Ўзбекистон катта фирибгарни Россияга топширди
20.03.2009 Ўзбекистон банклар билан муомалаларда фирибгарлик қилишда гумон қилинган шахсни Россияга экстрадиция қилди.
Маълум
бўлишича, халқаро қидирувда бўлган Германия фуқароси Воҳид Ҳошимий
ўтган йил ёз фаслида Ўзбекистон ҳудудида ҳибсга олинган.
Россия
Бош прокуратураси тарқатган маълумотга кўра, Ҳошимий ва унинг шериклари
қонунга зид равишда амалга оширган молиявий операциялар натижасида 30
миллион доллардан кўпроқ пулни ноқонуний ўзлаштиришга муваффақ бўлган.
|