Пайшанба, 14.11.2024, 21:52
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Декабр » 30 » ДАДАХОН ҲАСАН ҲАЁТИ БИЛАН БОҒЛИҚ ҲАНГОМАЛАР (1)
15:40
ДАДАХОН ҲАСАН ҲАЁТИ БИЛАН БОҒЛИҚ ҲАНГОМАЛАР (1)
ДАДАХОН ҲАСАН ҲАЁТИ БИЛАН БОҒЛИҚ ҲАНГОМАЛАР (1)
Дадахон чет элдан қайтиб келгач, уни кўргани ва суҳбатлашгани Фарғоналик “Саққол хожи” лақабли “Эрк”чи Абдусалом Эргашев тез-тез кела бошлади...

-Маккада Тоҳирни кўрибсиз-а, муфтий Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф хазратлари билан учрашибсиз-а? –дея Дадахонни қизғин суҳбатга тортабошлади у.

 Хофиз билардики, хожи ундан “гап” олмоқчи. Унинг кўзлари ҳам буни тасдиқлаб турарди....

-Мен ўша сиз яшаган уйда 15 кун ётиб, умра қилиб келдим,-деди у фахр билан.

Демак, хожи у ерларга топшириқ билан борган, Дадахон хақида сўраб-суриштирган, бу ерда хам сўраб-суриштираяпти.

Ўша “соққол хожи” Дадахонга 11октябр куни соат 10-11ларда уйда туринг мен паспортингизни олиб сизга виза очтириб келаман умрага бирга борамиз,-деган эди.

Ўша 11-октабр сешанба куни Қўқондан Охунжон Бойхонов ва Хамдам Сулаймоновлар хам Саудия Арабистонидан келган бир мехмонни олиб соат 10-11 ларда хофизнинг Олтиариқдаги хонадонига мехмонга борамиз деб ваъда қилишган эди.

 Дадахон дастурхон чиройли бўлсин деб соат 9 ларда Марғилонга бозор қилгани жўнади ва хадеганда қайтиб келавермади. Соат 10 да Марғилоннинг ўзида хофизни ушлашиб қамоққа олишди.

Дадахонни эртаси куни Марғилон шахар прокуратурасига санкция олиш учун олиб келишганда, Дадахон прокуратура эшиги олдида турган умр йўлдоши Каромат кенайидан  сўради:

-Кеча уйга Қўқондан, Фарғонадан ҳеч ким келдими?

-Йўқ, хеч ким келмади!-деб жавоб берди кеннайи.

Дадахон озодликка чиққач, Охунжон Бойхоновни кўрганда: -Домла, ўша 11-октабр куни соат 10 да сизларни ўз хонадонимда кутолмадим. Марғилонга бозор қилгани борган эдим мени тутушиб қамоққа олишди. Сизлардан хижолатдаман,-деганида Бойхонов хам: “Биз хам ўша куни хузурингизга боролмаганимиздан хижолатдамиз. Чунки ўша кун ўша соатда сизни қамалиб қолди деб эшитиб бормадик” деб жавоб қилди. Бу жавобдан кейин Дадахон ғамгин ва чуқур ўйларга ботди. Демак, Абдусалом Эргашев деган “Эрк”чи ниқобидаги хуфияни хам қўқонлик баъзи бир “Бирлик”чиларни хам анави идоралар билан тиллари бир экан-да. Менинг қамалишимдан булар хам манфаатдор экан-да, деб уф тортди Дадахон.

                                                 ЖАМОЛИДДИН  МУҲАММАД.
http://rizobek.ucoz.ru/news/2008-12-30-2872
Просмотров: 982 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей