Жума, 29.03.2024, 08:02
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2009 » Январ » 1 » Ўзбеклар бир-бирини сотмоқда
02:16
Ўзбеклар бир-бирини сотмоқда
Ўзбеклар бир-бирини сотмоқда

Бундан юз йилларча аввал долзарб бўлган занжи қулнинг "Мен инсон ва биродарингиз эмасманми?" деган хитоби бугунги ўз миллатдошлари томонидан қулликка сотилаëтган ўзбеклар оғзидан янграмоқда.
26.12.2008
Меҳрибон

Нукуслик Самандар Эшбоев 12 нафар ҳамшаҳрини қулликка сотгани учун маҳкамага тортилиб, олти йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

Самандар Эшбоев Нукусда туғилиб ўсган. Жорий йилнинг феврал ойида Самандар иш топиб бериш ваъдаси билан 12 нафар ҳамюртини алдаб, Россияга олиб кетади.

Маҳкама жараёнида аниқланишича, уларнинг барчаси Самандар Эшбоевнинг қўшнилари ва яқин танишлари бўлган.

Россияга боргач¸ Самандар ҳамшаҳарларининг паспортларини қайддан ўтиш баҳонаси билан олиб қўйиб қайтиб бермайди. Россиялик хўжайинлари эса 12 нафар нукусликни қул ўрнида ишлатишади.

Нукусликлар турли хил оғир юмушларни бажариб, совуқ ертўлаларда яшаб, умуман хизмат ҳақи ола олмайдилар.

Нукус шаҳар жиноий ишлар суди судьяси Гулнора Бозорбоева маҳкама жараёнида Самандар Эшбоевнинг айби исботланганлигини айтади.

- У олти йилга озодликдан маҳрум қилинди. 12 та одамни қул ўрнида сотганликда айбланади¸ - дейди Гулнора Бозорбоева.

Кейинги пайтда Самандар Эшбоев сингари ўз ҳамюртларини қулликка сотаётган фуқаролар сони кўпаётгани кузатилади.

Жиззахнинг Зарбдор шаҳарчасида яшовчи Ўрол ака ҳам йигирма нафар ҳамқишлоғи билан биргаликда жиззахлик бир киши томонидан Қозоғистонга қул ўрнида сотилган.

Ўрол ака 2000 АҚШ доллари миқдорида меҳнат ҳақларини олмаган бўлса-да¸ қулликдан қутулганига шукур қилади.

- Бизга уч маҳал иссиқ овқат ваъда қилган эди. Нонсиз, овқатсиз ишлатиб, ошқозон касалига дучор бўлиб келдик. Макарондан бошқа нарса еганимиз йўқ. Роса дўппослашарди.

“Қочиб кетадиган бўлсанг, ўлигингни Ўзбекистондан келиб ҳеч ким олиб кета олмайди”, деган гапларни айтишган. Кечқурунлари қозоқлар билан гуруҳ бўлиб келиб тепкилаб кетишарди¸ - дейди Ўрол ака.

Маълумотларга кўра, Ўзбекистон фуқаролари асосан, Россия ва Қозоғистонга қул ўрнида сотилаяпти.

Қозоғистондаги “Сана сезим” ташкилоти ходими Марат Жусуповнинг Озодликка билдиришича, Қозоғистонга келиб қулликка тушиб қолаётган ўзбекистонликларнинг аксарияти ўз ҳамюртлари томонидан алдаб олиб келинган.

- Бизга ўзбекистонлик бир шахс мурожаат қилди. Уни ўз ҳамшаҳри иш топиб бериш ваъдаси билан Қозоғистонга алдаб олиб келиб, қозоғистонлик бир шахсга қул ўрнида сотиб юборган. Паспортини олиб қўйиб, олти ой мобайнида мажбуран ишлатишган.

Биз унинг Ўзбекистонга қайтиб кетишига кўмаклашдик. Бу каби ҳолатлар жуда кўплаб учрайди, - дейди Марат Жусупов.

Хўш, ўзбек нега ўз миллатдошларини қулликка сотаяпти? Ўзбекистонлик сиёсатшунос Тошпўлат Йўлдошевга кўра, бу ҳолат мамлакатдаги ижтимоий аҳволнинг оғирлигидан келиб чиқади.

- Ўзбекни сотаëтган ўзбек муғомбирлик йўллари билан пул йиғишга ҳаракат қилади. Сотилаëтган ўзбек бўлса, баъзида авомлиги¸ билими камлиги туфайли чиқиб кетади ва қулликка тушгандан кейин кўзи очилади.

Ўзбекистон фуқароларининг ўз ватанидан чиқиб кетишининг сабаби - ишнинг йўқлиги ëки иш бўлган тақдирда ҳам иш ҳақининг камлиги. Шунинг учун кўпгина одамлар ташқарига чиқиб кетаяпти.

Энди бир хиллари нима қилаëтганини¸ ўртага тушган воситачи нима қилишини тушунади. Бир хиллари ишонувчан бўлганлигидан ҳар хил товламачиларга ишониб қолишади.

Ўзбекистондаги ижтимоий-иқтисодий аҳволни яхшилаган тақдирдагина чиқиб кетувчилар сони камаяди, - дейди Тошпўлат Йўлдошев.

Расмий маълумотларга кўра, жорий йилда бир ярим мингга яқин ўзбекистонлик одам савдоси қурбони бўлган. Уларнинг аксарияти айнан ўз ҳамюртлари томонидан алдов ва товламачилик йўли билан қулликка сотилган.
Просмотров: 951 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 3.0/1
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей