Пайшанба, 25.04.2024, 19:58
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2009 » Март » 20 » Ўзбеклар ҳимоячиси Ганнушкина тақдирланди
16:38
Ўзбеклар ҳимоячиси Ганнушкина тақдирланди

Ўзбеклар ҳимоячиси Ганнушкина тақдирланди

20.03.2009 Инсон ҳуқуқлари мавзуидаги ҳужжатли филмлар намойиш этилувчи "Яхлит дунë" фестивалида дунëнинг 40 мамлакатидан олиб келинган 143 филм 8 кун мобайнида намойиш қилинди.

Фестивал Чехиянинг собиқ президенти Васлав Ҳавел ҳомийлигида ўтди.

Кинофестивалда демократик ғоялар¸ инсон ҳуқуқларини тарғиб қилувчи¸ мустабид ва тоталитар режим қиëфасини фош қилувчи фильмлар намойиш қилинди.

"Фалокатдаги одамлар" нодавлат ташкилоти фестивалнинг асосий ташкилотчиларидан. Айни ташкилот “Одамдан одамга” (Homo Homini) деган мукофотни таъсис қилди.

Бу мукофот тоталитар режимлар босқиси остида қолганларга ëрдам қўлини чўзганларга берилади.

Бу йилги мукофот россиялик инсон ҳуқуқлари фаоли Светлана Ганнушкинага берилди.

Светлана Ганнушкина марказий осиëлик мигрантларга кўрсатган ëрдами учун бу мукофот билан тақдирланди.

Бу мукофотни бериш билан "Фалокатдаги одамлар" ташкилоти ирқчилик¸ шовинизм¸ ксенофобия кайфиятларининг Россияда кучайганига халқаро жамоатчилик эътиборини тортишни мақсад қилган.

Мукофотни олаëтиб Ганнушкина¸ биз оддий кишиларнинг сиëсатчилардан кўра кўпроқ тил топиша билишини исбот қила олдик¸ дея таъкидлади
Просмотров: 1078 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей