Пайшанба, 28.03.2024, 12:18
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2009 » Январ » 05
ЎЗБЕКИСТОН  ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ АССОЦИАЦИЯСИ                                                                                                    
                                                        ХАБАРНОМАСИ.
           
                                   Пахтакор туманидаги норозилик акцияси.
     Кеча 3-январ куни эрталаб соат 8,30 атрофида  Пахтакор туманига карашли Чаманзор кишлок фукаролар йигини биноси олдида   шу кишлок ахолисидан 30 га якин аёллар норозилик акцияси утказишди.Бироз вакт утгач купайишиб 50 тагача етди. Бу норозилик акциясининг утказилишига асосий сабаб электор энергияси тармокларидаги мунтазам ,тартибсиз узилишлар ва газ таъминотидаги муаммолар булди..Кишлок ахолиси бартараф этилиши долзарб булган бу муаммолар тугрисида туман хокими Э.Солиевга, туман газ таъминоти ва электор тармоклари таъминотига 2008 йилнинг 21 ноябр куни 64 киши имзолаган шикоят аризаси билан мурожоат этишган эди.
Просмотров: 1041 | Дата: 05.01.2009 | Рейтинг: 0.0/0

Акмал Саидовнинг сиёсий бўҳтони

Абдужалил Бойматов,
Ўзбекистон Инсон Хуқуқлари Жамияти секретариатининг аьзоси, Ирландия.

2008 йилнинг 11 декабрида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон Ҳуқуқлари Кенгашининг 3 сессиясида (Human Rights Council,Third Universal Periodic Review) кенгаш қатнашчиларинг Ўзбекистонда болалар меҳнати бўйича берган саволларига Ўзбекистон ҳукуматининг позициясини билдириб Акмал Саидов шундай деди:  “Ўзбекистонда ялпи пахта нодовлат секторида етиштирилади. Бу ялпи пахта хусусий секторда етиштирилади.  Шу сабабли Ўзбекистон ҳукуматининг болалар меҳнатига ҳеч қандай алоқаси йўқ”.  Ана холос. Агар Акмал Саидовнинг бу гапини Ўзбекистон халқи эшитса, мен каби дарҳол бу фермерларга нисбатан бўхтонку деб юборади.

Просмотров: 941 | Дата: 04.01.2009 | Рейтинг: 0.0/0

ЎЗБЕК ХАЛҚИНИНГ БУЮК ХОФИЗИ
Дадахон ака Хасанов билан боғлиқ бўлаётган гап-сўзларни кузатиб, бефарқ туришни ўзимга эп кўролмай, ушбу мактубни жамоага йўллашни жоиз топдим.

Илгари, шу ишларга муносабат тариқасида, В.Висоцкийнинг “Мен ёмон кўраман” қўшиғини таржима қилиб, жўнатган эдим. Буюк ижодкорнинг бу ажоиб қўшиғининг мазмунини чақишиб, хотинларга мос шармандали бу можарони бас қилишади, деб ўйлагандим. Лекин мен янглишибман.
Просмотров: 1067 | Дата: 04.01.2009 | Рейтинг: 0.0/0

Исроил пиёда қўшинларини Ғазога киритди

04.01.2009
Ҳамас жангариларининг Исроил ҳудудини ракетадан ўққа тутишини тўхтатиш мақсадида бир ҳафта давом этган ҳаво зарбаларидан сўнг, Исроил ҳукумати шанба куни тунда ўз танк ва пиёда қўшинларини Ғазога киритди.

Олинган сўнгги маълумотларга кўра, яҳудий аскарлар Ғазо шаҳрини қуршовга олган.

Маълум бўлишича, дастлабки тўқнашувларда саккиз нафар фаластинлик нобуд бўлган. Шу билан сўнгги ҳафта давомида Исроил ҳужуми оқибатида нобуд бўлган фаластинлик фуқаролар сони 450 нафарга етди.

Айни пайтда Исроил ҳукумати тунда Ҳамас аъзолари билан рўй берган тўқнашувларда 30га яқин ҳарбий тан жароҳати олганини билдирди.
Просмотров: 787 | Дата: 04.01.2009 | Рейтинг: 0.0/0

ЕИ Россия ва Украинани огоҳлантирди

04.01.2009 ЕИ агар Москва ва Киев ўртасидаги газ можароси келажакда ҳам давом этаверса, ўз таъминоти учун мўлжалланган газни ушбу давлатлардан четлаб ўтувчи қувурлар орқали олиши тўғрисида огоҳлантирди.

ЕИ раислик ваколатларини қабул қилиб олган Чехия расмийларига кўра, ЕИ Норд стреам ва Жанубий стреам газ қувурларини ётқизиш ишларини тезлаштиришга тайёр. Мазкур лойиҳада Россия газини Украина орқали эмас, балки бошқа давлатлар ҳудуди орқали Европага транзит қилиш назарда тутилган.

ЕИ Набукко лойиҳасини ҳам тезлатишга тайёр эканини билдирмоқда.

Украина газ учун қарзини вақтида тўлай ололмагани туфайли Россия 1 январдан бошлаб бу давлатга газ етказиб беришни тўхтатиб қўйган эди
Просмотров: 842 | Дата: 04.01.2009 | Рейтинг: 0.0/0

Шерали концерт берди

Хўжандлик мухлислар ҳофиз Шерали Жўраевнинг концертига кириш учун 45 долларни аямадилар.

Просмотров: 1616 | Дата: 04.01.2009 | Рейтинг: 0.0/0

Туркманистонда ўзгаришлар кутилаяпти

Туркманистондаги сиёсий аҳвол Сапармурод Ниёзов давридагидан кескин фарқ қилмаса, кузатувчилар ушбу мамлакатда айрим ижобий ўзгаришлар кузатилаётганини эътироф этадилар.

Просмотров: 763 | Дата: 04.01.2009 | Рейтинг: 0.0/0

Copyright MyCorp © 2024
Архив записей