Жума, 29.03.2024, 07:11
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2009 » Март » 20 » Журналист иши терговга ўтди
16:13
Журналист иши терговга ўтди

Журналист иши терговга ўтди

22 феврал куни Тошкентдаги уйида қамоққа олиниб¸ Самарқандга олиб кетилган журналист ва ҳуқуқ фаоли Дилмурод Саййиднинг ҳибсдаги аҳволи ҳақда унинг адвокати бир гапни¸ ҳамкасблари эса¸ бошқа гапни айтмоқдалар.

Садриддин 20.03.2009

Товламачиликда гумонланиб¸ бундан бир ой аввал қамоққа олинган ўзбекистонлик журналист ва ҳуқуқ фаоли Дилмурод Саййид устидан Самарқанд вилоят прокуратураси тергов-суриштирув ўтказмоқда.

22 мартда ўзбекистонлик журналист ва инсон ҳуқуқи ҳимоячиси Дилмурод Сайииднинг қўлга олинганига бир ой бўлади. Лекин унга нисбатан қўзғатилган жиноий иш бўйича тергов суриштирувлари ниҳоясига етаëтган ҳафтанинг душанба куни бошланди.

Адвокат Ҳасан Маҳбубовнинг айтишича, чоршанба куни Дилмурод Саййид жабрланувчи Аслиддин Ўринбоев билан юзма-юз учраштирилган ва Аслиддин Ўринбоевнинг кўрсатмалари Дилмурод Саййид фойдасига анча енгиллик бўлган.

- Aслиддин “Мендан айнан бу пул сўрамаган. Мендан Марғуба сўраган. Лекин Дилмурод аканинг ҳатти-ҳаракатларидан унинг ҳам пул сўраëтганини сезганман” деб айтди. Учрашган пайтда Дилмурод аканинг оғзидан пул деган гап чиқмади¸ деяпти¸ дейди Ҳасан Маҳбубов.

Самарқандлик Марғуба Жўраева фермер Аслиддин Ўринбоевдан пора олаётган пайтда қўлга олинган эди. Марғуба Жўраева биринчи кўрсатмасида бу пулни гўёки Дилмурод Саййид кўрсатмаси билан олганлигини айтган ва бу гап Дилмурод Саййиднинг қўлга олинишига сабаб бўлган эди. Лекин кейинги юзма-юз учрашувда Марғуба Жўраева бу кўрсатмасидан воз кечган эди.

- Юзлаштиришган пайтда у гапидан қайтган. Ўзининг ҳаракати билан айтмоқчики¸ “мен ëлғон гапирганман. Дилмурод аканинг исмини айтганим учун Аслиддин менга пул беришга рози бўлиб қолган”. Ҳозир уклон фирибгарликка кетаяпти¸ дейди адвокат Ҳасан Маҳбубов.

Унинг сўзларига кўра¸ Дилмурод Саййиднинг қамоқдаги аҳволи яхши. Ўзини тетик тутяпти. Унинг олдига адвокатларнинг эркин киришига имкон берилган.

- Шароитлари яхши. Ҳеч ким тазйиқ ўтказаëтгани йўқ. Ҳеч ким ураëтгани йўқ. 10 марталаб кирсак ҳам¸ рухсат бераяпти¸ дейди Ҳасан Маҳбубов.

Лекин Самарқанддаги ҳибсхонага бориб¸ журналист билан бевосита учрашган инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш “Эзгулик” жамияти фаоли Абдураҳмон Ташановнинг “Озодлик овози” интернет сайтига билдиришича, Дилмурод Саййиднинг қамоқдаги аҳволи яхши эмас.

"У анча озиб қолган ва хаста кўринади" деган Ташанов¸ ҳуқуқ ҳимоячилари Дилмурод Саййидга нисбатан эҳтиёт чорасини ўзгартириш ҳақида Самарқанд вилояти прокуратурасига яна мурожаат қилиб¸ айтилган маблағни гаров эвазига тўлашга тайёр эканликларини билдирганлар.

48 ёшли ўзбек журналисти Дилмурод Саййид 2005 йилда “Адвокат” газетасида Ўзбекистондаги ижтимоий муаммолар ҳақидаги “Йўқ ҳақидаги бадиҳа”сидан сўнг, ишдан ҳайдалган, газета эса ёпиб қўйилган эди.

Сўнгра у мустақил интернет нашрларига мақолалар ёзди ҳамда “Эзгулик” жамиятида инсон ҳуқуқи ҳимоячиси сифатида фаолият олиб борди. Шу йилнинг 22 февралида товламачиликда айбланиб қўлга олинди.

Айни пайтда¸ яна бир журналист - андижонлик 67 яшар Кушодбек Усмонов шу ҳафта Асака шаҳар суди ҳукми билан безориликда айбланиб¸ олти ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Кушодбек Усмонов маҳаллий нашрларда узоқ йил ишлаган журналист ва бир неча китоблар муаллифи ҳамдир. Журналистнинг адвокати ва яқинлари маҳкама жараёнида унинг айблари тасдиқланмаганини билдиришди
Просмотров: 957 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей