Якшанба, 22.12.2024, 08:20
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2009 » Март » 24 » Ўзбек совет “зиёли”лари
01:09
Ўзбек совет “зиёли”лари

Ўзбек совет “зиёли”лари

Муҳаммадсолиҳ Абутов, Швеция.

Олиб даҳрийлардан таълим -тарбия,
“Доҳийлар” шаънига куйлаб мадҳия:
“Дунё бизники, бу қандай яхши-я,
Аждодимиз маймун экан майли-я,
Ёлғондир дин, имон,эҳсон, хайрия.
Яралдик ўзимиз - эволюция,
Кейин қилдик мана революция”.

Мана шу ғоялар фидойилари,
Бўлган ўзбек совет “зиёли”лари.

Қаранг буларга бир, дилда иймон йўқ,
Охират хавфи йўқ, қийнар виждон йўқ,
Муқаддас нарса йўқ, умид армон йўқ,
Аждодлари маймун бўлган - гумон йўқ,
Жаннат ҳам, дўзах ҳам, охир замон йўқ,
Ўлдингми - йўқ бўлдинг, энди нишон йўқ,
Тириксан, ўйнаб кул, кейин имкон йўқ,
Бу шиорсиз сенга мартаба, шон йўқ.

“Доҳиёна” йўлнинг фидоийлари,
Бўлган бизнинг совет “зиёли”лари.

Кўришлик гўёки “олий жамият”,
Бўлганмиш уларда мақсаду ният.
Доҳиёна ғоя бўлдику ҳужжат,
Илдизига болта урди бу миллат.
Ишчи-деҳқонларга бериб ҳуррият.
Гўё ишчи -деҳкон тузди ҳукумат.
Йўқ бўлди, қолмади исломга ҳурмат.
Худосизлик топди қадр ила қиммат.

Миллатни энг жоҳил гадойилари
Бўлган эди ўзбек “зиели”лари.

Зиёли сўзини асл маъноси
Нур тарқатувчидир - илми зиёси.
Илмсизлар бўлиб юртни “доно”си,
Нодон ҳисобланди диннинг муллоси.
Йўқ қилинди халқни ёзув имлоси.
Олинди бойларни кумуш-тиллоси.
Босиб “халқ душмани”-деган тамғоси.
Қамалди, отилди халқ уламоси.

Халкни энг ақлсиз савдойилари-
Булган ўзбек совет “зиёли”лари.

Замона тартибга тушганда бир оз,
Рухсат бўлди озроқ ўқимоқ намоз.
Барибир динга йўқ эди имтиёз,
Даҳрийлик ғояси қиларди парвоз,
Мумкинмасди баланд чиқариш овоз.
Динга қарши борар ташвиқот мумтоз,
Таъминлаб турарди буни давлат боз.
Мақсад эса динни йўқотиш тез соз.

Халқнинг гўё доно сипойилари -
Эди ўзбек совет “зиёли”лари.

“Тургунлик йиллари” деб,- қўйдилар ном,
“Эскилик сарқити” - дейилди ИСЛОМ.
Кураш ҳали ҳануз этарди давом,
Динга рўжуъ қила бошлади авом.
Қаерда бўлса бир жаноза мудом,
Тиловат бўларди, тинглар издиҳом.
Баъзи даҳрийлар ҳам “бузиб интизом”,
Келишарди динга қилиб эҳтиром.

Ўз ғояларининг риёйилари,
Бўлди ўзбек совет “зиёли”лари.

Даҳрийлик ғояси бош бўлса фақат,
Шу ғоя устида турса ҳукумат,
Бу ғоя исломга зид эди албат,
Ўлган бўлса кимдир ётибди муҳлат.
Нима керак унга бу диний бидъат?
Уйдирма гап бўлса дузаху - жаннат,
Даҳрий нега унга кўрсатиб ҳурмат,
Жанозага борса, бу қандай даҳшат?!

Дея, даҳрийларнинг вафойийлари,
Гапирди амалдор “зиёли”лари.

Шу билан бошлади сафин саралаб,
Риёкор даҳрийдан хизбин тозалаб.
Қабристонларга ҳам қўйилди миршаб,
Даҳрий бориб қолса олишди ушлаб.
Ушлади бир-бирин ортидан пойлаб,
Халққа кўрсатишди дарров жазолаб.
Даҳрийлар олдига қўйилди талаб-
Диндор бўлса даҳрий ушланг битталаб.

Ўз даврининг анков-анойилари.
булган эди узбек “зиели”лари.

Шоирмиди олим, ёки ёзувчи,
Ё сиёсий арбоб ё ўқитувчи.
Ё бирор ишчию-пахтакор сувчи,
Ё ҳофиз хонанда бастакор куйчи.
Ё талаба ёшлар илм олувчи,
“Ленинчи комсомол” деб аталувчи,
Шулар ўзин зиёли деб билувчи,
Даҳрийлик ғоясин тарғиб қилувчи.

Халк бошига тушган балойилари,
Шулар эди ўзбек “зиёлилари”.

Баъзида буларнинг хонадонида,
Ё қавми-қариндош қадрдонида.
Ўлиб қолса биров атроф ёнида,
(Бу ҳам даҳрийликнинг имтиҳонида).
Курашиш йўқ эди ҳеч имконида.
Курашиш бу ахир унинг нонида,
Йўқ эди ҳеч чора тўрт томонида,
Бечоралик ахир энг ёмонида.

Қийналарди нафси - ҳавойилари,
Хор бўлдилар ўзбек “зиёли”лари.

Ўғил ақл берар ота-онага,
“Қаранглар биз қурган бу замонага,
Бориб кўринг бизларни корхонага,
Аёллар ҳам кқмалганмас хонага.
Ҳамма тенг, ажралмас дўст бегонага.
Сизлар ишонасиз дин - афсонага.
Ҳар хил уйдирмаю ҳар девонага”.
Улар йиғлар, боқар жим остонага.
Оғир бўлди муъмин ота-онага.

Комсомол деган юрт беҳаёлилари.
Нодон эди ўзбек “зиёли”лари.

Бундай комсомоллар сабаб бегумон,
Бўлди кўп имонли юраклар вайрон.
Ўлса бежаноза кўмилди инсон,
Оғир ташвишда қолди ҳар мусулмон.
Аждодлар эсланиб ўқилмас Қуръон.
Ҳайкалларга тўлди барча қабристон.
Қийналаман агар эсласам ҳамон,
Ажиб бир ҳолатга тушганди замон.

Бетутуриқ замон расвойилари,
Бўлган ўзбек совет “зиёли”лари.

Буларга ҳам боққан бало бор экан,
Доноларидан ҳам “доно” бор экан.
Деди -”йулимизда хато бор экан,
Билмаган эканмиз худо бор экан.
Бизда озроқ кибру-ҳаво бор экан.
Маслаҳатга дўсту-ошно бор экан.
Ҳаётда ҳар дардга даво бор экан.
Қайта қурсак деган даъво бор экан”.

Шундай деди даҳрий пешвойилари,
Қарсак чалди ўзбек “зиёли”лари.

Авж ола бошлади турли иллатлар,
Сонсиз муаммолар, ҳар хил кулфатлар.
Ўзлигини англаб баъзи миллатлар,
Бошланди ўзаро жанглар даҳшатлар,
Авж олди ҳар турли ҳизб-ҳаракатлар.
Ҳаммаси йўлига қилиб даъватлар,
Билмас не қилишни халқлар - элатлар,
Донолар ҳам қилар эди ҳайратлар.

Довдирарди “жаноби олийлари”
Ҳайрон эди ўзбек “зиёли”лари.

Ҳамма йўл тополмай турган пайти лол,
Кутмаганда келиб қолди истиқлол.
Ўзин ўнглаб олиб “доно” ҳам дарҳол,
Мустақиллик эълон қилди бемалол.
Деди уялмасдан - “бу бизга ҳалол-.
Биз курашмаганда бўлмасди бу ҳол”.
Ҳеч кимдан чиқмади - қачон? -деб савол.
Ҳамма қарсак чалди доим шу аҳвол.

Ўзгардику фикри - ҳавойилари,
Бўлдилар “истиқлол зиёлилари”.

Биров гапирмади : мустақиллик деб,
Ғоя ўзгарами? -даҳрий эдик, -деб.
Бизнинг партиямиз коммунистик, -деб,
Миллатчилик қилган шовинистик, -деб,
Аввал аталарди босмачилик, -деб,
Эътиқод ўзгармас оз - кўпчилик, -деб,
Ёки адашибмиз, биз билмадик, -деб.
Ёки билганмизу қўрқар эдик, -деб,

Бир зумда ўзгарди, қолди раъйлари,
Мунофиқдир ўзбек “зиёли”лари.

Не бўлди бу ниқоб, ўзгарган билан?
Ташвиқоту-хитоб ўзгарган билан?
Хату-имло, китоб ўзгарган билан?
Қибла ўша, меҳроб ўзгарган билан!
Натижа шу, ҳисоб ўзгарган билан,
Савол ўша жавоб ўзгарган билан,
Амал ўша савоб ўзгарган билан,
Вақт ўзгарар, офтоб ўзгарган билан.

Ўзгармади зулми - жафойилари,
Виждони йўқ ўзбек “зиёли”лари.

Мустақил бўлишдан ким кўрди фойда?
Қиёс қилиб айтинг тафовут қайда?
Эски амалдорлар яшар саройда,
Сабаби ҳаммаси бадавлат - бойда.
Оддий халқ нон учун сарсон, ҳар жойда,
Қоринни ғами ҳеч битмас гадойда.
Подшонинг хаёли ердамас - ойда,
От изини босиш навбати тойда.

Энди мустақиллик даъвойилари,
Бесубутдир ўзбек “зиёли”лари.

Бошланди зулмлар аҳли имонга,
Қўли энди етган эди Қуръонга.
Дучор этиб уни турли бўҳтонга,
Қамай бошладилар яна зиндонга.
Масжидга бориш ҳам ёш намозхонга,
Мумкин эмас бўлди, қаранг замонга.
Даҳрий макр қилди кўп мусулмонга,
Ҳаёт яна қайтди келган томонга.

Иблис экан эргашган доҳийлари,
Имонсиздир ўзбек “зиёли”лари.

Даҳрийлик сиз учун лойиқроқ эди,
Уларку мантиққа яқинроқ эди.
Зулм қилишга ҳам “ҳақлироқ” эди,
“Даҳрийман десангиз” яхшироқ эди.
Бугунги ҳолат бир, тум-тароқ эди,
Мантиқу маънодан узоқроқ эди.
Аввал ким - кимлиги, аниқроқ эди,
Даҳрийлар сизлардан “тузукроқ” эди.

Зулму-залолатнинг давомийлари,
Малъун сизлар ўзбек “зиёли”лари!

Энди ғоя бўлди миллий мафкура,
Гўёки “бу афзал даҳрийдан кўра”.
Асли баб-баробар куфрдир жўра,
Шу ҳаёт йўлимиз қандаям “зўра”?
Оддий халқ билмайди сиёсий кўр-а?
Буни тушунади “зиёли тўра”.
Бўйнига бўйинбоғ таққандан сўра,
Шулар ижод қилган йўлда, “Мафкура”.

Бўлинглар охират сазойилари,
Эй, мустақилликнинг “зиёли”лари.

Кутиб адо бўлдику халқ бардоши,
Чиқмадику “мустақиллик қуёши”.
Ёрилди сал “ғиринг” деганни боши,
Турмаларда ётар ўғли-қардоши.
Окди оналарнинг қанча кўз ёши,
Ҳаром бўлди қанча одамнинг оши.
Отилди ҳар ёқдан маломат-тоши,
Ҳайрон бўлди юртни қарию - ёши.

Мангу азоб бўлгай жазойилари,
Ўзбекнинг имонсиз “зиёли”лари.

2008 йил, Можайск қамоқхонаси.

Просмотров: 1470 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 3.0/2
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей