
Суратда: (чапдан) Жаҳонгир Маматов, Мўътабар Тожибоева ва Бобур Маликов.
(Туронзамин). АҚШ Давлат департаменти томонидан аёлнинг алоҳида жасорати учун бериладиган мукофотга лойиқ деб топилган Мўътабар Тожибоева расмий учрашувларини якунлади.
У Парижга жўнаб кетиши олдидан АҚШда яшаётган ўзбек ватандошлари билан учрашувлар ўтказди.
Жумладан, у Демократик Ўзбекистон Конгреси раиси Жаҳонгир Маматовнинг ҳам меҳмони бўлди.
Суҳбатда Ўзбекистоннинг АҚШдаги биринчи элчиси бўлган Бобур Маликов ҳам оиласи билан қатнашиб, Мўътабар Тожибоевани қутлашди.