Дунёдаги энг арзон автомобиль сотувга
чиқарилди
Ҳиндистоннинг Tata Motors компанияси
дунёдаги энг арзон автомобилни сотувга чиқармоқда.
Узунлиги бор-йўғи 3,1 метр бўлган "Нано"
русумли ушбу автомобиль беш киши учун мўлжалланган.
Tata Motors компанияси "Нано"нинг қийматини 100 минг рупий (1979
доллар) этиб белгилаган.
"Нано" двигателининг ҳажми - 624 куб. см.
Ҳаммаси бўлиб 33 От кучига эга ушбу автомобилда на кондиционер ва на радио бор.
Аммо автомобилнинг арзонлиги ривожланаётган мамлакатларда кўпларнинг эътиборини ўзига тортган.
Аммо кўпчилик мутахассислар "Нано" автомобилининг Tata Motors компанияси дуч келган муаммоларни ҳал этишига шубҳа билан қарашади.
Ўтган йилнинг октябр ва декабр ойлари
орасида компания 54 млн. доллар зарар кўрди.
Tata Motors, шунингдек, Jaguar ва Land Rover русумли автомобиллар брэндини сотиб олиш учун Ford Motor компаниясидан ўтган йил июнида олган 3 миллиард доллар қарзни тўлашга қийналмоқда.
Бундан ташқари глобал иқтисодий инқироз туфайли ширкатнинг янги автомобилларига бўлган талаб қисқарган.
"Нано"-
муаммо
"Нано" русумли автомобилларни ишлаб чиқариш дастлаб ўтган йилнинг октябр ойига режалаштирилганди.
Бироқ мазкур режа автомобилни қаерда ишлаб чиқариш юзасидан чиққан тортишувлар туфайли амалга ошмасдан қолди.
Маҳаллий фермерлар билан бўлган можаро туфайли Tata Motors "Нано"ни ишлаб чиқаришни Ғарбий Бенголдан Гужарот штатига кўчирган эди.
Аммо Гужаротда завод ҳали қуриб битказилмагани учун "Нано" ҳозирча Tata Motors-га қарашли бошқа ширкатларда ишлаб чиқарилади
|