Чоршанба, 22.09.2021, 21:17
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Декабр » 25 » Санкт-Петербургда ўзбеклар жабрланди
06:16
Санкт-Петербургда ўзбеклар жабрланди

Санкт-Петербургда ўзбеклар жабрланди

22.12.2008 Cўнгги бир кеча-кундуз ичида Санкт-Петербург шаҳрида уч ўзбекистонлик жиноятчилар қурбони бўлди. Бу ҳақда бир неча сайт, жумладан, Фарғона РУ сайти хабар қилди.

Уч ўзбекистонликдан бири Пушкино шаҳрида ўлдириб кетилди. Бу ҳақда хабар қилган манбаларда ёзилишича, ўзбекистонликни у яшаб турган квартира соҳиби ўлдирган бўлиши мумкин. Қотилликда гумон қилинган шахс ушланган.

Қолган икки ўзбекистонлик: 21 ва 29га кирган икки йигит номаълум шахслар томонидан пичоқлаб кетилган. Йигитлар касалхонага ётқизилган.

Мазкур воқеалар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилган.
Просмотров: 763 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 2.0/1
Copyright MyCorp © 2021
Архив записей