билан йиғилиш ўтказилаётган жойларда милиция бошлиқлари ўз ходимлари билан хизматга шай туради.

Ҳокимга ёқмаган ёки унинг гапини икки қилган фермер ўша ернинг ўзида милиция қўлига топширилади.

Жиззахлик инсон ҳуқуқи ҳимоячиси Маъмуржон Азимов ҳам фермер. Унинг 10 гектар ери бор. Унинг фермер хўжалиги ҳам тугатилиш арафасида.

Жиззах вилоят ҳокимининг ўринбосари Маҳмуд Холбўтаев билан бўлиб ўтган йиғилишда ҳоким ўринбосари ундан нега ерни шу пайтгача топширмаганини сўрабди:

- Агар сиз уйимдаги саккизта жонни боқишнинг кафолатини берсангиз, мен ерни топшираман, дедим.

Ҳоким ўринбосарининг: “Ўзбекистон қонунида бола-чақани боқиш ота-онанинг вазифасига киритилган”, деган гапига эса Маъмуржон Азимов:

- Кечирасиз ўша отанинг биттаси мен бўламан. Мана шу саккиз жонни 10 гектар ер билан боқиб келаяпман. Агар мен бу ерни ҳам топширадиган бўлсам¸ мен ишсиз қоламан, - деб жавоб берибди фермер.
Просмотров: 853 | Дата: 26.12.2008 | Рейтинг: 0.0/0

Сўнгги умид Европа судида қолди

Нодира

Россия Олий суди Андижон воқеаларига алоқадорликда айбланаëтган икки ўзбек қочқини устидан қуйи инстанция чиқарган экстрадиция ҳукмини кучда қолдириди.

Асли наманганлик Абдуллажон Исоқов ўз юртида таъқиқланган диний ташкилотга аъзолик ва диний-экстремистик фаолият юритганликда айбланган.

Асли андижонлик Абдумуталлиб Каримов эса шу мазмундаги айбловлар билан бирга Андижон воқеаларига алоқадорликда айбланмоқда.

Биз бу икки қочқиндан бири Абдумуталлиб Каримовнинг акаси Ҳафиз Каримов билан боғланишга муваффақ бўлдик. Россия Олий судининг шундай қарор чиқариши кутилган эди, деди у Озодлик билан суҳбатда.
Просмотров: 755 | Дата: 26.12.2008 | Рейтинг: 0.0/0

Просмотров: 817 | Дата: 26.12.2008 | Рейтинг: 0.0/0

Мухиддин Курбанов: Ўзбекистон иқтисоди бўҳрондан фориғми?

"Ўзбекистон иқтисоди жаҳон савдо тизими, хусусан молиявий бозорига кўп ҳам қўшилмагани боис, ҳозирги инқирознинг 2009 йилда унга бевосита таъсири бўлмайди" дейилади Ўзбекистон ҳукумати ва Марказий банкининг Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) билан қўшма баёнотида.  Бу  Ўзбек халқини ажаблантиргани аниқ.
Жамғарманинг Яқин Шарқ ва Марказий Осиё бўлими бошлиғи муовини Сен Экен чўпчагини кимга айтса айтаверсин фақат ўзбек халқига айтмасин.

Шунингдек, ХВЖ мутахассислари жаҳон иқтисодидаги бўҳрон оқибатлари Ўзбекистон иқтисодида қисман акс этиши мумкинлигини ҳам эҳтимолдан қочирмаганлиги тўғри ва бунда дунё бўйлаб мардикорлик қилаётган ўзбекларнинг ишсиз қолиб Ўзбекистонга пул келишини кескин камайишини назарда тутган бўлса ажаб эмас.


Просмотров: 1106 | Дата: 25.12.2008 | Рейтинг: 0.0/0

Кароматов қамоқдан чиқарилмади

Яқинлари бақувватлиги билан ном чиқарган Алишер Кароматовнинг қамоқхонадаги қийноқлар ва касаллик оқибатида бир бурда бўлиб қолганини айтишмоқда.
25.12.2008
Меҳрибон

25 декабр куни ҳуқуқ фаоли Алишер Кароматов шикоят аризасини кўриб чиққан Сирдарё вилоят жиноят ишлар суди дастлабки суд ҳукмини ўзгаришсиз қолдирди.

Алишер Кароматов икки йил аввал товламачиликда айбланиб, тўққиз йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган эди.
Ҳозирда Алишер Кароматов сил касаллигига чалинган бўлиб, Тошкентдаги маҳбуслар шифохонасида даволанмоқда.
Просмотров: 904 | Дата: 25.12.2008 | Рейтинг: 0.0/0

Просмотров: 925 | Дата: 25.12.2008 | Рейтинг: 0.0/0

Просмотров: 954 | Дата: 25.12.2008 | Рейтинг: 0.0/0

Просмотров: 778 | Дата: 25.12.2008 | Рейтинг: 0.0/0

Просмотров: 828 | Дата: 25.12.2008 | Рейтинг: 2.0/1

Просмотров: 802 | Дата: 25.12.2008 | Рейтинг: 0.0/0

Просмотров: 795 | Дата: 24.12.2008 | Рейтинг: 0.0/0

Просмотров: 927 | Дата: 24.12.2008 | Рейтинг: 0.0/0

Просмотров: 899 | Дата: 23.12.2008 | Рейтинг: 0.0/0

« 1 2 ... 6 7 8 9 10 ... 32 33 »
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей