|
Главная » 2009 » Январ » 5 » ЕИ Россия ва Украинани огоҳлантирди
22:18 ЕИ Россия ва Украинани огоҳлантирди |
ЕИ Россия ва Украинани огоҳлантирди
04.01.2009
ЕИ
агар Москва ва Киев ўртасидаги газ можароси келажакда ҳам давом
этаверса, ўз таъминоти учун мўлжалланган газни ушбу давлатлардан четлаб
ўтувчи қувурлар орқали олиши тўғрисида огоҳлантирди.
ЕИ раислик
ваколатларини қабул қилиб олган Чехия расмийларига кўра, ЕИ Норд стреам
ва Жанубий стреам газ қувурларини ётқизиш ишларини тезлаштиришга тайёр.
Мазкур лойиҳада Россия газини Украина орқали эмас, балки бошқа
давлатлар ҳудуди орқали Европага транзит қилиш назарда тутилган.
ЕИ Набукко лойиҳасини ҳам тезлатишга тайёр эканини билдирмоқда.
Украина
газ учун қарзини вақтида тўлай ололмагани туфайли Россия 1 январдан
бошлаб бу давлатга газ етказиб беришни тўхтатиб қўйган эди
|
Просмотров: 871 |
Добавил: himoyachi
| Рейтинг: 0.0/0 |
|
|
Copyright MyCorp © 2025 |
|
|
|