Якшанба, 22.12.2024, 13:03
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2009 » Март » 24

Ўзбек совет “зиёли”лари

Муҳаммадсолиҳ Абутов, Швеция.

Олиб даҳрийлардан таълим -тарбия,
“Доҳийлар” шаънига куйлаб мадҳия:
“Дунё бизники, бу қандай яхши-я,
Аждодимиз маймун экан майли-я,
Ёлғондир дин, имон,эҳсон, хайрия.
Яралдик ўзимиз - эволюция,
Кейин қилдик мана революция”.

Мана шу ғоялар фидойилари,
Бўлган ўзбек совет “зиёли”лари.

Қаранг буларга бир, дилда иймон йўқ,
Охират хавфи йўқ, қийнар виждон йўқ,
Муқаддас нарса йўқ, умид армон йўқ,
Аждодлари маймун бўлган - гумон йўқ,
Жаннат ҳам, дўзах ҳам, охир замон йўқ,
Ўлдингми - йўқ бўлдинг, энди нишон йўқ,
Тириксан, ўйнаб кул, кейин имкон йўқ,
Бу шиорсиз сенга мартаба, шон йўқ.

“Доҳиёна” йўлнинг фидоийлари,
Бўлган бизнинг совет “зиёли”лари.

Просмотров: 1470 | Дата: 24.03.2009 | Рейтинг: 3.0/2

Дунёдаги энг арзон автомобиль сотувга чиқарилди

Ҳиндистоннинг Tata Motors компанияси дунёдаги энг арзон автомобилни сотувга чиқармоқда.

Узунлиги бор-йўғи 3,1 метр бўлган "Нано" русумли ушбу автомобиль беш киши учун мўлжалланган.

Tata Motors компанияси "Нано"нинг қийматини 100 минг рупий (1979 доллар) этиб белгилаган.

"Нано" двигателининг ҳажми - 624 куб. см. Ҳаммаси бўлиб 33 От кучига эга ушбу автомобилда на кондиционер ва на радио бор.

Просмотров: 1367 | Дата: 24.03.2009 | Рейтинг: 0.0/0

'Эзгулик' жамияти фаолияти билан милиция шуғулланмоқда

 "Эзгулик" инсон ҳуқуқлари жамиятидан билдиришларича, жамият фаолияти билан жиноят қидирув бўлими шуғулланаётгани ҳақида огоҳлантирилганлар.

"Эзгулик" жамияти тарқатган хабарга кўра, 24 март куни жамиятнинг Тошкентдаги идорасига Тошкент шаҳар ва Шайҳонтоҳур милициялари, Чилонзор туман прокуратураси ходимлари боришган.

Просмотров: 1479 | Дата: 23.03.2009 | Рейтинг: 0.0/0

Гуантанамодаги маҳкум
 
Ирландия ўзбекларни қабул қилиши мумкин
Uznews.20.03.09  – Ирландия Бош вазири Брайн Коэн ўзининг CNNга берган интервьюсида, унинг мамлакати Гунтанамо маҳкумларининг катта бир қисмини олишини билдирди. Халқаро Амнистия, улар орасида ўзбекистонлик Ойбек Жабборов ҳам бор дея ҳисобламоқда.

Шу ҳафтада Ирландия Бош вазири Брайн Коэн (Brian Cowen) АҚШга ташриф буюрди, бу ташриф давомида у Си-эн-эннинг «Situation Room» дастурига интервью берди.

Дастур журналисти Вулф Блитцер билан суҳбатда ирланд Бош вазири, унинг мамлакати, биринчилардан бўлиб АҚШнинг Гуантанамодаги базасида жойлашган турмани ёпишни ёқлаб чиққани, бир қанча махбусларни қабул қилишини билдирган.
Просмотров: 1475 | Дата: 23.03.2009 | Рейтинг: 0.0/0

Copyright MyCorp © 2024
Архив записей