Жума, 26.04.2024, 16:34
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2009 » Март » 14 » Мўътабар Тожибоевани қутлашди
22:21
Мўътабар Тожибоевани қутлашди

Мўътабар Тожибоевани қутлашди

Суратда: (чапдан) Жаҳонгир Маматов, Мўътабар Тожибоева ва Бобур Маликов.

Суратда: (чапдан) Жаҳонгир Маматов, Мўътабар Тожибоева ва Бобур Маликов.

(Туронзамин). АҚШ Давлат департаменти томонидан аёлнинг алоҳида жасорати учун бериладиган мукофотга лойиқ деб топилган Мўътабар Тожибоева расмий учрашувларини якунлади.

У Парижга жўнаб кетиши олдидан АҚШда яшаётган ўзбек ватандошлари билан учрашувлар ўтказди.

Жумладан, у Демократик Ўзбекистон Конгреси раиси Жаҳонгир Маматовнинг ҳам меҳмони бўлди.

Суҳбатда Ўзбекистоннинг АҚШдаги биринчи элчиси бўлган Бобур Маликов ҳам оиласи билан қатнашиб, Мўътабар Тожибоевани қутлашди.

Ўзбекнинг қаҳрамон аёли билан ўтган қизғин суҳбатда турли мавзулар тилга олинар экан, миллатнинг виждони Юсуф ЖУМАни озод этиш ҳамманинг дилини ўртаётган муҳим масала эканлиги урғуланди.  Жасур аёл Мўътабар Тожибоева бу ҳақда алоҳида қайғураётганини, учрашувларда буни айтаётганини таъкидлади ва  яқин кунларда Ўзбекнинг буюк шоири озод этилишини талаб қилиб, жаҳон ҳамжамиятига мурожаат билан чиқишини билдирди.

Мўътабар Тожибоева билан тонготар суҳбат борасида  Жаҳонгир Маматовнинг мақоласини яқин кунларда чоп этамиз.

Просмотров: 879 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей