Пайшанба, 28.03.2024, 21:14
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Декабр » 30 » Қаршиликлар намойишга чиқди
16:20
Қаршиликлар намойишга чиқди

Қаршиликлар намойишга чиқди

23.12.2008 Меҳрибон

Ўзбекистон Россияга 14 миллиард куб метр газ сотишни режалаётган бир пайтда Қарши шаҳри газ таъминотида узилишлар пайдо бўлмоқда. Қарши шаҳрининг Қарши маҳалласида яшовчи аёллар марказий кўчалардан бирини тўсиб қўйиб¸ газ таъминотидаги узилишларга ўз норозиликларини билдирдилар.

Маълум бўлишича, жорий йилда аҳолининг айни кўринишдаги норозилик акцияси Қарши шаҳрида иккинчи бор ўтказилмоқда.

Қаршиликларнинг Озодликка билдиришича, ўтган ҳафта охирида бўлиб ўтган норозилик тадбирида фақат аёллар иштирок этганлар.

- Оддий халқ газ йўқлиги учун намойиш ўтказган. Бир ҳафта газ бўлмаган,- деди воқеа гувоҳларидан бири бўлган Назира исмли аёл

Қаршилик ҳуқуқ фаоли Нодир Аҳатов Қаршидаги норозилик акцияси тафсилотлари ҳақида гапириб берди.

- Қарши шаҳридаги Аэропорт маҳалласида одамлар норозилик билдириб катта кўприкни тўсиб қўйган. Натижада автомобиллар тиқилинчи то вилоят ҳокимиятигача чўзилиб кетган. Ҳукумат вакиллари келиб масалани ўрганган. Ҳозир эшитишимча газ масаласи ижобий ҳал бўлган. Маҳаллаларга газ берилаяпти.

Қаршиликларнинг норозилик чиқиши юзасидан Қашқадарё вилоят ҳокимлиги нуқтаи назарини ҳам билмоқчи бўлдик. Бироқ ҳокимлик мутасаддиси бу ҳолат бўйича гапиришни хоҳламади. Лекин табиий газ таъминотида муаммолар мавжудлигини яширмади.

- Баъзан газ пасайган ҳоллари ҳам бўлди. Бу ҳақда аҳоли олдиндан огоҳлантирилади. Масалан, бизнинг Қарши туманида ҳам шундай бўлди. Олдин аҳоли огоҳлантирилиб, кейин газ ўчирилди, -деди ҳокимлик вакили.

Маҳаллий ҳокимият вакили газ етишмовчилиги фақат вақтинчалик эканини таъкидлайди. Лекин қаршиликлар билан суҳбатлашганимизда улар табиий газ етишмовчилиги доимий муаммолардан бири эканлигини айтишди.

- Механизатор маҳалласида газ умуман йўқ. Ўчоқ ëқаяпмиз. Чироқ ҳам кечқурун соат еттидан кейин ўчади, - деди Қарши шаҳрининг Механизатор маҳалласида яшовчи Назира исмли аёл.

Қаршининг Хонтепа маҳалласида яшовчи Гулчеҳра опа шаҳарда икки йилдан буён табиий газ муаммоси мавжудлигини айтади:

- Икки йилдан бери газ жуда ҳам паст даражада берилади. Ëзда газ кўтарилди¸ совуқ тушиши билан пасайиб қолди. Уйда кичкина чақалоғимиз ва ногирон боламиз бор. Жуда қийналамиз. Печка қўйиб ўтирамиз. Бошқа иложимиз йўқ, -деди Гулчеҳра опа.

Қаршилик аёлларга кўра, айни муаммо юзасидан тегишли ташкилотларга кўп бора мурожаат қилинган, лекин натижа бўлмаган.

- Мурожаат қилмаган жойимиз қолмади. Ҳеч фойдаси бўлмаяпти. Ҳокимиятгача борилди. Ҳеч қандай фойда бўлгани йўқ,- дейдилар аёллар.

Қашқадарё вилоят ҳокимияти мутасаддиси эса табиий газ муаммоси ўтган йилгига нисбатан камроқ эканлигини айтади.

- Ўтган йилги вазиятдан хабарингиз бор. Буни бутун республика ҳам билади. Бизда 33 даража совуқ бўлди. Кучли совуқ бўлди. Бунинг устига ўтган йили газ ҳам муаммо бўлгани тўғри. Бу йил эса муаммо ўтган йилгидек катта даражада эмас. Газ босими жуда зўр эмас¸ лекин етарли газ бор, -деди вилоят ҳокимияти мутасаддиси.

Ҳуқуқ фаоли Нодир Аҳатовнинг билдиришича, қаршиликлар газ муаммоси бўйича аввал ҳам норозилик акцияси ўтказган.

- Қарши шаҳрида шу йил ўзтказилган иккинчи норозилик чиқиши бўлаяпти. Биринчи чиқиш 4-5 ой олдин бўлган эди. Унда Қарши шаҳрининг чеккасидаги Аврора посëлкасининг аҳолиси газ йўқлигига норози бўлиб, катта йўлни ëпиб қўйган эди, -деди Нодир Аҳатов.

Табиий газ етишмовчилиги Ўзбекистоннинг барча вилоятларида кузатилади.

Ўтган қиш мавсумида ҳам газ ва чироқ муаммолари боис мамлакатнинг Қорақалпоғистон, Хоразм, Самарқанд, Андижон, Фарғона, Бухоро, Жиззах ва Тошкент вилоятлари аҳолиси оммавий норозилик акциялари ўтказган эди.
Просмотров: 862 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей