Дониёр
Тошмухаммедов. Янги йилга қолган армон.
Мен учун ўзимни билганимдан буён ўтказган йилларим ичида энг
даҳшатлиси Андижон фожеасини бошдан кечирган 2005 йил бўлган эди.
Аммо 2008 йил ҳам мен учун энг даҳшатли йиллардан бири бўлиб
бошимдан кечди. Мен 2008 йилни кутиб олаётганимда адолатсизликка
қарши ёлғиз бош кўтарган, ҳақиқатни айтиб майдонга отилиб
чиққан ўзбекнинг буюк шоири Юсуф Жумаевга озодлик келтиради деган
умид билан кутиб олгандим.
ШИРОК
Бисёр эди бир пайт дуст-ёрон,
Юз угирди мендан омад-ёр .
Жанг майдони бошдан оёк кон,
Якка ташлаб кетди номардлар.
Кирмагунча жанг майдонига
Билиб булмас, ким эр, ким ноэр.
Кумилгунча юрак конига
Якка колди майдонда шоир.
Туй кунлари сезмайсан хоин
Кандай килиб жонга кирганин.
Кеч англадим Широкнинг нечун
Битта узи жангга кирганин.
Булганида бирон йулдоши
Сотар эди, шубхасиз, уни.
Кора кунда коларди боши,
Тушар эди Юсуфнинг куни.
Бисёр эди бир пайт дуст-ёрон,
Гаддор экан барча улфатлар.
Душман билан тулганда майдон
Ёлгиз ташлаб кетди номардлар.
Нафас олиб турибман хали,
Галабанинг купин кураман.
Бундан кейин Широк мисоли
Битта узим жангга кираман.
2001 йил 27 феврал
(Юсуф Жума)
Битта ўзи
жангга кирган Юсуф Жумаев ҳибсга олинганда Дунё жим турмайди, дунё жим турса ҳам
шоирнинг дўстлари дунёга Юсуф Жумаевни унитишга йўл беришмайди, у тезда озод
бўлади деб ўйлагандим. Бутун дунё демократик
кучлари шоирнинг ҳибсга олинишини 2008 йилда йил бўйи қоралаб
шоирни Озод қилишни Ўзбек расмийлардан талаб қилишди, аммо Ўзбекистоннинг
демократик масалаларга келганда жавоб беришни истамайдиган
сақов ҳукумати дунё чақириқларига эътибор бермади. 20-21 асрнинг энг буюк
шоир Юсуф Жумаевни туҳмат билан шармандаларча Суд ўтказиб 2008 йил 16 апрель
куни 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилдилар. Шоир бу
Судда Сталиннинг 37 йилларида ҳам бўлмаган воқеани бошидан
кечирди. У қора курсида туҳматга учраган ўғли билан
ёнма ён ўтирарди. Уларга бу судда Каримовнинг шарафсиз лаганбардорлари
( Юсуф Жумаевнинг Судида жабрланувчилар ҳам, гувоҳлар ҳам ИИБ
ходимлари эди) бир бирларига тескари гапириб туҳматлар ёғдирардилар.
Ҳеч бир замонда бўлмаган бу Суд Каримов
шармадагарчилиги бўлиб тарихда қолади.
Имонсизлик солар имонга
кишан
Қора курсиларда ботирлар,
эрлар.
Қўли қон қозилар кўзда хоб
билан
«Озодликдан маҳрум этамиз
дерлар».
Гўё бу тупроқда озодлик
бордай
Гўё замонаси эмасдай
машъум.
Озодсизлик турар қурилган
дордай,
Озодсизликдан ҳам этарлар
маҳрум.
29.12.2006.
(Юсуф Жума)
Ҳозир Юсуф Жумаев
Дунёнинг энг даҳшатли турмаси бўлган Жаслиқ турмасида қийноқлар остида
сақланмоқда. Бугун Жаслиқдаги шоирни ўйларканман Юсуф
Жумаевнинг қуйидаги сатрлари ёдга тушади
Машраб дорга
тортилган
Кунга ўхшайди
кунлар.
Фитрат, Чўлпон
отилган
Кунга ўхшайди
кунлар.
Қишдаги илон каби
Бир жойда қотган
фурсат.
Усмон Носир
сотилган
Кунга ўхшайди
кунлар.
Бобур бош олиб
кетган
Туркистон фарёд
этган
Номоз сўйилиб кетган
Кунга ўхшайди
кунлар.
Кунлар кунга ўхшамас
Кунлар кунга
ўхшамас.
Юсуф бағри ситилган
Кунга ўхшайди
кунлар.
10.06.01.
Биз
2009 йилда Шоирни Озод кўриш учун қўлимиздан келган бор ҳаракатни қилишимиз
керак. Ўзбекнинг шоири зиндонда қолар экан ўзбек халқи ҳеч қачон
озод бўлмайди. Шоирни қамаган ҳукумат эса абадул абад лаънатдан қутила олмайди. Шоирга
туҳмат қилган ландавурлар эса жазодан қутулиб қолмасликлари равшан. Ўзлар ўлиб
қутулсалар бу жиноятлари учун фарзандлари маънаван жавоб
берадилар.
Бугун Устюрт майдонида Оппоқ қор ва
музликлар орасидаги Жаслиқ турмасида қолган шоирни ҳеч биримиз унутмаслигимиз
керак. Музлар орасидаги Жаслиқни ўйлаганда эса Шоирнинг қуйидаги
шеъри эсимизга тушади, албатта:
Дейдилар қиш
жуда келади
оғир
Баланд учиб
кетса жанубга
қушлар.
Турналарга боқиб
юрагим оғрир
Бизда қаттиқ
келар негадир
қишлар.
Қушлар кўришгунча
учинггиз хуррам
Қайтар кунинггизни
кутиб қоламан.
Сизлар яшайсизлар бу тупроқсиз
ҳам
Мен-чи бу тупроқсиз яшай
олмайман.
Соғиниб кутаман
дийдоринггизни
Бўронлар солсада
бошимга қишни.
Сизлар ҳам унутманг
беморинггизни
Музлар орасида яшовчи
қушни.
11.10.2000
2009 йил
Шоир Юсуф Жумаевга озодлик келтириши Оллоҳдан сўраб қоламиз. Шоирнинг озодлиги Халқнинг озодлигидир.
Бухородан Дониёр Тошмуҳаммедов
31.12.2008
|