Пайшанба, 25.04.2024, 17:22
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2009 » Январ » 14 » Матбуот эркинлиги учун қора ҳафта
21:20
Матбуот эркинлиги учун қора ҳафта

Матбуот эркинлиги учун қора ҳафта

Туркманбошининг шахсий қамоқхонаси¸ деб таърифланган Туркманистон¸ Қурбонғули Бердимуҳамедов ҳумкронлиги остида ҳам¸ дунëдаги энг репрессив режим бўлиб қолаëтир.
14.01.2009
Сарвар Усмон

Ўтган ҳафта Марказий Осиёнинг уч мамлакатидаги тўрт мустақил журналист маъмурлар таъқибини бевосита ўз танасида ҳис қилиб кўрди.

Туркманистон парламенти сайловидан кўп ўтмай Янги йил кириб келди ва у сайловни ёритган икки туркман журналисти учун ўта оғир бошланди.

Озодлик радиоси туркман хизматининг Лебоп вилоятидаги мухбири Ўсмон Холлиев жорий ой бошида қўлга олиниб, қисқа муддат ҳибсда ушлаб турилди ва ўшандан буён уни қамоғида сақланаяпти, дейиш мумкин.

Ҳаётим чидаб бўлмас даражада оғирлашиб кетди, телефонлари узиб қўйилган, ҳар бир ҳаракатим назорат қилинади¸ - дейди у.

- Қаерга бормай, ҳатто бензин қуйиш учун заправкага борсам ҳам назорат остидаман. Агар қўшниларимникига чиқсам, маъмурлар улар билан боғланиб, нима учун чиққанимни, нималарни гаплашганимизни сўрашади. Уйдан чиқишнинг иложи йўқ. Мен гаплашадиган одам ким бўлмасин, дарҳол маъмурлар томонидан сўроқ қилинади,  дейди журналист.

Холлиевнинг айтишича, таъқиблар назорат билангина чекланмаяпти, ўғли ва ҳомиладор келинини ишдан ҳам ҳайдаганлар.

Озодлик радиоси туркман хизматининг Туркманистондаги яна бир мухбири Давлатмурод Ёзгулиев ҳам парламент сайловини ёритган эди. Декабрнинг сўнгги кунларида уни хотини билан ўзи яшайдиган Ахал вилоятида маҳаллий ҳокимиятга чақириб қўрқитишган.

Ўшандан буён маъмурларнинг таъқиби остида эканлигини айтади Ёзгулиев.

- Агар Ғарбдаги оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик қилаверадиган бўлсам қамалиб кетишим мумкинлигини ўтган ҳафтада тушундим, деди у.

Туркманистон сўз эркинлиги мутлақ чекланган давлат эканлиги ҳеч кимга сир эмас, бироқ бу мамлакатдагига ўхшаш ҳолатлар кейинги пайтларда минтақанинг бошқа, нисбатан сўз эркинлиги бор деб ҳисобланувчи давлатларида ҳам кузатилмоқда.

Ўтган ҳафтада Тожикистонда Озодлик радиоси билан ҳамкорлик қилиб келаётган мустақил журналист Абдумўмин Шерхоновни уч номаълум шахс калтаклаб кетди.

Учовидан иккисини маъмурлар қўлга олди, бироқ учинчиси - ички ишлар ходими, деган гумон бор.

Қозоғистонда эса бир журналистни касалхона палатасида қўлга олдилар. Хабарларга қараганда, "Алма-Ата Info" газетаси бош муҳаррири Рамазон Эсергапов давлат сирларини ўз газетасида эълон қилганликда айбланмоқда.

Қон босими баландлиги ва юраги хасталиги учун касалхонада даволанаётган журналист эндиликда судни кутиб ҳибсхонада ётибди.

Турмуш ўртоғи Равшан Эсергапованинг айтишича, журналист бир кишилик камерада сақланмоқда ва ҳозирда у очлик эълон қилган.

- Вақтинча сақлаш изоляторида уни ойнаси йўқ хонада сақлашаяпти экан. Буйрагини шамоллатиб олганини айтди. Ҳибсга олинганидан бери совуқда сақланаётгани кўриниб турибди. Қўллари кўкариб кетган. Ҳар доим қўлида кишан. Ё кишанни атайлаб, уни хўрлаш учун, ҳақоратлаш учун учун солишганми?! – дейди Равшан Эсергапова.

Бир қарашда тилга олинган тўрт воқеа ўртасида ўзаро боғлиқлик йўқдек.

Лекин матбуот ҳимояси билан шуғулланувчилар назарида, улар ҳаммаси биргаликда Марказий Осиё мамлакатларида сўз эркинлиги билан боғлиқ вазият ёмонлашаётгани белгисидир.

Бош қароргоҳи Парижда жойлашган Чегара билмас мухбирлар ташкилотининг Европа ва собиқ совет давлатлари бўйича бўлими бошлиғи Эльза Видал январнинг дастлабки кунларини Марказий Осиё оммавий ахборот воситалари учун "қора ҳафта" деб атади.

Марказий Осиёда, дейди у, - журналистга ҳужум қилинди¸ у зўравонлик қурбони бўлди дегани, у ҳукумат вакилининг ёки маҳаллий давлат амалдорининг манфаатларига таҳдид солиши мумкин бўлган муайян бир мақола ёзди, деганидир. Ҳужум қурбони бўлишга шунинг ўзи етарлидир.

Бироқ масалага кенгроқ ёндошиладиган бўлса, деб давом этади таҳлилчи, ҳукуматга хизмат қилмайдиганки журналист ҳар қандай кўринишдаги ҳужум учун потенциал нишондир.

Видалнинг айтишича, Чегара билмас мухбирлар ташкилоти Марказий Осиёда матбуот вакилларига, сўз эркинлигига қилинаётган ҳужумлар муаммосига таъсири кучли институтлар, масалан Европа Иттифоқи эътиборини қаратишга кўп ҳаракат қилди.

Бироқ минтақадаги кўплаб журналистлар бундай мурожаатларнинг самараси сезилмаётганини айтади. Улар фикрича, бунинг боисини минтақанинг энергия заҳираларига бойлиги билан изоҳлаш керак. Бундай фикрлар минтақадаги кўплаб журналистларнинг чиқишларида акс этган.

Геосиёсий манфаатлар ҳамда нефт ва газга бўлган эҳтиёжнинг ортиб бораётгани ғарблик сиёсатчиларни минтақа мамлакатлари ҳукуматларини танқид қилиш олдидан "етти ўлчаб, бир кесишга" мажбур қилмоқда.

Минтақа ҳукмдорлари эса, буни яхши билиб олганлар.
Просмотров: 817 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей