Дониёр
Тошмухаммедов. Янги йилга қолган армон.
Мен учун ўзимни билганимдан буён ўтказган йилларим ичида энг
даҳшатлиси Андижон фожеасини бошдан кечирган 2005 йил бўлган эди.
Аммо 2008 йил ҳам мен учун энг даҳшатли йиллардан бири бўлиб
бошимдан кечди. Мен 2008 йилни кутиб олаётганимда адолатсизликка
қарши ёлғиз бош кўтарган, ҳақиқатни айтиб майдонга отилиб
чиққан ўзбекнинг буюк шоири Юсуф Жумаевга озодлик келтиради деган
умид билан кутиб олгандим.