Жума, 26.04.2024, 19:25
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2009 » Март » 24 » Ирландия ўзбекларни қабул қилиши мумкин
23:35
Ирландия ўзбекларни қабул қилиши мумкин
Гуантанамодаги маҳкум
 
Ирландия ўзбекларни қабул қилиши мумкин
Uznews.20.03.09  – Ирландия Бош вазири Брайн Коэн ўзининг CNNга берган интервьюсида, унинг мамлакати Гунтанамо маҳкумларининг катта бир қисмини олишини билдирди. Халқаро Амнистия, улар орасида ўзбекистонлик Ойбек Жабборов ҳам бор дея ҳисобламоқда.

Шу ҳафтада Ирландия Бош вазири Брайн Коэн (Brian Cowen) АҚШга ташриф буюрди, бу ташриф давомида у Си-эн-эннинг «Situation Room» дастурига интервью берди.

Дастур журналисти Вулф Блитцер билан суҳбатда ирланд Бош вазири, унинг мамлакати, биринчилардан бўлиб АҚШнинг Гуантанамодаги базасида жойлашган турмани ёпишни ёқлаб чиққани, бир қанча махбусларни қабул қилишини билдирган.

Айнан қанча одамни, деган аниқлаштирувчи саволга Брайн Коэн: «биз пропорционал миқдорда, камроқ қисмини оламиз» дея жавоб берди.

Ирланд Бош вазири сўзларига кўра, унинг мамлакати Гуантанамо турмасини ёпишни ёқлаган, эндиликда эса у, турли сабабларга кўра уйларига қайта олишмайдиган махкумларни тақсимлашда АҚШга кўмаклашиши зарур.

Ирландия илгари террорчиликда айбланган одамларни қабул қиларкан, Коэн таъкидлайдики, ўз қарори учун бор жавобгарликни ўз зиммасига олади. Шунинг учун, улар ортидан кузатишади, айни пайтда террорчилик айби олиб ташланган шахсларгина қабул қилинади.

Нуфузли «Халқаро Амнистия» ҳуқуқ ҳимояси ташкилоти, Ўзбекистоннинг Наманган вилоятида туғилган 30-ёшли ўзбекистонлик Ойбек Жаббаровни тавсия қилиб, Ирландия ҳукуматини унга бошпана беришга ундамоқда.

2008 йилиёқ АҚШ ҳукумати Жабборовни озод қилиш ҳақида қарор чиқарган, унинг айбсизлиги ва террорсилик фаолиятида иштирок этмаганлигига ишонч ҳосил қилган эди.

Бироқ Жабборов ҳамон илгаригидек Гуантанамо панжаралари ортида қолмоқда, унинг Ўзбекистонга қайтиши мумкин эмас, чунки уни у ерда муқаррар қийноқлар, шафқатсиз муносабатлар кутади, шунингдек, хали бирорта давлат унга бошпана бериш истагини билдирмаган.

«Халқаро Амнистия»нинг Дублиндаги офиси вакили Uznews.net сўровига, улар Ойбек Жабборов масаласи юзасидан ирланд ҳукумати билан гаплашишда давом этишаётгани, ушбу мамлакатда у нормал ҳаётини йўлга қўйиши мумкинлигини билдирди.

Ойбек Жабборов, «Озодлик» радиосининг билдиришича, 2001 йили АҚШ ҳужуми пайтида Афғонистоннинг шимолида ушланган. У ўз оиласи билан 1999 йилдан буён Мозори шарифда яшаб келган, Ўзбекистон Исломий ҳаракатининг (ЎИҲ) аъзоларидан бири бўлган.

Бироқ, Жабборовнинг айтишича, у «айбсиз». www.rferl.orgда эълон қилинган, Жабборовнинг инглиз тилидаги мактубида унинг 2002 йилнинг июнидан буён Гуантанамода эканлиги айтилади.

«Бироқ мен айбсизман, менинг Гуантанамони тарк қилишга ҳаққим бор, бироқ мен қаерга бораман? Мен ватанимга, Ўзбекистонга қайта олмайман, чунки бу мен учун, менинг хотиним ва ўғилларим учун ҳавфсиз эмас».

Жабборовнинг айтишича, Гуантанамода унга нисбатан шафқатсиз муносабат ва қийноқлар қўлланилган, бироқ у АҚШ халқини унинг ҳукумати қилган хатолар учун айблашни истамайди. «Гарчи мен хамон шу ердалигимга қарамай менинг юрагимда нафрат йўқ», - дея ёзади Жабборов.

Озодликда у қишлоқ хўжалиги билан шуғулланишни, мева ва сабзовотлар етиштиришни ва ўз оиласи билан тинч осойишта яшашни орзу қилган. Гарчи хотини ва ўғилларини қаердан қидиришни билмайди, уларнинг кенжаси унинг йўқлигида туғилган.

Uznews.net
Просмотров: 1415 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей