|
|
|
|
Главная » 2009 » Январ » 14
Қирғизлар Исроил хуружига қарши
Намойиш иштирокчилари кўтариб олган бу ёзув ўзбекчага таржима
қилинганда: "Исроиллик қонхўрларнинг қилиғи бошдан-оёқ фашизм,
инсониятга қарши жиноятдир", деган маънони англатади.
13.01.2009
Исроилнинг Ғазода давом эттираëтган урушига қарши Бишкекда ўтказилган
эҳтиросли норозилик намойишида юздан ортиқ одам иштирок этди.
12 январ куни
Бишкекдаги Горкий хиёбонига йиғилган юздан ортиқ норозиларга етакчилик
қилган “Ақл, одоб, руҳ ва иймон” жамияти раиси Дуйшен ҳожи Абдулла
ўғлининг айтишича, норозилар Қирғизистон президенти ва ҳукуматига
мурожаат қилиб, халқаро ҳамжамият билан бир қаторда Исроилнинг Ғазодаги
амалиётларини тўхтатиш ишига ҳисса қўшишга чақирди.
Просмотров: 833 |
Дата: 14.01.2009
| Рейтинг: 0.0/0
|
Тутқунликдаги журналист яна биттага кўпайди
Қабристон жимлигига менгзаш жимликни ҳукумат учун кўнгилсиз хабарлар
билан бузишга уринган журналистларнинг аксари¸ Ўзбекистонда темир
панжара ортига ташланмоқда.
14.01.2009
Сешанба куни журналист ва ëзувчи Кушодбек Усмонов Андижон вилояти Асака
тумани ички ишлар хизмати ходимлари томонидан безориликда айбланиб¸
ҳибсга олинди.
64 ëшли журналистга
нисбатан ўтган йилнинг октябрида Ўзбекистон республикаси ЖК нинг 277
моддаси (безорилик) билан жиноят иши очилганлиги айтилади.
Журналистнинг ҳибсга олиниши борасида Москвадаги Экстремал журналистика маркази хавотир билдиради.
Просмотров: 951 |
Дата: 14.01.2009
| Рейтинг: 0.0/0
|
Матбуот эркинлиги учун қора ҳафта
Туркманбошининг шахсий қамоқхонаси¸ деб таърифланган Туркманистон¸
Қурбонғули Бердимуҳамедов ҳумкронлиги остида ҳам¸ дунëдаги энг
репрессив режим бўлиб қолаëтир.
14.01.2009
Ўтган ҳафта Марказий Осиёнинг уч мамлакатидаги тўрт мустақил журналист
маъмурлар таъқибини бевосита ўз танасида ҳис қилиб кўрди.
Туркманистон
парламенти сайловидан кўп ўтмай Янги йил кириб келди ва у сайловни
ёритган икки туркман журналисти учун ўта оғир бошланди.
Озодлик
радиоси туркман хизматининг Лебоп вилоятидаги мухбири Ўсмон Холлиев
жорий ой бошида қўлга олиниб, қисқа муддат ҳибсда ушлаб турилди ва
ўшандан буён уни қамоғида сақланаяпти, дейиш мумкин.
Просмотров: 840 |
Дата: 14.01.2009
| Рейтинг: 0.0/0
|
Қамоқдаги "беспредел"
Сиëсий ва диний айб билан қамалган тутқунлар учун Ўзбекистон қамоқхоналари борса-келмас оролига айланиб бормоқда.
14.01.2009
Ўзбекистонда сиёсий ва диний айбловлар билан қамалганлар қамоқхонанинг
ўзида қайта маҳкамага тортилиб, уларга берилган йил устига яна йил
қўшиб берилмоқда.
Бундай воқеалардан ҳатто тутқунларнинг яқинлари ҳам бехабар қолмоқдалар.
Ўзбекистон
ЖКнинг 159-моддаси (Конституциявий тузумга тажовуз қилганлик) билан
1999 йилда 9 йилга озодликдан маҳрум этилган бу маҳкумнинг ҳам, унинг
отасининг исмини ҳам келтира олмаймиз. Чунки:
Просмотров: 856 |
Дата: 14.01.2009
| Рейтинг: 0.0/0
|
Меъëрга айланаëтган қуллик
Кузатувчилар фикрича, хорижга иш излаб кетган ўзбекистонлик
мигрантларнинг асоратга тушиб қолишларига уларнинг ҳуқуқий саводсизлиги
ҳам сезиларли таъсир кўрсатмоқда.
14.01.2009
Ҳозирги кунда Россия ва Қозоғистонга ишлаш учун борган биргина
хоразмлик мардикорлардан 132 тасининг паспорти олиб қўйилиб, ўзлари қул
ўрнида ишлатилмоқда.
Хоразмдаги “Нажот”
инсон ҳуқуқлари ташкилоти раҳбари Ҳайитбой Ёқубовнинг Озодликка
билдиришича, айни пайтда Россия ва Қозоғистонда ишлаётган юздан зиёд
хоразмлик паспорти йўқлиги учун уйига қайта олмаяпти.
Просмотров: 889 |
Дата: 14.01.2009
| Рейтинг: 1.0/1
|
ҲРУ: "Ҳукумат бедодлиги камаймаëтир"
Ҳюман Райтс Уотч ташкилоти ўз ҳисоботида янги АҚШ маъмуриятидан дунë
бўйлаб демократия ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қадриятига қайтишни
сўради.
14.01.2009
Freedom House ташкилоти Ўзбекистонни инсон эркинликлари энг кўп
бўғилаëтган давлатлардан деб эълон қилганининг эртасига Human Rights
Watch гуруҳи ҳам айни хулосани қўлловчи ҳисоботини эълон қилди
"Ўзбекистон ҳукуматининг инсон ҳуқуқларига оид муносабати 2008 йилда ҳам аянчлилигича қолди.
Ҳукумат
мустақил фуқаровий жамият фаоллиги ва диний эътиқодни бостириш ҳамда
2005 йил Андижон хунрезлиги учун масъулиятни рад этишда давом этди.
Просмотров: 839 |
Дата: 14.01.2009
| Рейтинг: 0.0/0
|
|
|
|
Copyright MyCorp © 2025 |
|
|
|