Жума, 26.04.2024, 07:06
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2009 » Январ » 5 » ЎЗБЕКИСТОН ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ АССОЦИАЦИЯСИ ХАБАРНОМАСИ
12:56
ЎЗБЕКИСТОН ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ АССОЦИАЦИЯСИ ХАБАРНОМАСИ
ЎЗБЕКИСТОН  ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ АССОЦИАЦИЯСИ                                                                                                    
                                                        ХАБАРНОМАСИ.
           
                                   Пахтакор туманидаги норозилик акцияси.
     Кеча 3-январ куни эрталаб соат 8,30 атрофида  Пахтакор туманига карашли Чаманзор кишлок фукаролар йигини биноси олдида   шу кишлок ахолисидан 30 га якин аёллар норозилик акцияси утказишди.Бироз вакт утгач купайишиб 50 тагача етди. Бу норозилик акциясининг утказилишига асосий сабаб электор энергияси тармокларидаги мунтазам ,тартибсиз узилишлар ва газ таъминотидаги муаммолар булди..Кишлок ахолиси бартараф этилиши долзарб булган бу муаммолар тугрисида туман хокими Э.Солиевга, туман газ таъминоти ва электор тармоклари таъминотига 2008 йилнинг 21 ноябр куни 64 киши имзолаган шикоят аризаси билан мурожоат этишган эди.  Орадан 9 кун утгач 30 ноябр куни электор энергияси тармоклари туман булими бошлиги Жамол Ахмедов келиб кишлок ахолиси, Чаманзор кишлок фукаролар йигини раиси Т.Солиев ва оксоколлари иштирокида йигилиш утказди Йигилишда иштирок этганларга. бошлик  барча  муаммолар карздорлик хисобига келиб чикаётганлиги,  агар  декабр ойи учун олдиндан хар бир оила  10.000 сумдан накт пул туласа бу муаммолар бартараф этилишини айтди.  Шусиз хам боши карздан чикмаётган, чирок учишидан юрагини олдириб куйган ахоли узга нажот тополмагач бунга хам рози булди. Кариздорлиги бор йуклигидан катий назар хар бир уйдан 10.000 сумдан накт пул йигиб олиниб кишлок буйича карайиб 5.000000 дан ортикрок пул декабр ойи учун  олдиндан тулов килинди ва тулов  квтанцияси бериб кетишди.Шундан сунг декабр ойининг бошларида  ростдан хам чироклар кун давомида  10-12 соат ёниб турди. Ахоли шунга хам хурсанд эди.Бирок 17 декабрдан бошлаб электор токининг берилиши  илгаригидек кун буйи 5-7 соатга тушиб колди. Ахолига электор токи кун буйи ёниб туришини ваъда килган “тилла балик” думуни хам курсатмай куйди.  Кишлок ахли яна туман хокимлигига декабр ойи  электор энергияси учун олдиндан тулов килиб хам электор энергияси ололмаётганлиги тугрисида билдириш хати ёзиб ташлади. Афсуски бу сафар туман хокими Э.Солиев пинагини хам бузмади.  Хайрият байрам кунлари 31- декабр ва 1-январда инсоф килишди. Чироклар чараклаб турди. Хали байрам кайфиятида юрган одамларнинг кайфияти яна бузулди., 2 январ кундуз соат 16 да учирилган чироклар кайтиб ёнмади. 2008 йилнинг сентябр ойидан бошланган бу асаббузарликлар айнан электор энергиясига эхтиёж бор пайтда учирилиб (одамлар овкатланаётганда, телевизор куриб дам олаётганда ), ётишга тайёрланаётган пайт соат 22,30да 23 да ёнишлари  нихоят   одамларнинг сабр косасини тулдирди ва норозилик акцияси утказишга мажбур булдилар.Кечагина мехнатдан бушаган мехнаткаш халк хакли эътироз билдиришди.”Пахтани чопик килсак,ягана килсак, чиканка килсак,пахта терсак. Бизнинг хам дам олишга хаккимиз борми?  Бизнинг кишлок ахолисининг хам хакки борми одамга ухшаб иссиккина уйда, кайнок чой ичиб иссик овкат еб, болалари билан телевизор куриб дам олиб утиришларига? Болаларимизнинг бошка болалардан нимаси кам?Билим олишлари керакку? Китоб укишолмаса, даср килишолмаса,оддий уйдаги телевизорда киноларни куролмаса? Кандай билим олади дейсиз?” –каби саволларни калаштириб ташлади Дилором Рахматуллаева.  норозилик акцияси утказаётган ахоли билан музокора олиб бориш учун келган туман хокимининг муовини Бахтиёр Норжигитовга. Муовин “Бажарамиз”дан нарига утмади. Мулокотга келган электор тармоклари бошлиги Ж.Ахмедов бу сафар бошкача сайраб берди. Бу муаммоларга чек куяолмаслигини, чунки бутун республика буйича “агроличения” килиш тугрисида буйрук борлигини, вилоят электор тармоклари бошлигига сузи утмаслигини айтди. Ахоли уртасида яна норозилик кайфияти юзага кела бошлади. Буни сезган хоким муовини Б.Норжигитов кишлок фукаролар йигини раиси Т.Солиев ва Ж.Ахмедовлар ахоли билан келишиб электор токининг учиб ёнишини график асосида белгилаб кун давомида керакли пайтда 12 соат электор энергияси берилишига келишдилар.Вилоят электор тармоклари бошлиги билан келишишни туман хокимининг муовини Б.Норжигитов уз зиммасига олди.
                    

 Саида Курбон.
Ўзбекистон Ҳуқуқ Ҳимоячилари Ассоциацияси
Жиззах вилоят бўлими раиси
                                                                                                                                        
                                                                                       04.01.2009 йил.
Просмотров: 1044 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей