Сешанба, 16.04.2024, 18:35
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Декабр » 25 » Мухиддин Курбанов:Ўзбекистон иқтисоди бўҳрондан фориғми?
17:05
Мухиддин Курбанов:Ўзбекистон иқтисоди бўҳрондан фориғми?

Мухиддин Курбанов: Ўзбекистон иқтисоди бўҳрондан фориғми?

"Ўзбекистон иқтисоди жаҳон савдо тизими, хусусан молиявий бозорига кўп ҳам қўшилмагани боис, ҳозирги инқирознинг 2009 йилда унга бевосита таъсири бўлмайди"дейилади Ўзбекистон ҳукумати ва Марказий банкининг Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) билан қўшма баёнотида.  Бу  Ўзбек халқини ажаблантиргани аниқ.

Жамғарманинг Яқин Шарқ ва Марказий Осиё бўлими бошлиғи муовини Сен Экен чўпчагини кимга айтса айтаверсин фақат ўзбек халқига айтмасин.

Шунингдек, ХВЖ мутахассислари жаҳон иқтисодидаги бўҳрон оқибатлари Ўзбекистон иқтисодида қисман акс этиши мумкинлигини ҳам эҳтимолдан қочирмаганлиги тўғри ва бунда дунё бўйлаб мардикорлик қилаётган ўзбекларнинг ишсиз қолиб Ўзбекистонга пул келишини кескин камайишини назарда тутган бўлса ажаб эмас.
 

Жумладан¸ чет давлатларга экспорт қиладиган товарлар нархининг тушиш оқибатлари бу давлат иқтисодига салбий таъсир қилиши мумкин бўлган омилдир лекин бунинг ўзбек халқига на иссиғи ва на совуғи бор чунки экспордан саноқлигина амалдорлар манфаат кўради халқ эмас.

Аввалроқ Ўзбекистон президенти Ислом Каримов жаҳон иқтисодий тизимидаги молиявий инқирознинг Ўзбекистон иқтисодига эҳтимолий оқибатлари бўлиши мумкинлигини эътироф этган эди.

- Тобора чуқурлашиб бораëтган жаҳон молиявий инқирози мамлакатимизга таъсир кўрсатмайди¸ бизни четлаб ўтади деган хулоса чиқармаслигимиз зарур. Масалани бундай тушуниш ўта соддалик¸ айтиш мумкинки¸ кечириб бўлмас хато бўлади¸ деган эди жумладан Ислом Каримов бу тўғри албатта.

Бугунги кунда мамлакат аҳолисини безовта қилаётган муаммо нарх-навонинг узлуксиз ўсаётганидир. Ўзбекистон иқтисодиётини инқироздан сақлаб турган нарса эса ҳукумат тадбирлари эмас, миллионлаб муҳожирлар меҳнатидир.

Иқтисодий инқироз кескинлашиб борар экан, ўзга юртлардаги юз минглаб ўзбек мардикорлари ўз ватанига қайтиб кетмоқда.

Бу эса глобал бўҳроннинг ўзбек иқтисодига келтириши мумкин бўлган яна бир салбий таъсиридир.

Ўзбекистон мустаққил бўлгандан бошлаб иқтисодий таназулга юз тута бошлаган ва кундан кунга иқтисодий қийинчилиик кучайиб бормоқда.

Хозирги кунда бундан ортиқ қандай иқтисодий бўхрон бўлиши мумкин.

Бундан буён бундай номақбул хисоботларга жамиятимиз номидан муносабат билдириб бориш ниятидамиз.

Мухиддин Қурбонов

Хуқуқ химоячилари халқаро жамияти раиси
Просмотров: 1105 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей