Сешанба, 13.04.2021, 00:06
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2009 » Март » 14 » Жорж Бушга туфлисини ирғитган ироқлик журналист 3 йиллик қамоқ жазосига ҳукм этилган
12:15
Жорж Бушга туфлисини ирғитган ироқлик журналист 3 йиллик қамоқ жазосига ҳукм этилган

Ироқлик туфли ирғитувчи ҳукм этилди

АҚШ собиқ Президенти Жорж Бушга туфлисини ирғитгани учун араб дунёсида қаҳрамон сифатида кўрилган ироқлик журналист 3 йиллик қамоқ жазосига ҳукм этилган.

Ироқ пойтахти Бағдодда қайта очилган маҳкама ишида журналист Мунтадар аз-Заидий, "Менинг хатти-ҳаракатим ҳар қандай ироқликники каби табиий эди," деб ўзининг гуноҳсиз эканини айтган.

Журналист расмий сафарда бўлган хорижий давлат раҳбарини ҳақорат қилгани учун 15 йиллик қамоқ жазосига ҳам юз тутиши мумкин эди.

Ҳодиса юз берган ўтган декабр ойида жаноб Буш Ироққа АҚШ президенти сифатида сўнгги ташрифини амалга ошираётганди.

 

Ҳимоячилар қандай фикрда?

 

Мунтадар аз-Заидий ҳимоячиларининг айтишларича, мижозлари ўз амали билан бор-йўғи 2003 йилдан буён Америка ишғоли остида бўлган Ироқдаги қарашларни ифодалаган, холос.

 

Журналистнинг ҳимоячилари жаноб Бушнинг ҳаёти ҳеч қачон жиддий хавф остида бўлмаганини айтиб, Мунтадарга қарши қўйилган айбловларни бекор қилишга чақиришган.

 

Ўтган йилнинг 15 декабр куни Бағдодда уюштирилган матбуот анжумани чоғида жаноб Бушга ўз туфлисини ирғитаркан, журналист АҚШ собиқ президентини "кўппак" деб атаб, пойабзали Ироқда қурбон бўлган, бева ва етим қолганлардан "алвидо бўсаси" эканини айтганди.

 

Жаноб Буш журналист томонидан отилган туфлига чап беришга улгуриб, ҳодиса ортидан пойабзалнинг ҳажми 10 эканини айтиб, ҳазиллашиб ҳам қўйганди.

 

Ироқлик журналист ўша пайтдан буён ҳибсда қолаётганди. Ҳимоячилари унинг ҳибсхона назоратчилари томонидан калтакланганини айтишган эса-да, Мунтадар маҳакама жараёнида бинойидек кўринган.

 

Ироқ ҳукумати унинг амалига "шармандали" иш деб баҳолаганди. Бироқ дунё бўйлаб миллионлаб кишилар Мунтадарни қаҳрамон сифатида олқишлашганди.

Просмотров: 685 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2021
Архив записей