Пайшанба, 28.03.2024, 23:12
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2009 » Январ » 14 » Қирғизлар Исроил хуружига қарши
21:29
Қирғизлар Исроил хуружига қарши

Қирғизлар Исроил хуружига қарши

Намойиш иштирокчилари кўтариб олган бу ёзув ўзбекчага таржима қилинганда: "Исроиллик қонхўрларнинг қилиғи бошдан-оёқ фашизм, инсониятга қарши жиноятдир", деган маънони англатади.
13.01.2009
Элмурод

Исроилнинг Ғазода давом эттираëтган урушига қарши Бишкекда ўтказилган эҳтиросли норозилик намойишида юздан ортиқ одам иштирок этди.

12 январ куни Бишкекдаги Горкий хиёбонига йиғилган юздан ортиқ норозиларга етакчилик қилган “Ақл, одоб, руҳ ва иймон” жамияти раиси Дуйшен ҳожи Абдулла ўғлининг айтишича, норозилар Қирғизистон президенти ва ҳукуматига мурожаат қилиб, халқаро ҳамжамият билан бир қаторда Исроилнинг Ғазодаги амалиётларини тўхтатиш ишига ҳисса қўшишга чақирди.

Митингга юздан ортиқроқ одам йиғилганига қарамай, бу акциядаги эҳтирослар минг кишилик намойишларникидан кам бўлмади.

- Мен Ғазода геноцид ва фашизм бўляпти, деб ҳисоблайман. Исроил ва Фаластин уришида мингга яқин фаластинлик нобуд бўлди. Исроил бу ҳудудда террорга қарши урушмаяпти, балки ўзи террорчи қаторида минглаб фуқароларни қирмоқда, деди митингда сўзлаган Қирғизистон Коммунистлар партияси раҳбари Клара Ажибекова.

Кекса журналист Ўрўзбек Дуйшекеев эса Исроилнинг Ғазодаги амалиёти бу урушдан манфаатдор бўлган ҳарбий саноат корчалонлари томонидан алангалатилганини айтди.

- Улар Исроил халқи номини сотиб, бу урушни бошладилар. Уларга айтадиган гапимиз битта: урушни тўхтатинглар, Фаластин халқидан қўлингизни тортинг,  деди кекса журналист.

Намойишда кузатувчи сифатида иштирок этган ҳуқуқ ҳимоячиси Ақин Тўқталиев қирғиз ҳукуматига норозилик билдирди.Унинг айтишича, бу каби митинг Қирғизистон ҳукумати ташаббуси билан ўтказилиши лозим эди.

“Негаки, - дейди ҳуқуқ ҳимоячиси, - бу митинг Исроил ва Ғазо ўртасидаги низога қаршигина эмас, балки дунёнинг қайси нуқтасида бўлмасин, урушга қарши чиқиш эди”.

Айни пайтда Қирғизистонда Исроилнинг Ғазодаги ҳужумлари террорчиликка қарши қилинаётган мажбурий амалдир, деган фикр ҳам мавжуд. Бишкекдаги синагога раввини Арие Райхман ана шундай фикрловчилардан.

- Афсуски, сўнгги пайтларда дунё террорчилик деб аталмиш тушунчага кўп дуч келмоқда. Яқин Шарқда, жумладан, Ғазода ҳам террорчилик ҳаракатлари кучайиб бормоқда. Исроил эса мана шу террорчиликка қарши қатъий кураш олиб бораётир, деди Арие Райхман.

Бишкекда ўтган митинг фаластинликларни қўлловчи сўнгги тадбир эмас.

Қирғизистон Мусулмонлар иттифоқи 14 январ куни Бишкек шаҳри кўчаларида Ғазодаги уруш ҳақида фотокўргазма ўтказишни режалаштирган. Бу кўргазма 16 январдан бошлаб Қирғизистон масжидларида ҳам намойиш этилади.

Мусулмонлар иттифоқи бу тадбир ниҳоясида АҚШ ҳамда Исроил байроқлари ёндирилишини ҳам айтиб ўтдилар.

Бундан аввалроқ Қирғизистон Мусулмонлар иттифоқи БМТ, Европа Иттифоқи, АҚШ, Россия, Хитой ва Германия раҳбарларига Ғазодаги зиддиятга тезкорликда барҳам бериш талаби билан мурожаат жўнатган эди.
Просмотров: 802 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей