Якшанба, 19.09.2021, 08:31
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2009 » Январ » 5 » ЎЗБЕК ХАЛҚИНИНГ БУЮК ХОФИЗИ
22:34
ЎЗБЕК ХАЛҚИНИНГ БУЮК ХОФИЗИ
ЎЗБЕК ХАЛҚИНИНГ БУЮК ХОФИЗИ
Дадахон ака Хасанов билан боғлиқ бўлаётган гап-сўзларни кузатиб, бефарқ туришни ўзимга эп кўролмай, ушбу мактубни жамоага йўллашни жоиз топдим.

Илгари, шу ишларга муносабат тариқасида, В.Висоцкийнинг “Мен ёмон кўраман” қўшиғини таржима қилиб, жўнатган эдим. Буюк ижодкорнинг бу ажоиб қўшиғининг мазмунини чақишиб, хотинларга мос шармандали бу можарони бас қилишади, деб ўйлагандим. Лекин мен янглишибман.

Дадахон аканинг номидан тарқалаётган “Раҳматнома” каби андишасиз жавобларни, хофизимиз ўзи ёзяптими, ё бошқа ёмон бир одам ёзяптими, мен аниқлай олмадим. Агар Дадахон ака ўзи ёзаётган бўлсалар, мен уларга: Дадахон ака, қўйинг, бу сизга ярашмайди, дейман. Бошқа биров ёзаётган бўлса, унга қўйидагиларни айтаман:

1991 йили бир иш билан Олтинкўл туманига борган эдим. Бир капитан, участка нозирида  ишим бор эди. Унинг идорасига борган хам эдим-ки, у мен билан тезда кўришди-ю, хозир келаман деб, учиб чиқиб кетди. Ўшанда унинг кўлаги оппоқ, шими текиз дазмолланган, қора туфлиси ярақларди.

Лекин у тезда қайтмасдан, бир соатдан ўтганда кайтди. Бир кўлида пақир, бир қўлида 20 литрли канистра, Боя оппоқ кўйлаги энди ҳамма ёғи мазут, саларка, шимлари кир, турпоқ эди. У билан бирга 35-40 ёшлардаги бир аёл ва бир нечта одамлар келишди. Аёлнинг кўзларидан гоҳ тиниб, гоҳ юм-юм кўз ёш қуйиларди. Унинг хам кўлаклари саларкадан жиққа хўл эди. Холбуки, бу аёл, оғир турмуш шароитидан жонидан тўйиб, ўзига ўт қўймоқчи бўлган экан.

Мелиционер кабинетида бу аёлга ялиниб, “Жон опа, энди бундай қилманг, мениям бола-чақам бор. Дадахон Хасановнинг ашулласини эшитмаганмисиз, жон опа? Энди бундай қилманг, ким сизга бир нарса деса, тўғри мени олдимга келинг, туғилганига пушаймон едираман” деган эди.

Аёлнинг тракторчи эри, тавбасига таяниб, ҳеч қачон аёлига қўпол муомила қилмаслиги хақида тушунтириш хатини ёзиб бериб, кетишганларидан сўнг, милиционер, Худога шукур-эй, деди. У чинакамига бахтли эди. Пакир билан канистрани хар эхтимолга, ўзининг химояси учун, шекилли, олиб колганди. Айтишича, бир неча кун аввал бошқа колхозда бир аёл ўзига ўт қўйгани учун участковой ишдан хайдалган экан.

Мен ўшанда Дадахон акакнинг, долзарб муаммони кўтариб чиқиб, жамиятда туб ўзгариш хосил қила олган истеътодига, жасоратига ва инсонпарварлигига тасанно айтган эдим.

Мухолифатчи ва хуқуқ химоячилар, биз ўзимиз шунга ўхшаш бирор иш қила олганмизми?! Аввал ўйлайлик, кейин сўйлайлик! 

Бугун Дадахон акани тузоққа тушуришиб, шундай жирканч ғалвага бошини киритиб қўйган пасткашларга, мен ўз нафратимни изхор қиламан. Сайтларда “Мен адашган эканман” сарлавха остида мутлақо тахрирсиз қўйилган интервьюнинг мохиятини даставвал тўла тушинмаган холда, бир оз танқидий фикр билдирган бўлсам-да, Дадахон ака тарихий шахс эканлигини эътироф этганман.

Хозир хам айтаман: Сиёсатда етук номоянда бўлмасалар хам, Дадахон ака Хасанов буюк хофиз! Ўзбек халқининг эъзози ва ардоғига минг карра муносиб, буюк хофиз!

Дадахон ака, олдингизга борсам, бир учрашиб, сухбатлашсак, қаршимасмисиз?   

Саиджаҳон Зайнабитдинов.
Андижон. 
saidjahon54@mail.ru
Просмотров: 993 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2021
Архив записей