|
|
|
|
Главная » 2008 » Декабр » 28 » "Ҳаммасига ўзбек эркаклари айбдор!"
19:39 "Ҳаммасига ўзбек эркаклари айбдор!" |
"Ҳаммасига ўзбек эркаклари айбдор!"
Бугун БАА¸Малайзия¸Ҳиндистон¸Жанубий Корея ва эндиликда Туркиядаги
исловотхоналарни "обод" қилаëтганларнинг аксари ўзбек хотин-қизлариди
Абдулла Искандар
Истамбулнинг Осиë қисмида жойлашган Қозикўй тумани¸ Ўсмон оға
маҳалласидаги уч қаватли уйда фоҳишалик қилаëтган ўзбек аëллари полиция
томонидан қўлга олинди.
Қўлга олинганлар орасида озарбайжон ва туркман қизлари ҳам борлиги айтилмоқда.
Бу
хабар Туркиядаги нуфузли "Миллият" газетасида босилди. Газетадаги
мақолага кўра¸ фоҳишафурушлик билан Эрдўғон Сори деган турк яширинча
шуғулланган.
Эртаклардаги эшиклар “сим-сим очил” деган калима
билан очилса¸ соҳил бўйидаги Мушки Анбар кўчасида жойлашган 17 рақамли
эшик турк эркаклари истиқболига очилиши учун "Мусофирлика келувдик"
деган парол айтилган.
Қозикўй туман полицияси ҳам айнан шу парол ëрдамида исловотхонага киришга муваффақ бўлишган.
Айни
пайтда қўлга олинган ўзбек фоҳишалари Истамбулдаги зуҳравий
(венереологик) касаллар шифохонасида текширилиб¸ Қозикўй полицияси
ҳибсхонасида вақтинча "меҳмон" бўлишмоқда.
Истамбулда ўзбек
фоҳишалари қўлга олинди деган хабарни Туркиядаги haberler.com нашри ҳам
рангли суратларни илова қилган ҳолда тарқатди.
Ўзбек
фоҳишаларининг Қозикўйдаги Ўсмон оға деб аталган обрўли маҳаллада
фаолият олиб боргани кўпчиликни таажжубга солди¸ дейди Истамбулда муқим
яшаëтган ўзбеклардан бири.
- Бу Истамбулнинг Осиë қисмида¸
денгиз соҳилида қадимий жойлашган машҳур маҳаллаларидан бири. Бу
ҳудудда бундай жой борлиги ҳақида ҳеч қандай маълумот эшитмаганман.
Бунақа жой борлигини ҳатто маҳаллий турклар ҳам билишмайди¸ дейди
суҳбатдошимиз.
- Бу ғайриқонуний қилинган ишдир. Истамбул полициясининг уларни қўлга олишининг сабаби ҳам шунда¸ деб қўшиб қўяди суҳбатдош.
Тошкентлик
Сабоҳатхон ҳам шу йил ëз бўйи Туркияда касал боқувчи бўлиб ишлади.
Сабоҳатга кўра¸ Туркияда ўзбек фоҳишаларининг бозори чаққон.
Сабоҳат:
Улар бу ерда роса кўп. Аэропортнинг ўзида ҳам бор эди. Ўзбекистон¸
Болгария¸ Туркманистондан роса кўп. Ëш¸ чиройли қизларни олишади.
Руслар ҳам кўп.
Озодлик: Уларни Тошкентдан кимдир олиб кетадими ëки уларнинг ўзлари Истамбулга бориб мижоз топадими?
Сабоҳат: Олдин уларнинг битта-иккитаси бориб олиб¸ кейин қолганларини чақираверишади. Мен ўзим шунга гувоҳман.
Биз
билан Элмира деган 19 яшар қиз борган эди. Яхши иш топган эди. Кейин
танишларини топиб¸ ëмон йўлга юриб қолдида. Кейин ўша ўртоқларини ҳам
чақириб олди. Дискотекаларда бемалол юришади.
Нимагадир уларга
ҳеч ким индамайди. Дўконга ҳам телефон қилиб “Кўчага чиқдим¸
дискотекага бордим” деб айтиб юради. Беш-олтита чиройли қизлар билан
гаплашиб¸ уларни ҳам биринчи кун дарров олиб кетди. Уларнинг ичида
ажрашганлар бор¸ болалилари бор¸ эрининг ўзи қўйиб юборганлари бор.
Озодлик: Эри унинг шунақа иш қилаëтганини биладими?
Сабоҳат:
Билади. Биттаси айтиб берган эди: Эри участка қураëтган экан. Ҳар ой
эрига участка қуришига пул жўнатаркан. У иккита боласини ташлаб келган
экан. Эри унинг қандай қилиб пул топаëтганини биларкан.
Бундай
қарасангиз ҳозир аëллар ҳам бузилиб кетган. Юрганлар юрибди¸ қўлга
тушганларни милиция пунктига олиб бориб¸ уч куннинг ичида депортация
қилиб юборишаркан.
Озодлик: Улар қанча пул топишаëтган экан?
Сабоҳат: Элмира
500 доллар олаяпман¸ ҳар ҳафта бир кун дам олишга 20 миллион беришади¸
деган эди. 20 миллион дегани бу 20 доллар бўлса керак.
Ўзбекистондан борган аëлларни турк фирмалари ëшига қараб¸ ишларга тақсим қилади¸ дейди Сабоҳат.
Сабоҳат: Фирмага
бордик ва ўша ерда 3-4 кун ўтирдик. Уларнинг ўзлари келиб танлашаркан.
Озгина бўлса ҳам тилни билишингиз керак. Ëши 18 атрофида бўлган қизлар
баъзан ўзлари истаб¸ баъзан истамасдан фоҳишафурушлар қўлига тушади.
Ҳатто
номусга чидолмаган бир ўзбек аëли¸ ўзини бўғоз кўпригидан ташламоқчи
бўлганида¸ қутқариб қолинди¸ дейди истамбуллик эркакка турмушга чиққан
Қизлархон.
- Бўғоз кўпригида битта ўзбек аëли ўзини сувга
отмоқчи бўлган пайтида¸ полиция ушлаб олиб¸ бу йўлдан қайтаришибди. Бу
аëлни фоҳишаликка мажбур қилишган экан. Қочиб¸ виждони қийналган бўлса
керак¸ ўзини сувга ташлаб ўлдирмоқчи бўлган¸ дейди Қизлархон.
Нега ўзбек фоҳишалари тўлқини Туркия тарафга қараб йўналди?
Кузатувчилар
буни Араб амирликларида назоратнинг кучайгани ва Туркиянинг Ўзбекистон
фуқароларига визани бекор қилгани билан изоҳлашади.
Қизлархон назарида¸ бундан бошқа сабаблар ҳам бор.
Қизлархон:
Биринчи сабаб¸ Туркия нуфусида аëлларнинг камлиги. Ўтган йил аҳоли сони
ҳисоблаб чиқилган ва матбуотда эълон қилинган. Шунинг натижаларига
кўра¸ Туркияда аëлларнинг сони эркакларга нисбатан бир мунча оз. Яъни
167 минг нафар аëл етишмайди. Яъни ҳамма эркак ва аëлларни рақсга
туширадиган бўлсангиз¸ 167 минг эркак аëлсиз қолар экан.
Иккинчи
сабабни Қизлархон турк дастурхонидаги емаклар таркибидаги афродезиак¸
яъни шаҳвониятни кучайтирадиган моддалар кўплигида кўради.
Қизлархон:
Туркларнинг ошхонаси юзда тўқсон фоиз афродезиаклардан иборат. Ҳар куни
ëнғоқлар ва қуруқ меваларни кўп ейишади. Ейдиган овқатларининг кўпи
кабоблар.
Озодлик: Яъни буларнинг шаҳвонияти ошиб кетган.
Қизлархон:
Ҳа. Мана шу факторлар турк эркагини мана шунақа қилиб қўйган. Шунинг
учун ҳам собиқ иттифоқ ҳудудларидан¸ жумладан¸ Ўзбекистондан осон пул
топиш йўли деб бу ëққа келишади.
Яна бир ҳолат эса¸ Қизлархон назарида¸ турклар зеҳнияти билан боғлиқ.
Қизлархон:
Ватанида ит ҳам қарамай қўйган аëллар бўлади. Масалан бизларнинг аëллар
40 ëшдан ошгандан кейин ўзларига қарамай¸ шакл-шамойили ўзгариб кетади.
Ўзбекистонда ҳеч ким қарамайдиган аëлларнинг харидори Туркияда дарров
топилади. Мен бунга амин бўлганман.
Озодлик:
Олдин бу ташналикни Украина¸ Россиядан келаëтган "Наташа"лар
қондираëтган эди. Буларнинг ëнига ҳозир ўзбекларнинг оқими қўшилди.
Бунинг сабаби нима?
Қизлархон: Чунки ўзимизнинг
ўзбеклар ҳам бу нарсанинг мазасини билиб қолишди. Буни Ўзбекистондаги
ëмон иқтисодий шароитдан қутилишнинг йўли деб билишади.
Ўзбек аëлларини хориж эркаклари қучоғига отаëтган пировард омил ўзбек эркакларининг бўшанглиги¸ дейди Қизлархон.
Қизлархон: Бизларнинг Ўзбекистонда эркаклар ҳамма нарсани бўйнига оладиган бўлиб кетган.
Озодлик: Аммамнинг бузоғи дейди-да буни?
Қизлархон:
Ҳа. Мен ўзим тошкентликман. Охирги ишлаган жойим Олий мажлис. Бизларда¸
айниқса, бизнинг Тошкентда ҳозир эркаклар аëлларга моддий ҳолатига
қараб баҳо берадиган бўлишган.
Масалан¸ танишлар ўртага тушиб¸ куëв топиш мақсадида таништиришга ҳаракат қилишган.
Берадиган саволлари шу: Нима иш қиласиз¸ ойлигингиз неча пул?
Бунинг
устига устак агар сизнинг алоҳида уйингиз борлигини эшитиб қолсаку¸
умуман этагингизни қўйиб юбормайди. Эри ишламасдан уйида тўртта болага
қараб¸ аëли Туркиямиди¸ Дубаймиди юрганлар кўп.
|
Просмотров: 1574 |
Добавил: himoyachi
| Рейтинг: 4.5/2 |
|
|
Copyright MyCorp © 2024 |
|
|
|