Якшанба, 22.12.2024, 08:07
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2009 » Март » 24 » 'Эзгулик' жамияти фаолияти билан милиция шуғулланмоқда
23:52
'Эзгулик' жамияти фаолияти билан милиция шуғулланмоқда

'Эзгулик' жамияти фаолияти билан милиция шуғулланмоқда

 "Эзгулик" инсон ҳуқуқлари жамиятидан билдиришларича, жамият фаолияти билан жиноят қидирув бўлими шуғулланаётгани ҳақида огоҳлантирилганлар.

"Эзгулик" жамияти тарқатган хабарга кўра, 24 март куни жамиятнинг Тошкентдаги идорасига Тошкент шаҳар ва Шайҳонтоҳур милициялари, Чилонзор туман прокуратураси ходимлари боришган.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятининг раиси Васила Иноятова хонадонига Тошкентнинг Собир Раҳимов тумани милицияси жиноят қидирув бўлими ходимлари борганлар.

Прокуратура ходимлари ушбу ташриф сабабини Исроил фуқаросидан тушган ариза билан изоҳлаганлар.

Шунингдек, "Эзгулик" жамияти интернетда тарқатаётган хабарлардан бир неча киши норозилик билдириб, Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармасига мурожаат қилгани айтилган.

Инсон ҳуқуқлари жамияти раҳбарларининг 25 март куни милиция ва прокуратура идораларига бориши талаб қилинган.

Жамият фаоллари эса ушбу текширув сабабини "Эзгулик"нинг сўнгги пайтда эълон қилган милиция ходимларининг ноқонуний амаллари фош этилган ахбороти билан боғлайдилар.

"Жамият раҳбари Васила Иноятованинг таъкидлашича, бу сигнал куни кеча жамият эълон қилган "Миршаббошининг иқрорномаси: фош бўлган фитна" номли релизи, коррупцион доираларнинг манфаатига етган зарарга муносабатдир", дея хабар қилади "Эзгулик" жамияти.

Просмотров: 1479 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей