Чоршанба, 22.09.2021, 21:30
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Декабр » 30 » “Кишини бахтли булиши 20 дона електрон хатга богликми
18:47
“Кишини бахтли булиши 20 дона електрон хатга богликми

“Кишини бахтли булиши 20 дона електрон хатга богликми

Ассаламу алайкум Хурматли Бродарлар!

Аллохга хамдлар ва мактовлар бўлсин. Ундан ёрдам сўраймиз. Нафсларимиз ёмонлиги ва амалларимиз хатоликларидан Аллохнинг панохига ўтамиз. Аллох кимни хидоят килса, уни хеч ким адаштира олмас ва Ул зот адаштириб кўйган кишини бирор кимса хидоят кила олмас.  Ёлгиз Аллохдан бошка ибодатга хакли бирор илох йўклигига гувохлик бераман. Унинг шериги йўк. Ва Мухаммад Ул зотнинг кули ва элчиси эканлигига гувохлик бераман.


“Эй мўминлар, Аллохдан кўркинглар ва тўгри сўзни сўзланглар! (Шунда Аллох) ишларингизни ўнглар ва гунохларингизни магфират килар. Ким Аллохга ва Унинг элчисига итоат этса,  улуг бахтга эришибди”. (Ахзоб сураси, 71-оят).

 

“Эй иймон келтирган зотлар, Аллохдан хакикий кўркув билан кўркинглар ва факат мусулмон бўлган холларингизда дунёдан ўтинглар!” (Оли Имрон сураси, 102-оят).


Аммо баъд:


Сўзларнинг энг тўгриси Аллохнинг китоби ва йўлларнинг энг яхшиси Мухаммад صلى الله عليه و سلم йўлларидир. Ишларнинг энг ёмони динда пайдо килинган янгиликлар бўлади. Хар бир пайдо килинган янгилик бидъат, хар бир бидъат залолат-адашиш ва хар бир залолат дўзахдадир.

Биз биламизки, Аллохнинг расули (саллаллаху алайхи ва саллам)инсонлар орасида энг ростгуйи, тугрисузлиги хисобланади ва унинг барча айтганлари Аллох таолодан вахийдирСахих хадисларда нима исбот булган булса уларнинг барчасига, биз уни тулик тушунамизми ёки тушунмаймизми, иймон келтиришимиз зарурий.Хусусан Киёмат, Жаннат , Дузах, кабрдаги азоб ёки рохат ва бошка гайбий масалалар хакида Куръон ва сахих хадисларда нима исбот булган булса ушанга иймон келтирамиз. Куран ва суннатда келмаган булса биз албатта  уни инкор этамиз.Айникса, мана шу гайбий масалаларда Куръон ва сахих хадисларда исбот булмаган нарсаларни (буларга  бошкаларнинг фикри, ёки узимизнинг хиссиётимиз ёки бошка нарсалар киради) кабул килмаймиз чунки гайб масаласини Аллохдан узга хеч ким билмайди. Шунинг учун хам гайб масаласи хакида Аллох ва Унинг расули айтмаган нарсаларни айтишга урунишлик гайб хакида илмга эга булмасдан гапиришликка киради.

Хар бир Иймонли киши уз ийманини химоя килмоглиги лозим,  Иймон асли нима?. Ийман бу- “Аллаҳга, Унинг малоикаларига, китобларига, пайғамбарларига, охират кунига, қадарнинг яхшиси ва ёмонига иймон келтирмок”- демакдур. (Муслим, Ат-Тирмизи, Абу Дауд, ан-Наса'и.)


Мен Тухтаб утмокчи буган масала бу- қадарнинг яхшиси ва ёмонига иймон келтирмок .Чунки Бир неча кун илгари менинг електрон почтамга Мухаммад Мустафо > С.А. В. Масжидининг имоми Шайх Ахмаднинг сузлари” деган бир рисолa келиб тушди. Укиб жуда хам  ачиниб кеттим, чунки бу хат аслида бир фитна хат булиб, муслимларнинг  иймaнинг бир булими булган Кадарга, куфр келтиришликка етаклайдиган хат эди, яъни, бу хат кишиларни қадарнинг яхшиси ва ёмонига факат Аллахдан деб билишга эмас, кандайдур хат сабаб булишлигига ишонтирмокчи. мана шу хатдан  хатарли жойини келтирмокчиман.:


"
Бу хатни 20 дона кучириб мусулмонларга таркатинглар. Шунда пайгамбаримиз С.А.В. нинг тилаклари бажарилади. Бу хатни саклабгина куймасдан балки уни купайтириб таркатиш лозимдир. К. Исмли одам Ушбу хатни олган ва котибга айтиб купайтирган ва таркатган бир неча кундан сунг уни омади келиб, ишлари нихоятда юришиб кетган. Омади келмай юрган Абдусалом исмли одам шу хатни олган, уни идорасида эсдан чикариб колдирган, бир оздан сунг ишдан бушатилган, кейинрок Ушбу хатни эслаган ва 20 нусха кучириб таркатган. Натижада орадан 5 кун утиб ишлари юришган. Аввалгидан хам яхширок ишга жойлашган. В. Исмли одам эса Ушбу хатни олиб кераксиз нарса деб йиртиб ташаган орадан 9 кун утгач вафот этган. Сузимнинг охирида мен сизлардан яна бир марта бу хатни олиб таркатишингизни илтимос киламан”

Мухаммад саллаллаху алайхи ва саллам Жаннатга етаклайдиган барча йулларни хамда Дузахдан кайтарувчи барча йулларни бизларга 1400 йил олдин аник килиб кетганлар ва муслимларга кайси амални килса зарар булади ва кайси амални килса фоида булишлигини хам айтиб кетганлар.Аллох таоло Ислом динини Мухаммад саллаллаху алайхи ва саллам оркали 1400 йил аввал комил килди ва бу нарса барчамизга маълум.

Албатта Кадарда яхшилик ва ёмонлик Аллахдандур!!!Хеч кандай хат бизни эртага ишимиз юришиб, ёки аксинча ишимиз тезкари билиб кетишига сабаб була олмайди!

Эй Муслимлар Огох булингизким Бу хат Ислам, Алхли-Сунна вал Жамаа акидасига зид булган Хатдур!! Агар сизларга Мана шундай хат келиб тушадиган булса, Аллахга касамки инкор этиб,Хат юборган кишига насихат килган холатда, бу хатга ишонмангиз ва барча таниган кишиларингизга бу хат хакида огохлантиринглар!!

Аллахдан Фоидали илм,Халал Ризк,Кабул буладиган аммаларни сураб коламиз.

Ибн Зиядулла. Миср

Просмотров: 1209 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 5.0/1
Copyright MyCorp © 2021
Архив записей