Шанба, 27.04.2024, 01:53
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2009 » Март » 20

Медведев Обамадан умидвор

 20.03.2009 Россия президенти Дмитрий Медведев АҚШ президенти Барак Обама билан келаси ойга режалаштирилган учрашувда расмий Вашингтон билан муносабатлар моҳиятини тубдан қайта белгилашга умид билдирди.


Медведев 1 апрел куни Лондонда иш бошлайдиган катта йигирмалик саммити доирасида илк бор АҚШ президенти Барак Обама билан учрашади.

Вашингтон ва Москва ўртасидаги муносабатлар АҚШнинг шарқий Европада ракеталар ҳужумига қарши мудофаа тизимини ўрнатиш режаси ҳамда Россиянинг Грузияга бостириб бориши сабабли анча ёмонлашиб қолган эди.

Айни пайтда¸ Россия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков расмий Москва ўзаро муносабатлардаги совуқ даврнинг якун топганига ишонишини маълум қилди.

Просмотров: 1364 | Дата: 20.03.2009 | Рейтинг: 0.0/0

Ўзбекистон фуқароси қотилликда гумонланмоқда

20.03.2009 Россиянинг Пенза вилоятида Ўзбекистон фуқаросига қотиллик содир этганлик айби эълон қилинди.

2008 йил 22 май куни Пенза шаҳридаги кўприк остида пичоқлаб ўлдирган 37 яшар маҳаллий фуқаронинг жасади топилган эди.

РФ прокуратураси хузуридаги Тергов қўмитаси расмийларининг ахборот воситаларига маълум қилишича, ишлаш учун Пензага борган 24 яшар Ўзбекистон фуқароси ушбу қотилликни содир этганликда гумон қилинмоқда
Просмотров: 1319 | Дата: 20.03.2009 | Рейтинг: 0.0/0

Ўзбекистон катта фирибгарни Россияга топширди

20.03.2009 Ўзбекистон банклар билан муомалаларда фирибгарлик қилишда гумон қилинган шахсни Россияга экстрадиция қилди.


Маълум бўлишича, халқаро қидирувда бўлган Германия фуқароси Воҳид Ҳошимий ўтган йил ёз фаслида Ўзбекистон ҳудудида ҳибсга олинган.

Россия Бош прокуратураси тарқатган маълумотга кўра, Ҳошимий ва унинг шериклари қонунга зид равишда амалга оширган молиявий операциялар натижасида 30 миллион доллардан кўпроқ пулни ноқонуний ўзлаштиришга муваффақ бўлган.

Просмотров: 1429 | Дата: 20.03.2009 | Рейтинг: 0.0/0

Ўзбеклар ҳимоячиси Ганнушкина тақдирланди

20.03.2009 Инсон ҳуқуқлари мавзуидаги ҳужжатли филмлар намойиш этилувчи "Яхлит дунë" фестивалида дунëнинг 40 мамлакатидан олиб келинган 143 филм 8 кун мобайнида намойиш қилинди.

Фестивал Чехиянинг собиқ президенти Васлав Ҳавел ҳомийлигида ўтди.

Кинофестивалда демократик ғоялар¸ инсон ҳуқуқларини тарғиб қилувчи¸ мустабид ва тоталитар режим қиëфасини фош қилувчи фильмлар намойиш қилинди.
Просмотров: 1078 | Дата: 20.03.2009 | Рейтинг: 0.0/0

Ҳимоячилар хайрияга муҳтож

Ўзбекистон ичкарисида қолган саноқли ҳуқуқ фаоллари¸ ўтказаëтган норозилик тадбирлари учун ҳеч кимдан пул олмасликларини айтадилар.

Садриддин 19.03.2009
Просмотров: 1069 | Дата: 20.03.2009 | Рейтинг: 0.0/0

Журналист иши терговга ўтди

22 феврал куни Тошкентдаги уйида қамоққа олиниб¸ Самарқандга олиб кетилган журналист ва ҳуқуқ фаоли Дилмурод Саййиднинг ҳибсдаги аҳволи ҳақда унинг адвокати бир гапни¸ ҳамкасблари эса бошқа гапни айтмоқдалар.

Садриддин 20.03.2009
Просмотров: 961 | Дата: 20.03.2009 | Рейтинг: 0.0/0

Обама Эронга янги мужда йўллади

 

Барак Обама¸ 20 март кунги видеомурожаати билан Эрон раҳбарияти билан бевосита мулоқот қилиш ҳақда кўпдан гапириб келган ваъдасини амалга оширишга киришди.

20.03.2009
Просмотров: 1070 | Дата: 20.03.2009 | Рейтинг: 0.0/0

Саиджаҳон Равоний: РУХИМ ЎСДИ ЕТАРЛИ.
***
ЮНЕСКО карори билан 21 март Халкаро Шеърият куни деб, эълон килинганлигининг 10 йиллиги, хамда Наврўзи-олам байрами муносабати билан, барча шоир ва шоиртабиат дўстларимни ушбу кўш байрам билан чин юракдан табриклайман! Фурсатни жоиз деб топиб, бир катор янги машкларимни эътиборларингизга хавола этаман.
-------------------------------------------
ЮРАЙ ГУЗАРЛАРИНГДА

Керак эмас менга шон,
Керак эмас бойлик хам,
Керак эмас, хатто, жон,
Бошим бўлса ёвга хам.
Просмотров: 1642 | Дата: 19.03.2009 | Рейтинг: 0.0/0

Copyright MyCorp © 2024
Архив записей