АҚШ Давлат департаменти: Ўзбекистон - авторитар
давлат
Америка Қўшма Штатлар Давлат
департаменти котибаси Ҳиллари Клинтон 2008 йилга доир Инсон ҳуқуқлари ҳисоботини
ошкор қилган.
Клинтон хоним ўз фаолияти давомида жаҳон
бўйлаб инсон ҳуқуқлари масаласига эътибор беришини айтган.
Ҳисоботда Ўзбекистон борасида ҳам сўз
боради.
Ўзбекистон авторитар бир мамлакат сифатида
талқинланади.
Ҳисоботга кўра, Ўзбекистон конституцияси
Президентлик тизими жорий этилгани, қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва адлия
тизимлари мавжудлиги қоғозда қолмоқда.