Душанба, 12.04.2021, 22:08
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2009 » Март » 20 » Саиджаҳон Равоний: РУХИМ ЎСДИ ЕТАРЛИ
23:57
Саиджаҳон Равоний: РУХИМ ЎСДИ ЕТАРЛИ
Саиджаҳон Равоний: РУХИМ ЎСДИ ЕТАРЛИ.
***
ЮНЕСКО карори билан 21 март Халкаро Шеърият куни деб, эълон килинганлигининг 10 йиллиги, хамда Наврўзи-олам байрами муносабати билан, барча шоир ва шоиртабиат дўстларимни ушбу кўш байрам билан чин юракдан табриклайман! Фурсатни жоиз деб топиб, бир катор янги машкларимни эътиборларингизга хавола этаман.
-------------------------------------------
ЮРАЙ ГУЗАРЛАРИНГДА

Керак эмас менга шон,
Керак эмас бойлик хам,
Керак эмас, хатто, жон,
Бошим бўлса ёвга хам.

Кўлларим кишанланган,
Хар ён минг жабрдида.
Байрамлар нишонланган
Факат бир шахс олдида.

Ёнар багрим оловда,
Хуфия огу зорим,
Нуридидам гаровда,
Назоратда рўзгорим.

Миршаблар кутар буйрук
Емок учун бошимни,
Хорижда баъзи куйрук
Енгилатар тошимни.

Кимларгадир оз экан
Шунча огу тотганим,
Курук чўпдай озиган
Зиндонларда ётганим.

Кимнидир, юрсам тетик,
Кўргани хам кўзи йўк,
Мени чикмас деб тирик,
Юрган экан кўнгли тўк.

Одамлар нега бундай,
Дилхуш тинглаб сўзингни,
Шай турарлар кўзгундай
Чўкигани кўзингни.

Колдим лекин ўрганиб,
Ганимларга хатарли, 
Куйиб, ёниб, ўртаниб,
Рухим ўсди етарли.

Килурман сабру бардош,
Коним бўлсин хох окин,
Окизмам катра кўз ёш,
Кўрсатмайман тиш окин.

Факат, жон Андижоним,
Сокин сахарларингда,
То мавжуд танда жоним,
Юрай гузарларингда!
***
ФОЖИА ВА ОКИБАТЛАР

Икки йигит тўйда айтишиб колди,
Бири бирдан бирин жагига солди.

Келмай бўш униси, кувукка тепди,
Буниси, онасин... бир нима дебди.

Дўстлари уларни кўйди ажратиб,
Бирин лек бўлмади сира тўхтатиб:

Онамдан келди деб, пичок чикариб,
Сўкинганни кўйди корнини ёриб.

Сўйилган, калтираб, шу жойда ўлди,
Ўйин-кулгу тўхтаб, тўй аза бўлди.

Пичокбозни ушлаб кетди мелиса,
Подволда уни хам тепишди роса!

Сўнг, олиб боришда тергов ишини
Хибсга олишди ўттиз кишини.

В эс хе * бу – нима, улар билдилар,
Ажратиб кўйганлар тавба килдилар.

Ўтти кейин, хуллас, узок махкама,
Ёзилди хилма-хил эътирознома.

Бир томон “котилни отиб бер” дерди,
Бунинг учун, хатто, поралар берди.

Иккинчи томон хам аямади кўк *,
Хукм чикди охир ўн саккизта* срўк *.

Бўлди икков томон норози жуда,
Лек хукм бари-бир колди кучида.

Хаммаёк тинчиди, охир окибат
Волидага икки бўлди мусибат:

Бири хориб дачка* ташиди йиллаб,
Бошкаси хар кеча чикади йиглаб.

Энди, ўглон, ўйла, урушди-ю ким,
Кимга фойда, кимга ўкилди хукм?     
***
РУБОИЙЛАР:

Буюклар сафида турмокчимасмен,
Танилиб ё даврон сурмокчимасмен,
Лек максад олишдин кўлимга калам –
Зугумга хар ён жим юрмокчимасмен.
***
Гул бўлсанг – узишга шайдурлар сени,
Гўл бўлсанг – эзишга шайдурлар сени.
Хох уриб хайдагил, хох юргил йирок,
Пул бўлсанг – сезишга шайдурлар сени.
***
Сўзимни, эй ёрон, нотўгри укма,
Хар кайга бебоис бошингни сукма.
Кувонма мулк ё зар келса гоибдин,
Бўлгай факат текин копконда лукма.
***
Хар нарсанинг бордир чеки, паёни,
Хар нарсанинг бордир олд, орка, ёни.
Хар кайда, хар ишда меъёр бил, ёрон,
Айникса, кўп сўзнинг кўпдур зиёни.
***
Зиндонда ўтди кўп кора нон базмим,
Каламдин йўк асло таъмага жазмим –
Кутмадим ва кутмам ижод учун хак,
Лукмага, э, маддох, зор эмас назмим!
***
Олтин эмас, аён, хар бир нарса хам –
Кўзни олиб чунон гар товланса хам.
Кил англаб иш, зеро, чикмас ёкут, лаъл –
Хар ерда хох улкан чох ковланса хам. 
*** 
Сайловлар ўтар-эй бизда ажойиб,
Аввалдан аён ким бўлади голиб.
Лек номзод берар-эй элга ваъдалар,
Хидди-ки бажаргай саланиб олиб.
***
Ким чикса вайсаки шахс ила йўлга,
Ким ўзин топширса бетайин кўлга,
Хеч хайрон бўлмасин, охир-окибат,
Кул килиб сотса хам, олбориб чўлга.
***
Дўстинг юз ўгирса, сапчима харгиз,
Бу хол не рўй берди, фалсафа юргиз:
Билмадинг ё дўстни танлашни ўзинг,
Янглишган ё сенда ёронинг азиз!
***
ТУЮКЛАР:

Суяр эл ўглонни биланон кирк иш,
Ялковнинг кув иши барока киркиш.
Тўкин ва сочин ёз ёкимли чунон,
Ташвишлидур илло яхли факир киш.
***
Дўстга бир куйиб кўп, хеч ёколмадим,
Кўнглига тийра хеч шам ёколмадим,
Жанга кирдик бирга, ташлаб кочди лек
Билмай, тирик колдим ва ё колмадим.
***
Жиэмлар* ичра на, эл билмай ўтар
Ки махкум беш туман жазони ўтар.
Айбсиз солих хам тушгай бу ерга,
Илло кўп махкумнинг ўзидан ўтар.
***
Бизда хеч хурият бўлмас экан-да,
Бўлмаган каби хеч япрок тиканда.
Бўлдиям аранг бир Дилмурод амнис,
Адошин* хибси лек бўлмади канда!
***
Кўриб хар зулмни, кайнаб тошурсен,
Козиларга нукул арзлар тошурсен,
Равоний, зог зогнинг чўкимас кўзин,
Зулмни назм ила отиб тош, ур сен!
***
АНДИЖОН,
20 март 2009 йил.
- - - - -
* белгили сўзлар маъноси:
В эс хе – ВСХ, вактинча саклаш хонаси.
Кўк – доллар маъносида.
Ўн саккизта – 18 йил, аристонлар лугатидан.
Срўк – русча “срок” сўзидан, жазо муддати, аристонлар лугатидан.
Дачка – русча “передача” сўзидан, аристонларга уйидан келувчи кўшимча овкат ва нарсалар, аристонлар лугатидан.
Жиэмлар – ЖИЭМлар, жазони ижро этувчи маассасалар, колониялар.
Адошин – Дилмурод Мухитдинов билан Дилмурод Саидов адашлиги назарда тутилган.
----------------
П.С: Бириктирилган файлда мазкур матн узбекча кирилчада.
Хурмат ила Саиджахон
Просмотров: 1535 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2021
Архив записей